1-маъруза: “локомотивларни таъмирлаш технологияси” фанига кириш режа
Download 228.03 Kb.
|
1.2 Асосий меъёрий-техник ҳужжатларМеъёрий-техник ҳужжатлар (1.1-жадвал) анъанага кўра илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқиш жараёнида улар назарий тадқиқотлар, лаборатория ёки фойдаланишдаги синовлар натижалари, шунингдек едирилишлар ва умрбоқийлик бўйича умумлаштирилган статистик маълумотлардан фойдаланадилар. Депо шароитидаги таъмирлаш Қоидалари алоҳида бўлимларга бўлинган ва бир нечта иловаларга эга. Биринчи бўлимда тепловозларни таъмирлашга қўйиш ва таъмирдан кейин қабул қилиш қоидалари белгиланган. Иккинчи бўлим тепловозларни таъмирлаш (қисмларга ажратиш, тозалаш, назорат қилиш, пайвандлаш, термик ишлов бериш, деталларни маҳкамлаш ва бошқалар) бўйича умумий қоидаларга бағишланган. Кейинги бўлимларда ТК-1, ТК-2, ТК-3 теҳник хизмат кўрсатиш ва ЖТ-1, ЖТ-1р ва ЖТ-3 жорий таъмирлар ҳажми ва тартиби белгиланган. Иловаларда тепловоз асосий деталлари ва йиғиш бирликлари учун таъмирлаш ўлчамларига жоизликлар меъёрлари жадваллари келтирилган, тепловозларни реостат синовларини ўтказиш, электр машиналарини синаш ва электр аппаратларини ростлаш шартлари ва талаблари санаб ўтилган. 1.1-жадвал Асосий техник ҳужжатлар рўйхати
Тепловозларни завод шароитида таъмирлаш Қоидаларида қисмларга ажратиш, тозалаш, пайвандлаш, деталларни тиклаш ва маҳкамлаш бўйича умумий технологик қоидалар, тепловознинг асосий қисмларига қўйиладиган (дизел, ёрдамчи жиҳозлар, електр жиҳозлари, екипаж қисми) иш ҳажмлари, жоизликлар ва техник талаблар бўйича алоҳида қоидалар келтирилган. Қоидаларда деталларни ўлчамлари ва едирилишлари, асосий агрегатларни синаш ва ростлаш меъёрлари келтирилган. Бундан ташқари, Локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси ҳар йили темир йўлларнинг локомотив ҳўжалиги хизматларига “Тепловозларни ишдан чиқиши ва режадан ташқари таъмири таҳлили”ни тарқатади, унда уларни бартараф етиш бўйича чора-тадбирлар келтирилади. Ушбу ҳужжат амалдаги қоидалар ва йўриқномаларга қўшимча бўлиб хизмат қилади. Раҳбарий ҳужжатлар таркибига, шунингдек, локомотивлардан фойдаланиш, локомотивларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тормоз жиҳозларини синаш, ғилдирак жуфтликларини шакллантириш ва текшириш, локомотивларни таъмирлашда пайвандлаш ва пайвандлаб қоплаш ва бошқалар бўйича йўриқномалар ҳам киради. Локомотивларни таъмирлаш даврида ишлар тартиби тасмали графиклар ва иш белгиловчилар кўринишидаги технологик жараёнлар меъёрлари ва графиклари билан ўрнатилади. Детал ва узелларни таъмирлаш техник ҳужжатлар ягона тизими талаблари асосида ишлаб чиқилган технологик жараёнлар ҳариталарига мувофиқ амалга оширилади. Юқорида келтирилган ҳужжатлардан ташқари, таъмирлаш даврида қуйидагилар тузилади ёки тўлдирилади: локомотив, мотор-вагон ҳаракат таркиблари, темир йўл кранларини таъмирлаш ишларини ёзиш китоби (ТУ-28 шакл), унда бажарилиши лозим бўлган ва меъёрдан ташқари таъмирлаш ишлари ёзилади; локомотив ҳолатини дастлабки ёзуви (ТУ-23 шакл); фаолият кўрсатмаётган холда ташишга мўлжалланган локомотив, моторвагон ҳаракат таркиблари, кранларни техник ҳолатини текшириш акти (ТУ-25 шакл); таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва локомотивлар, мотор-вагон ҳаракат таркибларини барча турдаги таъмирлаш ва теҳник хизмат кўрсатишлар оралиғидаги юриш масофаларини ҳисобга олиш китоби (ТУ-27 шакл); локомотив техник ҳолати журнали (ТУ-152 шакл), унда локомотивни бевосита таъмирга киришидан аввалги техник ҳолати бўйича машинист ёзуви албатта бўлиши керак; тепловозни техник паспорти (ТУ-9Т шакл), дизел, тортув генератори, тортув електр моторлари, ғилдирак жуфтликлари, насослар, бош резервуарлар ва бошқа ўзаро алмашинувчи агрегатлар ва узеллар паспортлари жамланган холда. Келтирилган ҳужжатларда барча техник кўрсаткичлар, бажарилган таъмирларнинг турлари ва ҳажмлари, қурилишидан таъмиргача босиб ўтган йўли (асосий агрегатлар бўйича), модернизатсия, таъмирлаш даврида алмаштирилган ва асосий деталлар бўйича бажарилган ўлчашлар натижалари бўйича маълумотлар, таъмирлаш санаси, алмаштирилган деталлар ва бошқалар акс еттирилган. Тепловозни таъмирлаш жараёнида алмаштирилган агрегатларнинг паспортлари бир тепловоз паспортидан бошқасига ўтказилади. Download 228.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling