33
Давлат молиявий назорати
Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини
амалга оширишга ва молиявий барқарорлик
учун шароит-
ларни яратишга қаратилган. Бу нарса,
энг аввало,
барча
даражалардаги бюджетлар ва
нобюджет фондларни ишлаб
чиқиш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона
ва ташкилотлар, банклар ва
молиявий корпорацияларнинг
молиявий фаолияти устидан назоратни англатади
Давлат молиявий назорати бу давлатнинг асосий қонун-
ларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда бошқарув конкрет ор-
ганлари иқтисодий-ҳуқуқий ҳаракатининг комплексли ва
мақсадга йўналтирилган тизимидир
Давлат молиявий назоратини ташкил этишда мамлакатнинг
Конституцияси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Унинг ҳуқуқий
регламенти давлатнинг типига, унинг социал-сиёсий йўнал-
тирилганлигига, иқтисодий тарққиёт
даражасига, мулкчи-
лик шаклларининг нисбатига боғлиқ
Давлат молиявий назорати ЯИМ тақсимланишининг қиймат
пропорцияларини кузатишга қаратилган. Бу
назорат давлат
молиявий ресурсларини шакллантириш, уларнинг тўлиқ ва
ўз вақтида тушиб туриши ва улардан мақсадли фойдаланиш
билан боғлиқ бўлган пул ресурслари ҳаракатининг барча
каналларига (тарқатилади) тегишли ҳисобланади