1-Маъруза Кириш


Гидросфера. Табиатда сувнинг роли ва ахамияти


Download 5.03 Mb.
bet12/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи

Гидросфера. Табиатда сувнинг роли ва ахамияти.

Ернинг сув қатламини гидросфера деб аталади. Ердаги сувнинг умумий миқдори 1386 млн.км3, сув ҳажми 1338 млн.км; Бу умумий сув захирасининг 97,5% ташкил қилади. Океан ва денгизлар майдони ер қуруқлик майдонидан 2,5 баробар кўп. Дунёвий океан ҳажми Ер шари ҳажмини 0,1% ташкил қилади. Оғирлиги бўйича Ер шарининг массасининг 0,023% ни ташкил қилади. Ер юзидаги барча сувларнинг фақат 2,5% гина тоза ичимлик сувидир – 25 млн.км ташкил қилади. Ер юзининг аҳолисини ҳар бирига 8 млн.м3 тўғри қилади.Тоза сувнинг кўп қисмини муздан эриши жуда мураккаб. Сувнинг 70% эса, ер юзини қоплаб олган музликлардан иборат.


Музлар ер юзининг 16 млн.км3 майдонини қоплайди, бундан 14 млн.км3 Антарктида. Ер юзининг устки қобиғи остида ҳар хил чуқурликда жуда кўп миқдорда тоза сув захиралари мавжуд. Тоза сувлар 150-200 м чуқурликда жойлашган. Ер ости сувлар ҳажми ер устидаги сувлар ҳажмига нисбатан 100 маротаба кўп.
Ер юзидаги барча кўллар майдони 2 млн.км дан кўпроқ. Катта кўллар асосан қадимги музланиш худудларида тўпланган. Масалан: жуда катта кўллар Шимолий Америкада жойлашган. Энг катта кўл бу 82680 км2 майдонга эга, лекин сув ҳажми бўйича Байкалга тенг келолмайди. Европадаги энг катта кўл Ладога кўли бўлиб, майдони 17700 км2, сув ҳажми 908 км3, чуқурлиги 230 м.
Атмосферадаги сув - бу асосан буғ ва конденсатлар (сув томчилари ва муз парчалари) дан иборат. Қанча юқори кўтарилган сари шунчалар кўп сув буғлари бўлади.
Биологик сув эса - тирик мавжудот ва ўсимликлардаги 80% ни ташкил қиладиган сувдир. Биосферадаги барча тирик моддалар ҳажми – 1400 млрд.т. га тенг. Бундан келиб чиқадики, биологик сув 1120 млрд.т. га тенг.
Сув бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. Булар малекуляр кўринишни белгилайди. Бундай хусусиятлардан бири уларни ўта юқори даражада музлаши ва қайнаши. Сувнинг бу хусусиятлари Ерда ҳаётни пайдо бўлиши, ер юзида об-ҳавони мавжуд бўлиши, ер рельефларини ташкил топиш жараёнларига ўта кучли таъсир этади.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling