1. маъруза матни 18-мавзу. Бюджет тизими ва бдюжет тузилмаси
Бюджет тузилмаси ва классификацияси
Download 449.6 Kb. Pdf ko'rish
|
qbO4mnII93K6HyQP1uiVJbP5UJm0TIEW3ZNBw4NN
18.2. Бюджет тузилмаси ва классификацияси Давлат бюджетини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар мажмуига (унинг ички бўлинмалари таркиби ва тузилмаси, улардан фойдаланиш соҳаларининг функционал чекланганлиги, ўзаро бўйсунувчанлиги, ўзаро алоқадорлиги ва таъсирчанлиги ҳамда ҳуқуқий томонларини инобатга олган ҳолда) бюджет тузилмаси дейилади. Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тузилмаси унинг миллий-давлат ёки маъмурий- ҳудудий тузилиши билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети: Республика бюджетини; Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади. Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда шу республикага бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади. Вилоятлар бюджети эса вилоят бюджетидан, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан иборатдир. Шунингдек, туманларга бўлинадиган шаҳарларнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади. Ва ниҳоят, туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетидан ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларидан таркиб топади. Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари ўзларининг манбалари, маълум мақсадларга мўлжаллан-ганлиги ва бошқа белгиларига кўра хилма-хилдир. Бир вақтнинг ўзида улар умумий белгиларга ҳам эга. Бутун мамлакат миқёсида бюджет даромадлари ва харажатларининг тўғри режалаштирилиши ва ҳисобга олинишини таъминлаш учун улар классификация қилинади. Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатлари, шунингдек, унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳларга ажратишда ёки гуруҳлашда бюджет классификацияси муҳим рол ўйнайди. Ундан Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини ягона бир тизимга келтириш учун фойдаланилади ва бюджет классификацияси бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан таққосланиши-ни таъминлайди. Шу маънода, маълум бир тизимга келтирилган ва ўрнатилган тартибда код (шифр)лаштирилган бюджет даромадлари ва харажат-ларининг бир хил белгилари бўйича илмий асосланган иқтисодий гуруҳланишига бюджет классификацияси дейилади. Одатда, бюджет классификациясининг асосида даромадлар бўйича уларнинг манбалари, харажатлар бўйича эса маблағларнинг мақсадли сарфланиш йўналишлари ётади. Бюджет классификацияси ўзининг кенг йўналиши билан ажралиб туради. Унинг бўлинмаларига қатъий риоя этган ҳолда бюджет режалаштирилиши амалга оширилади, бюджет ташкилотларининг индивидуаль ва умумий ҳамда йиғма тармоқ сметалари тузилади, маҳаллий, республика ва Давлат бюджетининг ишлаб чиқилиши амалга оширилади. Бюджетнинг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режалари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг юқори ташкилотларини молиявий режалари билан боғлиқлигини таъминлашда, бир турдаги бюджет ташкилотларининг харажатлари ва алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликларнинг бюджетларини таққослашда, иж-тимоий-маданий характердаги у ёки бу эҳтиёжларнинг қондирилиш даражасини аниқлашда бюджет классификацияси муҳим роль ўйнайди. Бюджет ижроси жараёнида ҳам бюджет классификацияси алоҳида аҳамиятга эга. Тасдиқланган бюджет ва бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида кўзда тузилган тадбирларнинг мақсадли молиялаштирилишини таъмин-лашда у зарурий шарт ҳисобланади. Бюджет классификацияси молия органларида, бюджет таш-килотларида ва бошқа муассасаларда бюджет даромадлари ва харажатларининг синтетик ва аналитик ҳисоби ягоналигининг асосини ташкил этади. У Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш учун зарурдир. Бюджет классификациясида белгиланган даромадлар ва харажатларнинг иқтисодий гуруҳланиши бюджетни тузиш ва ижро этиш ҳамда унинг ресурсларидан фойдаланишда молия-бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилишга имкон беради. Бюджет классификацияси ташкилий аҳамиятга ҳам эгадирки, бу унинг бўлинмаларига мувофиқ равишда бюджетни тузиш ва ижросини таъминлаш борасида катта ишларнинг амалга оширилиши орқали намоён бўлади. Бу яна шу нарса орқали ифодаланадики, бюджет тасдиқланганидан сўнг барча хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг юқори органлари бюджет даромадлари тушумининг тўлиқлигини таъминлашга ва тасдиқланган бюджетдаги классифика-циянинг бўлинмаларига мувофиқ равишда харажатларни амалга оши-ришга мажбурдирлар. Демак, бюджет классификациясининг ташкилий аҳамияти бюджетни режалаштириш ва унинг ижросини таъминлашга бир хилда тегишлидир. Тасдиқланган Давлат бюджети қонун кучига эга бўлганлиги ва унинг кўрсаткичларини барча хўжалик юритувчи субъектлар аниқ ва тўлиқ бажаришга мажбур бўлганлиги учун бюджет классификацияси ҳуқуқий аҳамият ҳам касб этади. Бюджет классификацияси ўз ичига қуйидагиларни олади: давлат бюджети даромадларининг классификацияси; давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий классификацияси; давлат бюджети дефицитини молиялаштириш манбаларининг классификацияси. Давлат бюджети даромадларининг классификацияси уларни турлари ва манбалари бўйича гуруҳлашдан иборат. Бунда тармоқ ва вазирлик (раҳбарлик органи) белгилари инобатга олиниши мумкин. Одатда, бунда даромадлар бюджет классификациясига мувофиқ бўлинмалар, боблар, параграфлар ва моддаларга бўлинади. Бўлинмалар – да-ромадларнинг алоҳида турларини, боблар – даромадларни тўловчиларни, параграфлар – даромадларни тўловчиларнинг тоифаларини, моддалар эса – жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқларнинг алоҳида турларини кўрсатиши мумкин. Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатдан классификацияси давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган вазифалар бўйича харажатларни гуруҳлашдан таркиб топади. Уларнинг ташкилий классификацияси бюджетдан ажратиладиган маблағлар, уларни бевосита олувчилар ўртасида тақсимла-нишини акс эттирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади. Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий классификацияси эса тўловларнинг иқтисодий вазифаси ва турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборатдир. Умумий тарзда, бу ерда харажатлар бюджет классификациясига мувофиқ равишда гуруҳларга, бўлинмаларга, бобларга, параграфларга ва моддаларга бўлиниши мумкин. Гуруҳлар – бюджет маблағларининг асосий йўналишларини, бўлинмалар – миллий иқтисодиёт тармоқларини, боблар – вазирлик ва идоралар бўйича харажатларни, параграфлар – бир типдаги корхоналар ва тадбирлар бўйича сарфларни, моддалар эса – харажат-ларнинг алоҳида турларини кўрсатади. Давлат бюджети дефицитини молиялаштириш манбалари классификацияси дефицитни молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади. Бюджет классификацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling