1-Маъруза Кириш


Download 5.03 Mb.
bet23/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи

Чиқиндилар - бу бирор сабабларга кўра фойдаланилмаган ёки чала фойдаланилган хом ашёдир. «Иккиламчи моддий ресурслар (атама ва таърифлар)»га кўра ишлаб-чиқариш чиқиндиларига маҳсулот ишлаб чиқариш ёки иш бажариш вақтида ҳосил бўлган ва ҳамда дастлаби эҳтиёж хусусиятларини тўлиқ ёки қисман йўқотган хом ашё, материал, ярим фабрикатлар кирса, истеъмол чиқинди-ларига эса - моддий ёки маънавий ёйилиши натижасида ўзининг эҳтиёж сифатларини йўқотган буюм ёки материаллар киради. Халқ хўжалигида ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқинди-лари иккиламчи материал ресурслар (ИМР) бўлиб ҳисобланади. Иккиламчи материал ресурслар ҳали иккиламчи хом ашё дегани эмас. Иккиламчи хом ашё ҳозирги пайтда халқ хўжалигида қайта ишлатилиши мумкин бўлган ресурслар, яъни бунинг учун техник ва иқтисодий асослар мавжуд деб таърифланади. Ҳозирги пайтда ишлатиш учун вақтинчи шароит йўқ ресурслар ишлатилмаяпган ресурсларга киритилади.
ИМР ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилирининг йиғиндиси сифатида кўриб чиқилади ва улар маҳсулот олиш учун асосий ёки ёрдамчи материал бўлиб хизмат қиладилар. Мутахассислар фикрига кўра, ҳосил бўлаётган чиқиндиларнинг 2/3 қисми тикланиши, қайта ишлов берилиши ва ишлатилиши мумкин. Машҳур америкалик олим, Нобель мукофоти лауреати Глен Сиборг шундай деган: «...ҳозир иккиламчи хом ашё деб аталадиган, барча чиқинди ва ломлар бизнинг асосий ресурсимиз, ҳали тегилмаган табиий ресурслар эса бизнинг асосий резервимиз бўлиб қолади».
Кaм чиқиндили вa чиқиндисиз теxнoлoгия aсoслaри aсoсaн экoлoгик муaммoлaрини ечиш, xoм aшёни aйлaнмa ҳaрaкaтини тaъминлaш, иккилaмчи ресурслaрни утилизaция қилиш вa кoмплекс тaрздa қaйтa ишлaшдaн иборатдир.
Чиқиндисиз технология - бу шундай ишлаб чиқаришки, бунда хом ашё ва энергия ёпик циклда ишлатилади, яъни хом ашё ресурслари - ишлаб чиқариш - эхтиёжни қондириш - иккиламчи ресурслар занжирининг ёпик цикли амалга оширилади. Шундай қилиб атроф-муҳитга ажраладиган чиқиндилар ва истеъмолда бўлган, эскирган маҳсулотлар иккиламчи материал ресурси сифатида қайта ишлаб чиқаришга қайтарилади ва уларнинг атроф муҳитга зарарли таъсири бўлмайди.
Ушбу ёпиқ занжир циклида хом ашё ресурсларини комплекс ва самарали ишлатиш катта аҳамиятга эга, яъни хом ашё таркибидаги асосий компонентдан ташқари, қолган компонентларни ҳам керакли мақсадда тўлиқ ишлатиш. Бунда хом ашё таркибидаги асосий компонентдан ташқари бошқа компонентлар ҳам шу технологик жараённинг ўзида ёки бошқа технологик жараёнда (бошқа ишлаб чиқаришда) қўлланилиши мумкин. Хом ашё комплекс ва самарали ишлатилганда унинг исрофи олди олинади ва натижада атроф муҳит ифлосланишдан сақланади. Шу билан бир қаторда технологик жараёнларда энергия ресурсларини самарали ва тежамли ишлатиш ҳам чиқиндисиз технологияни яратишдаги асосий йўналишлардан биридир. Чиқиндисиз технологиянинг ёпиқ занжиридаги ишлаб чиқариш босқичи энг асосий босқич бўлиб, бунда асосий маҳсулот олинади ва параллел равишда турли хил чиқиндилар ҳам ҳосил бўлади. Технологиянинг мукаммаллиги олинадиган маҳсулот сифати ва ҳосил бўлаётган чиқиндилар миқдорига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ишлаб чиқариш босқичида қўлланиладиган технологияга алоҳида эътибор бериш лозим. Бунда технология мукаммал бўлиши, ишлатиладиган хом ашё экологик жихатдан зарарсиз ва уни қайта ишлаш жараёнида кам чиқиндилар ажралиши, ажралган тақдирда ҳам атрофга зарар келтирмайдиган холатда бўлиши, энергияни тежамли ишлатилиши каби талабларга жавоббериши лозим.
Ҳозирги кунда атроф муҳит турли манбалардан ташланаётган чиқиндилар таъсирида доимо ифлосланади. Атроф муҳитга ташланадиган чиқиндилар материал ва энергетик чиқиндиларга бўлинади. Материал чиқиндиларга газсимон, суюқ ва қаттиқ чиқиндилар киради. Энергетик чиқиндиларга эса электромагнит тўлқинлар, қаттиқ шовқин, иссиқ оқим ва радиоактив нурланишлари киради.
Саноат чиқиндиларни ҳар хил кўрсаткичлари бўйича тавсифлаш мумкин. Лекин мухими инсон саломатлиги учун хавфлилик даражасидир. Масалан зарарли чиқиндилардан инфекцион, радиоактив, захарлилари хисобланади. Уларни тўплаш зарарсизлантириш махсус стандартлаштирилган қоидаларга мувофик олиб борилади.
Ҳамма саноат чиқиндилари зарарлилик даражаси буйича 4 группага бўлинади: 1) ўта хавфли; 2) юкори хавфли; 3) мўтадил хавфли; 4) кам хавфли.
Чиқиндилар холатига кўра қаттиқ суюқ, газ ва қаттиқ кўрини-шида бўлади. Чиқиндилар келиб чиқишига кўра ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик ва маишийга бўлинади. Асосий чиқинди группасига энергетик чиқиндилар (иссиқлик, шовқин, радиоактив нурланиш) киради.
Хом ашё қолдиқлари, материал қолдиқлар ва хом ашёни кайта ишлашдаги махсулот қолдиқлари ишлаб чиқариш чиқиндилари хисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида оқова сувлар, тутун газлар, иссиқлик чиқиндилар хосил бўлади.
Ишлатиш учун яроқсиз холга келган ҳар хил буюмлар, бирор бир
буюм бўлаклари истеъмол чиқиндилари хисобланади. Бу чиқиндилар
саноат ва маиший истеъмол чиқиндиларига бўлинади. Саноат чиқитларига қуйидагилар киради, масалан: металлолом, ҳар хил резина, пластмасса махсулотлари, шиша ва хоказолар киради.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling