1-Маъруза Кириш


Download 5.03 Mb.
bet20/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи

Жами ер фонди

44,9 млн.га

Жумладан: табиий яйловлар
Суғориладиган ерлар
Лалмикор ерлар
Ўрмонлар ва бошқа ишлатилмаган ерлар

50,1%
9,7%
1,7%
3,2%
35,3%

Республикада кўрилаётган чораларга қарамай, ерларнинг бузулиши жараёни кучайиб бормоқда ва қишлоқ хўжалигида фойда-ланиш учун яроқли ер ресурслари камайиб кетмоқда. Ерларнинг бузилишининг (деградация) асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:



    • керакли мелиоратив тайёргарликсиз янги ерларни ўзлаштириш ва фойдаланиш;

    • алмашлаб экишни етарлича қўлламаслик;

    • суғориш сувларидан самарасиз фойдаланиш;

    • ер юзи сув оқимларига тозаланмаган коллектор-дренаж ва оқава сувларини чиқариш;

    • суғориладиган ва яйлов ерларини сув босиши;

    • коллектор-дренаж тармоғининг етарлича ривожланмаганлиги;

    • заҳарли химикатлар ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланмаслик;

    • рекультивациялаш бўйича ўтказиладиган чора тадбирларнинг етарли эмаслиги;

    • юқори минераллашган сувлардан суғориш учун фойдаланиш;

    • ер ва сувдан фойдаланишда иқтисодий рағбатлантириш меха-низмларининг такомиллашмаганлиги.

Эрозияга қарши талабларга амал - қиялик ерларни ўзлаштириш, шамол кучли бўлган жойларда ўрмонлаштириш, мелиоратив тадбирларни ўтказмай ўзлаштириш шамол ва сув тупроқ эрозиясини юзага келтирмоқда.
Қишлоқ хўжалигида кимёвий моддалардан фойдаланиш ҳажми 12 йилда 3-4 марта камайишига қарамай заҳарли моддалар қолдиқ миқдори билан тупроқни ифлосланиши кескинлигича қолмоқда. Республикада 1999 йилдан бошлаб ифлослантириш манбалари мониторинги (ИММ) дастури бўйича тупроқни ифлослантириш манбалари кузатиб борилади.
Республикада 13 та заҳарли кимёвий моддаларни (фойдаланиш тақиқланган, муддати тугаган бутифос, хлорофос, магний хлорат) кўмиш жойлари мавжуд. Уларда тахминан 9 минг тонна кимёвий воситалар кўмилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 11-боби “Ерни муҳофаза қилиш” ҳамда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” кодексига биноан ерларни ҳимоя қилиш бўйича табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари белгиланган.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling