Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг вазифалари
н азорат органларининг хўжалик юритувчи субъектлар ишфаолиятини текшириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш хўжалик юритувчи субъектларнинг иш-фаолияти бўйича ўтказиладиган текширувларнинг умумий сонини қисқартириш текширувлар, шунингдек, назорат органларининг фаолиятини қайтаришга йўл қўювчи комплекс текширувларнинг мувофиқлаштирувчи режаларини ишлаб чиқиш текширувлар ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи режаларга риоя этилган ҳолда назорат органларининг фаолияти устидан назорат ўрнатиш ва Кенгаш билан келишилмай туриб, режадан ташқари, қарши текширув ва назорат тартибида текширувлар ўтказилишига йўл қўймаслик текширувларни қисқартириш ва такомиллаштириш мақсадида уларни ташкил этиш тизимини тартибга солиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг зиммасига давлат молиявий назоратини амалга ошириш
бўйича қуйидаги асосий вазифа ва функциялар юкланган
республика вазирликлари, қўмиталари, идоралари ва корхоналари томонидан республика бюджетининг ижро этилиши, Марказий банк ва бошқа банклар томонидан бюджетнинг касса ижроси қоидаларига риоя этилиши ҳамда банклар томонидан капитал қўйилмалар ва бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган бошқа чора-тадбирларнинг молиялаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш
қ имматли қоғозлар бозори шаклланиши, қимматли қоғозлар эмиссияси ва ҳаракатини назорат этиш, молия бозорини шакллантиришга доир ишларни мувофиқлаштириш республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириладиган, шунингдек, барча кўринишдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олувчи, қайта ишловчи ҳамда улардан бошқа мақсадлар (жумладан экспорт) учун фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бош назорат-тафтиш бошқармасининг вазифалари
молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бюджет ва молия қонунчилиги ҳамда бюджет мажбуриятларининг ижроси билан боғлиқ бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш
республика ва маҳаллий бюджетларнинг қатъий ижро этилиши устидан доимий назоратни таъминлаш
молия органлари ва тижорат банклари томонидан биринчи навбатдаги харажатлар навбатига риоя этилиши, бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий нафақалар, стипендиялар бериш муддатлари ва тўлиқлиги, шунингдек бюджет муассасаларига кўрсатилган мақсадлар учун нақд пул маблағларини бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш
ф уқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари орқали кам таъминланган оилаларга бериладиган ижтимоий нафақалар билан таъминлаш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш инвестицион дастурларнинг амалга оширилиши учун ажратиладиган марказлаштирилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат этиш
бюджет муассасалари томонидан штатлар жадвали-смета интизомига риоя этилишини назорат қилиш ва бошқалар Давлат солиқ хизмати органларининг молиявий назоратга оид асосий вазифалари қуйидагилардан иборат
солиқ қонунчилиги, солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси нобюджет Пенсия фондига мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ҳисоблаб ёзилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат этиш
с олиқ қонунчилигига риоя этилишининг зарурий шартларини таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, солиқ бўйича қоидабузарликларни аниқлаш, огоҳлантириш ва тўхтатиб қўйиш
Do'stlaringiz bilan baham: |