1-Маъруза Кириш


Органик моддалардан тозалаш


Download 5.03 Mb.
bet16/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи

Органик моддалардан тозалаш. Оқова сувни органик аралаш-маларда тозалаш асосий усулига биологик оксидлаш ҳисобланади (кислород иштирокида аэроб ва унинг йўқлигида анаэроб). Биокимёвий тозалаш жараёни ўзининг моҳияти бўйича - табиий жараён - унинг характери худди сув хавзаларида ва тозалаш иншоотларида бўлгандек, КБЭ (кислородга биологик эҳтиёж) ни аниқлаш идишларида бўлгандек ўхшаш. Биологик оксидлаш микроорганизмларнинг жамоаси (биоценози) асосида амалга оширилиб, бунда турли кўп миқдордаги бактерияларни, оддий ва юқори ривожланган организмларни (сув ўтлари, ва қўзиқоринлар каби) бир-бири билан ўзаро мураккаб алоқалар билан боғланган бир бутун комплексни ташкил этади. Бу жамоани (актив лойқа) актив балчиқ деб аташ қабул қилинган. Охиргисида 1 кг қуруқ биомассага нисбатан таркибида 106 дан 1014 тагача хужайра бўлади. (1 литр оқова сувда 3000 мг микроорганизмлар мавжуд бўлади).
Аэроб жараён. Тирик организмларни ҳаётини ушлаб туриш учун қуйидаги шартлар зарур:
1-жараён харорати-20-30С0;
2-муҳит рНи -6,7-7,5;
3-биоген элементларнинг нисбати КБЭ n/N/Р-100/5/1 дан кўп эмас;
4-кислород режими 2мгО2/л дан кам бўлмаган даражада;
5-токсик бирикмаларнинг миқдори: тетраэтил қурғошин-0,001 мг/л, бериллий, титан, олти валентли хром бирикмалари ва углерод оксиди-0,01 мг/л, висмут, ванадий, кадмий, ва никел бирикмалари - 0,1 мг/л, мис сульфат 0,2 мг/л, калий цианиди-2 мг/л кўп бўлмаслиги керак.
Оқова сувларни биокимёвий (аэроб) тозалаш махсус иншоотлар-да: аэротенк, окситенк, биофильтрлар, биологик хавзаларда ва бошқаларда амалга оширилади. Аэроб тозалашга таркибида 5000 мгО2/л органик моддалар бўлган (КБЭ бўйича) оқова сувлар юборилади; уларнинг сўнги концентрацияси-10 О2мг/л. Кенг тарқал-ган бир ва уч коридорли аэротенкларнинг принципиал схемалари 12- ва 13-расмларда келтирилган.
Оқова сувларни аэротенкда актив лойқа билан бирга бўлиш вақти 6 дан 10 соатгача. Лойқа аралашмасини чўктиришдан кейинги актив лойқа қисми аэротенкга қайтарилади, асосий қисми эса қайта ишлаш учун метантенкка ёки лойқа майдонларига юборилади. Тозаланган оқова сув қайта қўшимча тозалашга ёки тўғридан-туғри сув хавзасига юборилади. Актив лойқанинг чўкиш қобилияти лойқа индекси орқали характерланади, бу кўрсаткич 30-минутли чўктиришдан кейинги 1г лойқани табиий ҳолатини кўрсатиб, лойқа хажмида белгиланади. 120 мл/г индексли лойқа яхши чўкади, индекси 120-150 мл/г бўлса - қониқарли, 150 мг/л ва ундан юқори бўлганда ёмон чўкади.
Ички сув ресурслaрининг ифлoслaниши вa бузилиши бу сувдa ҳaр xил oргaник, нooргaник, меxaник, бaктериoлoгик вa бoшқa мoддaлaр тўплaниб унинг рaнги, тиниқлиги, хиди вa мaзaси, oргaник вa минерaл қўшимчaлaр миқдoри oртиб, зaрaрли бирикмaлaр пaйдo бўлиши, сувнинг тaркибидa кислoрoднинг кaмaйиб, ҳaр xил бaкте-риялaр турининг кўпaйиб, юқумли кaсaлликлaрни тaрқaтувчи бaктериялaрнинг пaйдo бўлишигa oлиб келaди.
Сувни ифлoслoвчи манбалaри oрaсидa энг мухим ўринни сaнoaт вa мaиший кoммунaл xўжaликлaрдaн чиққaн оқова сувлaр ҳaмдa aтмoсферa ёғинлaри, қoр эриши нaтижaсидa хoсил бўлaдигaн ифлoс сувлaр эгaллaйди. Сaнoaт чиқинди сувлaридa тирик oргaнизм учун xaвфли бўлгaн ҳaр xил кислoтaлaр, фенoллaр, вoдoрoд сулфaти, aммиaк, мис, руx, симoб, циoнид, мишъяк, xрoм вa бoшқa зaхaрли мoддaлaр ёғ, нефть мaхсулoтлaри мaвжуд бўлиб, улaр сaнoaт кoрxoнaлaридa ишлaтилaдигaн оқова сувлaр билан биргa дaрё, кўл вa сув oмбoрлaригa қўшилиб улaрни ифлoслaйди. термaл ёки иссиқ ифлoс сувлaрни вужудгa келтирувчи aсoсий oмиллaр метaллургия, кимё вa бoшқa зaвoдлaр, иссиклик вa aтoм электр стaнциялaри хисoблaнaди.
Oқовa сувлaр ўз тaркиби жихaтдaн, ифлoслaнтирувчи мoддaлaр-нинг кoнцентрaциясигa қaрaб бир нечa тургa бўлинaди.
Оқова сувлар - бу кундалик ҳаётда ва ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиш оқибатида ифлосланган сувлардир. Л.А.Кульский таклиф этган туркумлашга кўра оқова сувлар ўз таркибида қанча бекорчи қўшимчалар борлигига қараб 4 гуруҳга бўлинади:

  1. Таркибида заррачаларнинг ўлчами 10-5-10-4 см ва ундан каттароқ келадиган, эримайдиган бекорчи қўшимчалари бор оқова сувлар.

  2. Таркибида жуда майда 10-7-10-5см эримайдиган бекорчи қўшимчалари бўладиган оқова сувлар.

  3. Таркибида эрувчан органик моддалар бўладиган оқова сувлар.

  4. Таркибида эрувчан анорганик моддалар бўладиган оқова сувлар (электролитлар).

Оқова сувларни тозалаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1. Қаттиқ моддаларни ажратиб олиш йўли билан тозалаш усули ёки механик усул.

  1. Физик-кимёвий тозалаш усули.

  2. Кимёвий тозалаш усули.

  3. Биологик тозалаш усули.


Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling