1-Маъруза Кириш
Ичимлик сув манбаларини муҳофазалаш
Download 5.03 Mb.
|
Экология лекция сиртқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер юзасидаги сувнинг ифлосланиши.
Ичимлик сув манбаларини муҳофазалаш. Мавжуд ва бўлажак сув таъминоти манбаларининг ифлосланишдан ҳимояланишини таъминлаш учун сувни муҳофаза қилиш минтақалари режимини аниқ белгилаш, юридик жиҳатдан расмийлаштириш ва унга риоя қилишнинг таъсирчан тадбирлари бўлмоғи керак.
Ер юзасидаги сувнинг ифлосланиши. Суғориладиган деҳқон-чилик ер юзасидаги сувни ифлословчи асосий манба бўлиб, жами сувнинг 78% ини ифлослайди (21- расм). Асосий хўжалик тармоқларининг сувни ифлослашдаги ҳиссаси (% ҳисобида). 1-Суғориладиган ер; 2-Саноат; 3-Коммунал хўжалиги. Коллектор - зовурда оқаётган сувнинг деярли ярми республика оқар сув тармоқларига ва сув ҳавзаларига тушади. Буни Фарғона, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари мисолида қўриш мумкин. Танлаб ўтқазилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сувга ташланаётган заҳарли моддалар умумий миқдорига кўра Қашқадарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари хўжаликлари сувни ифлосланишига энг кўп ҳисса қўшмоқда. Умуман мамлакатда зовурлардан чиққан оқовалардан ер юзасидаги сувнинг шўрланиши ва ифлосланиши энг жиддий муаммо бўлиб, ичимлик сув таъминотини яхшилаш вазифаларини ҳал этишда катта қийинчилик туғдиради. Сувнинг минераллашув даражаси (ўртача йиллик кўрсаткич) Зарафшон дарёсида (РЭК=1,2-1,6), Амударёда (РЭК=1,2), Сурхан-дарёда (РЕК=1,2) юкорилиги кузатилади. Ишлаб чиқариш корхоналари сув ҳавзаларига, дарёларга, айниқса, оқим ростланган (тўғонлар қўйилган) ташлаётган илиқ сув иккиламчи ифлосланишга, яъни сув ўтларининг кўпайиб кетиши, уларнинг чириши сув нохуш ҳидга эга бўлиб, мазаси ўзгаради. Айниқса сув ўтлари сув ҳавзаларини жуда кучли ифлослайди (гуллаш) айниқса сув оқими секин, сув оқими ростланган (тўғон қўйилган) саёз дарёларда, сув юзаси тўлиқ қуёш нурлари таъсирида яхши иситиладиган жануб минтақаларида бундай ҳолатлар кенг кузатилади. Сув ўтларига озуқа муҳити бўлиб ёмғир сувлари тупроқдан ювадиган ва оқова сувлар таркибидаги биоген элементларга фосфор ва азотга бой бўлган органик моддалар ҳисобланади. Табиий сувларнинг ифлосланиши сув ҳавзаси ичига ва устига ўрнатилган темир-бетон ва металл конструкцияларини коррозияга учратади ва турли чўкмалар ҳосил қилади. Айниқса арматурани эритиши мумкин бўлган кислотали оқовалар хавфлидир. Ишлаб чиқаришларда ифлосланган сувдан фойдаланиш сезилар-ли иқтисодий йўналишларга олиб келади. Совитгич сифатида фой-даланилаётган сувнинг таркибида минерал ва органик аралашмаларнинг миқдори рухсат этилмаган юқори даражада бўлса, совити-лаётган юзада механик ва кимёвий моддаларни ўтилиши биологик қават ҳосил бўлиши ва натижасида иссиқлик алмашинишни ёмонлашиши ва технологик жараёнлар самарадорлигини пасайишига олиб келади. Сувдан хом ашё турларининг бири сифатида қўллашда, унинг сифатининг қониқарсиз бўлиши маҳсулот сифатини пасай-тиради. Техниканинг баъзи тармоқларида хўжалик ва ичимлик суви сифатидан ҳам юқори сифатли сув керакдир. Органик шиша, кимёвий толалар фото ва кино материаллар ва текстил фабрикаларида баъзи операцияларда ишлатиладиган сув қўшимча чуқур тозаланади, бунда сув кремний, марганец ва муаллақ бўлаклардан тозаланади. Яна ҳам тоза сув ярим ўтказгичлар ва монокристалл ишлаб чиқаришда талаб этилади. Ҳатто ҳалқ хўжалигининг тармоғи энергетика, сув транспорти, улар учун сувнинг миқдори аҳамиятга эга бўлса, унинг сифати ҳам аҳамиятга эга эмас. Сувдаги зарарли моддалар тартибининг ортиши гидротурбиналар фаррагини, кемалар металл қобиғини емирилишига олиб келади. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling