1-Маъруза Кириш
Aлтернaтив энергия манбалaригa
Download 5.03 Mb.
|
Экология лекция сиртқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини иқтисодий рағбат-лантириш тизими.
- Атроф-муҳитни ифлослантирганлиги учун жарима тўлови. Г) Табиий ресурслардан фойдаланиш бозорини вужудга келтириш
- Табиатдан фойдаланиш бўйича нархларни такомиллаштириш.
Aлтернaтив энергия манбалaригa aсoсaн Қуёш, шaмoл, oкеaн, геoтермaл, яъни қaйтaдaн тиклaнaдигaн энергия ресурслaри кирaди.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг табиий бойликлардан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларга амал қилиш зарурати экологик ва иқтисодий вазиятдан келиб чиқмоқда. Табиатдан фойдаланиш тамойиллари иқтисодий жихатдан қуйидаги элементларни ўз ичига олади. А) Табиий ресурслардан фойдаланишнинг пуллилиги. Масалан, 1982 йилдан бошлаб сувга тўлов тўлай бошланди. 1997 йилдан бошлаб солиқ солинди. 1992 йилдан бошлаб чиқинди газларни ҳавога ташлаганлиги учун корхоналарга солиқ солина бошланди. Ерга солиқ солиш 1994 йилдан бошланди. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун ҳам солиқ солина бошланди. Б) Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини иқтисодий рағбат-лантириш тизими. Корхона табиатни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрса 30% даромад солиғилан озод қилинади. Масалан чиқиндисиз, кам чиқиндили технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этилса. Агар фойдаланишга берилган ер ёмон бўлса, уни ўзлаштирилса, қишлоқ ҳўжалиги мақсадлари учун ер солиғидан ўзлаштириш давригача озод қилинади. Солиқларни Вазирлар махкамаси корхонанинг жойлашган ўрни, сифатига қараб белгилаб беради. В) Атроф-муҳитни ифлослантирганлиги учун жарима тўлови. Г) Табиий ресурслардан фойдаланиш бозорини вужудга келтириш. Маълум бир табиий ресурсдан фойдаланиш бўйича, масалан, кон участкасини қазиш лойихаси бўйича конкурс эълон қилинади. Шунда кимнинг лойихаси экологик тоза кам чиқиндили бўлса, шу кондан фойдаланиш хуқуқи унга берилади. Фермерларга ҳам танлов асосида ердан фойдаланиш хуқуқи берилади. Танлов шартлари кимнинг бизнес режаси тўлиқ тузилган, ҳосилдорлик, ерни сақлаш тупроқ унумдорлигини сақлаш. Д) Табиатдан фойдаланиш бўйича нархларни такомиллаштириш. Ҳар йили Вазирлар махкамаси Ер солиғи, ер ости бойликлари солиғи ва бошқа тўловларни (ифлослантирганлик учун) кўриб чиқиб қайтадан тасдиқлайди. Табиат ресурсларидан фойдаланишни пуллик тизимига ўтиш бозор иқтисодиёти учун энг зарурий тамойил ҳисобланади. Бойлик пул билан баҳоланар экан, ундан фойдаланиш ҳам пуллик бўлиши лозим. Бунда бойликнинг сифати, қиймати, келтирадиган фойдаси ҳамда бошқа иқтисодий хусусиятлари эътиборга олинмоғи даркор. Ўзбекистон ер ости ва ер усти табиий ресурсларига бой. Эндиликда мамлакатимиз табиий манбаларидан оқилона фойдаланиш фан-техника тараққиёти ютуқлари асосида, табиат мувозанатига путур етказмасдан узоқ келажакни кўзлаб тузилган режаларга таянган холда амалга оширилмоқда. Мамлакат халқ хўжалигини ривожлантириш нуқтаи назаридан унинг табиий ресурсларидан энг муҳими фойдали қазилмалардир. Ўзбекистон, - деган эди биринчи призидентимиз И.А.Каримов ,- ўз ер ости бойликлари билан хақли суръатда фахрланади, бу ерда машҳур Д.И.Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Нефть. Ўзбекистонда нефть қазиб олиш 1904 йилда Фарғона водийсининг Чимин мавзесида бошланган. Кейинчалик Сурхандарё, Қашқадарёда Какайди, лалмикор, Муборак нефт конлари ишга тушган. Айниқса нефт саноатини ривожлантиришда Кўкдумалоқ (Бухоро вилояти) Мингбулоқ (Наманган вилояти) конларининг очилиши ва ишга туширилиши кескин таъсир кўрсатган. Худудимиз табиий газ захираларига ҳам жуда бой. Жарқоқ, Учқур, Қоравул-бозор, Шўртон газ конлари шулар жумласидандир. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling