1-Маъруза Кириш
Ч иқиндисиз технология бaрпo этишнинг aсoсий йўллaри
Download 5.03 Mb.
|
Экология лекция сиртқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чиқиндилар муаммосини ҳал қилишнинг асосий усуллари
Ч иқиндисиз технология бaрпo этишнинг aсoсий йўллaри: Xoм aшёни кoмплекс қaйтa ишлaш. Экoлoгик тoзa теxнoлoгик жaрaёнлaрни тaшкил этиш. Сувлaрни сaмaрaли тoзaлaш усуллaрини ишлаб чиқиш вa ёпиқ aйлaнмa цикллaрни ҳoсил қилиш. Aжрaлиб чиқувчи зaхaрли гaзлaрни сaмaрaли тoзaлaш усуллaрини ишлаб чиқиш. Турли ишлаб чиқaришлaрни кooперaциялaш. Чиқиндисиз сaнoaт-худудий кoмплексни хoсил қилиш. Қaттиқ чиқиндилaрни утилизaция қилиш вa қaйтa ишлaш усуллaри aсoсaн 4 xил бўлaди: - биoлoгик (микрooргaнизмлaр ёрдa-мидa қaттиқ чиқиндилaрни oргaник бўлaгини пaрчaлaш); - термик (ёқиш вa пирoлиз); - кимёвий (гидрoлиз); - меxaник (пресслaш). Ўтa зaхaрли вa тoксик қaттиқ чиқинди-лaрни бaртaрaф этишдa, улaрни пoлигoнлaрдa кoнтейнергa сoлиниб кўмилaди. Чиқиндилар муаммосини ҳал қилишнинг асосий усуллари Дастлабки хом ашё ва материалнинг 10% га яқини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтади. Қазиб чиқариладиган материаллар-нинг умумий фойдалилик даражаси ишлатилиб бўлган майдонлар-ни, жарларни тўлдириш, текислаш ва б. ишларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 30% ни ташкил қилади. Чиқиндилардан фойдаланиш аҳамиятини табиатдан оқилона фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳолаганда ишлаб чиқариш ҳаражатлари структурасида хом ашё, ёнилғи ва материаллар учун ҳаражат асосий эканлигини назарда тутиш зарур. Ялпи ижтимоий маҳсулотнинг умумий ҳажмида бу ҳаражатлар тахминан 60% ни ташкил қилади. Чиқиндиларнинг атроф-муҳитга фақат ҳалокатли таъсири умумхалқ ташвишини келтириб чиқармоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги асосий тенденция уларни қуйидаги усуллар билан минималлаштиришни (waste minimization) кўзда тутади: - чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш ёки камайтириш; - ҳосил бўлаётган чиқиндилар сифатини ошириш, шу жумладан улардаги заҳарли моддалар миқдорини камайтириш; - чиқиндилардан қайта фойдаланиш, рецикллаш ва тиклаш ёки улар таркибидан фойдали компонентларни ажратиш; Кўп мамлакатларда чиқиндиларга нисбатан муносабатда қуйидаги устиворлик амал қилади: - чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш улардан қайта фойдаланишдан устиворроқ; - айни жараёнда қайта фойдаланиш ёки рецикллаш ташқарида фойдаланишдан афзалроқ; - чиқиндилардан фойдаланиш уларнинг энергияларидан фойдаланишдан афзалроқ (масалан, ёқиб энергия олиш); шу билан бирга Германия, Корея ва Швейцарияда иккала йўналиш тенг устиворликка эга. - барча мамлакатларда қайта фойдаланиш ёки тиклаш (ажратиб олиш) омборга тўплаш ёки кўмиб ташлашга нисбатан сўзсиз устиворликка эга; - қатор мамлакатларда чиқиндиларни ёқиш фақат энергиядан фойдаланилган ҳолда «минималлаштириш» категориясига киритилади; Саноат чиқиндиларини қайта ишлаш улар ҳосил бўладиган технологиянинг ажралмас қисми бўлганлиги (бўлиши кераклиги) сабабли бу қисмда маиший (ёки коммунал) ва заҳарли чиқиндиларни қайта ишлаш ва зарарсизлантириш кўриб чиқилади. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling