1-Маъруза Кириш
Download 5.03 Mb.
|
Экология лекция сиртқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқнинг шўрланиши.
Ернинг деградацияга учраши. Ўзбекистон аҳолиси кейинги 35 йил ичида 2,7 баробар ўсди, айни вақтда суғориладиган майдон фақат 1,6 баробар кўпайди. Етиштирилаётган маҳсулот ҳажми суғориладиган ерлар кенгайиши ва кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳисобига ўсди. Тупроққа ортиқча ишлов бериш унинг шўрланишига ва пестицидлар, оғир металлар чанги билан ифлосланишига, таркибидаги чириндининг камайишига, эрозиянинг авж олишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.Ўзбекистонда ернинг ишдан чиқишига асосан суғориш ва зовур тизимининг эскириши, суғориш техникасининг қолоқлиги ва сувдан фойдаланиншда исрофгарчиликка йўл қўйилиши сабаб бўлди, бу эса ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига ва тупроқ таркибида тузнинг кўпайиб кетишига олиб келди. Ерларнинг яроқсиз ҳолга тушиши муаммосини тубдан ҳал қилиш учун суғориш тизимини бутунлай қайта таъминлаш, табиат берган текин неъмат - сувга бўлган муносабатни ўзгартириш, шунингдек эрозияга қарши агротехник, ташкилий-хўжалик, ўрмон-мелиоратив, гидротехника тадбир-ларини амалга ошириш зарур. Тупроқнинг шўрланиши. Ўзбекистонда кенг кўламда ўтқази-лаётган ирригация тадбирларининг энг муҳим оқибатларидан бири тупроқ такрор шўрланишининг олдини олиш ҳисобланади. Айни чоқда тупроқнинг шўрланиши фақат суғориш натижаси бўлмай, балки тоғ оралиғидаги, шунингдек аллювиалга яқин қурғоқчил зонадаги тупроқ шароити учун хос табиий жараён ҳисобланади. Мамлакатдаги суғориладиган ернинг 50% и шўрланган, айрим вилоятларда шўрланиш жараёни давом этаётганлигини такидлаш керак. Муаммолар кўлами турли минтақа ва вилоятларда турличадир: Амударё ва Сирдарёнинг юқори ҳавзаларида ернинг 10% и юқори даражада шўрланган, Амударёнинг қуйи оқимида бу рақам 95% ни ташкил этади. Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида ернинг шўрланиши кенг тарқалган, бу вилоятларнинг 40-50% майдонини шўр босган. Қарийб 200 минг гектар ер (ёки Ўзбекистондаги суғориладиган майдонининг 5%и) юқори даражада шўрланган деб таснифланади. Икки дарёнинг ўрта ва қуйи қисми юқори даражада шўрланганлиги қўшимча меҳнат ва сув ресурслари сарфини тақозо этади. Бунда сув тақчиллиги янада ортади, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш таннархи кўтарилади ва ижтимоий меҳнат шароити ёмонлашади. Суғориладиган ер ҳолатини вақти-вақти билан текшириб туриш республикада тупроқнинг шўрланиш динамикасини аниқлаш имкониятини беради. 0,5 млн. га суғориладиган ер қўшимча зовур қазиш ишлари ўтқазилишини талаб этади. Кўплаб зовур тизим-ларидан фойдаланиш қийин, чунки улар тўла ишламайди, тахминан 50% тик зовур қудуқлари умуман ишдан чиққан. Коллетор тармоқлари ўрнини ўсимлик қолдиқларидан ҳар йили тозаланиб турилиши керак, кейинги йилларда ариқ тозалаш ишлари камайганлиги сабабли сувнинг равон оқиши қийинлашмоқда, сизот сувлари бошқа жойдан сизиб чиқиб, сув босиш хавфини туғдирмоқда. Download 5.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling