1-Маъруза Кириш


Оқова сувлар ва уларнинг турлари. Оқова сувларни


Download 5.03 Mb.
bet15/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи

Оқова сувлар ва уларнинг турлари. Оқова сувларни
тозалаш усуллари.


Оқова сувлар - бу кундалик ҳаётда ва ишлаб чиқариш корхона-ларида фойдаланиш оқибатида ифлосланган сувлардир.

  1. Оқова сувларни қайта ишлаш (тозалаш)нинг асосий усуллари. Ёпиқ сув айланма тизимларни яратишда, оқова сувни тозалаш муҳим ҳисобланади, аммо бу асосий ҳал этадиган фактор эмас. Асосийси - турли технологик операциялар учун сувнинг сифатига бўлган талабга қараб сувни тозаламасдан ёки қисман тозалаб бир неча марта ишлатишдир. Локал тозалашда доимо оқова сувни ифлослайдиган фойдали маҳсулотларни ажратиш ва қайта ишлашга эътибор берилади.

Усулларнинг синфланиши. Саноат ва қишлоқ хўжалик оқова сувларини қайта ишлаш (тозалаш, регенерациялаш)нинг мавжуд барча усулларини учта катта гурухга бўлиш мумкин:
1) физик ёки механик усуллар, масалан, чўктириш ёки фильтр-лаш, яъни аралашмаларни хусусиятини ўзгартирмасдан тозалашга асосланган усуллар;
2) аралашмаларни бошқа кўринишга ёки холатга айлантиришга асосланган усуллар. Ушбу катта гурухга қуйидаги усуллар, яъни коагуляция, флотация, кристализация, оксидланиш ёки қайтариш, ҳамда мембрана жараёнлари, ион алмашиш, экстракция ва бошқалар.
3) биокимёвий усуллар (аэроб ва анаэроб усуллари).
Кўпчилик холларда ушбу усулларни комплекси ишлатилади. Кенг қўлланиладиган биокимёвий тозалаш усули органик моддалар-дан 90%ли, ноорганик моддалардан 20-40%ли тозалаш даражасини таъминлайди, лекин оқовалардаги тузларнинг умумий миқдори деярли пасаймайди. Оқова сувларни тузсизлантириш айниқса катта қийинчилик туғдиради. Ичимлик сувига бўлган ГОСТ 2874-73 талабига мувофиқ ундаги тузлар миқдори 1000 мг/л дан ошмаслиги керак, хлоридларни миқдори 350 мг/л атрофида регламентланади, сульфатларники эса 500 мг/л атрофида бўлиши керак.
Муаллақ модда (суспензия ва эмульсиялар)лардан тозалаш.
Ушбу мақсадлар учун чўктириш (тиндириш), гидроциклонлаш, фильтрация ва сузиб олиш усулларини ишлатилади. Жараённи интенсивлаштириш усул оқова сувга одатда коагулянтлар ёки флокулянтлар қўшилади, баъзан магнит ёрдамида ишлов бериш (металлургик ишлаб чиқаришларни таркибида ферромагнит компонентлар бўлган оқова сувларини тозалаш учун), қатор холларда эса ультратовуш ёрдамида ишлов бериш самара беради. Ушбу усулларнинг ўртача самараси 50-70 % атрофида бўлади.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling