1-Маъруза Кириш
Кўмир. Мамлакатимизда учта Ангрен (Тошкент вилояти), Шартун ва Тўда (Сурхандарё вилояти) кўмир конлари ишга туширилган. 2- Маъруза
Download 5.03 Mb.
|
Экология лекция сиртқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Тропосфера
- 3. Мезосфера ( 60
- 5. Экзосфера
Кўмир. Мамлакатимизда учта Ангрен (Тошкент вилояти), Шартун ва Тўда (Сурхандарё вилояти) кўмир конлари ишга туширилган.
2- Маъруза Атмосфера. Атмосферанинг таркиби ва тузилиши. Атмосфера ер шарининг ҳаво қобиғи бўлиб, биосферада ҳаёт мавжудлигини таъминловчи асосий манбалардан биридир. Атмосфера барча жонзодларни зарарли космик нурлардан ҳимоя қилиб туради, сайёра юзасидаги иссиқликни сақлайди. Агар ҳаво қобиғи бўлмаганида ер юзасида кундузи + 100 С0 ва кечқурун -100 С0 харорат кузатилган бўлар эди. Атмосферанинг юқори чегараси 2000 км баландликдан ўтади. Атмосфера бешта қатламдан иборат. 1.Тропосфера, ердан 10-16 км баландликкача бўлган, атмосфера-нинг қуйи қисмида жойлашган. Тропосферада атмосферанинг асосий 95% массаси йиғилган. 2.Стратосфера, Баландлиги 10 кмдан 60 кмгача чўзилган. Атмосферанинг 5% масса қисми жойлашган. Атмосферанинг стратосфера қисмида бутун инсониятни, ўсимлик ва хайвонларни қуёшдан келадиган хавфли ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилувчи озон қатлами жойлашган. Озон кислородни нурланиш натижасида бўлинишидан хосил бўлади. О2 +hV =2O О+ О2 = О3 Бу қайтар жараён. У то мувозанат қарор топгунча давом этади. Озон қатлами кондиционер, музлатгичлар учун ишлатиладиган фреонлар таъсири натижасида емирилади. Фреон ишлаб чиқаришни ярми АҚШ га тўғри келади. Фреонлар (хлор фтор метан СFхCLу ) Ультрабинафша нурланиш таъсирида атомар хлор ажралиб, озон билан реакцияга киришади. СFCl3+hV = СFCl2+Cl Cl+ О3 = ClО+ О2 ClО+ О= Cl+ О2 Атмосферада ультрабинафша нурлар озон билан ютилиши натижасида, ерда харорат ортади. 3. Мезосфера (60- 80 кмгача). У ердан узоқлиги туфайли харорат яна камайиб кетади. 4. Термосфера (80-800 кмгача). Бу қисм учун харорат узлук-сиз ортиши характерли 150км - 240 0С , 200км - 500 0С, 600км - 2000 С0 Маълумки газ харорати ундаги молекулаларни ҳаракат тезлиги билан аниқланади. Зич газли муҳитда молекулаларнинг тўқнашиши юқорилиги учун газ харорати ошади. Сийрак газли муҳитда газларнинг ҳаракат тезлиги юқори, лекин тўқнашишлар сони кам, шунинг учун бу ерда термометр билан ўлчанадиган харорат ошмайди. Бу ерда харорат тушунчаси молекулаларнинг ҳаракат тезлиги ва энергияси билан характерланади. Термосфера газ молекулаларини космик нурлар таъсиридан ионланиши билан характерланади. (Электронлар узилиб мусбат ва манфий ионлар ҳосил бўлади). Бу термосферани электр ўтказувчи қилиб қўяди. 5. Экзосфера (800 кмдан юқори). Бу ерда янада юқори харорат ва ионланиш, молекулаларнинг ҳаракатланиш тезлиги 12 км/сек, харорат 2000С0. Бундай юқори харорат ва ионланиш, молекулалар ер тортишиш кучини енгиб планеталар аро бўшлиққа чиқиб кетади. Экзосфера тарқалиш шаридир. Термосфера ва Экзосферани биргаликда ионосфера ҳам дейилади. Бегона қўшимчалари бўлмаган атмосфера ҳавоси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: Азот - 78,12%, кислород - 21%, СО2 - 0,02-0,04% унинг концентрацияси доимий ортишга интилади, Озон - атмосферанинг ҳимоя қатлами, инерт газлар (Аr, Не, Кr ), сув буғлари ва чанг. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling