1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ муносабатлари субъектларининг хуқУҚ ва мажбуриятлари (2-соат)


Download 55.25 Kb.
bet6/13
Sana17.06.2023
Hajmi55.25 Kb.
#1530855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-маъруза. “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ,

1.5. Солиққа тортиш тамойиллари.
Солиқ солиш тамойиллари солиқ муносабатларини амалиётда ташкил этиш, солиқ солиш, уни ундириш амалиётининг мазмунини очиб беради[1]. Солиқ солиш тамойилларини А. Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган ва унда:
- давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим.
- ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган болиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва малум бўлиши зарур.
- ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак.
-  ҳар бир солиқ шундай тарзда ўрналилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига кcлиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин, деб таъкидлаб ўтилган.
Ҳозирги шароитга татбиқан олганда, солиқ солиш тизимининг қуйидаги тамойилларини келтириб ўтиш мумкин:
- Солиқ солишнинг етарлилик тамойили. Солиқ солишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиқ солиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминлаши лозим. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, солиқ ставкалари солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланмайди, чунки солиқ тўловчи солиқ тўлар экан, давлат томонидан бепул хизматлардан баҳраманд бўлгани ҳолда айни чоғда ўзининг баъзи харажатларини қисқартиради. Умуман олганда, етарлилик тамойили солиқ сиёсатини белгилаётганда уни давлатнинг қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий сиёсати билан қатъий равишда уйғунлаштиришни тақозо этади.
- Солиқ солишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойили. Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтириш, яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим.
Солиқ солишнинг иқтисодий омилларга таъсири икки хил кўринишда бўлади, яъни қиёсий оқибат ва даромад оқибати шаклида ифодаланади. Қиёсий оқибат меҳнат натижалари, жамғариш, инвестициялаш, янги ғояларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа хил кўринишлари билан шуғулланиш учун нисбатан камроқ даражада рағбатлантиришда намоён бўлади. Айниқса, прогрессив (ошиб борувчи) солиқ солишда бундай оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади.
Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади. Турли кўринишдаги активлар учун жорий этилган ҳар хил солиқ тартиблари инвестиция имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги камчилик ва нуқсонлар иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб кcлиши мумкин, бу хол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг ўзгаришига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Солиқ солишнинг адолатлилик тамойили. Солиқ солишнинг адолатлилик тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойили бир қанча асосий гуруҳдаги солиқ солиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ солишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади.
Вертикал адолат деганда хўжалик юритишнинг бирмунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиқ солишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади. Солиқларнинг рағбатлантириш функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши мумкин. Масалан, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича солиқ солишда бир қадар имтиёзли шартлар ёки, аксинча, вино-ароқ ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган эгри солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган ҳоллар ҳам бўлади.
Солиқ солишнинг оддийлик ва холислик тамойили. Бу тамойил солиқ солиш базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, тақдим этиладиган ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг муҳим турлари бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиёзларни иложи борича камайтиришни кўзда тутади. Бу ўринда назарда тутилаётган нарса шуки, солиқларнинг рағбатлантириш функцияси доирасида бериладиган имтиёзлар якка тартибдаги хусусиятга эга бўлмаслиги, балки муайян фаолият турларини рағбатлантиришга, солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли ва қайси идорага мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилмоғи лозим. Солиқ имтиёзларининг ҳаддан ташқари кўплиги қонунларни мураккаблаштириб юборади, тушунишни қийинлаштиради ҳамда турлича талқин қилинишига олиб келади, бу хол пировард натижада солиқ тўловчиларнинг солиқларга нисбатан муносабатларига салбий таъсир қилади. Шу билан бирга аниқ қилиб белгиланган имтиёзлар солиқ юкини бошқа солиқ тўловчилар зиммасига ўтказиб, ижтимоий адолатсизлик рўй беришига олиб келади.
Солиқ солишнинг бошқаришга қулайлик тамойили. Самарали солиқ тизимига қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай бўлишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка эришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши тушунарли бўлишига боғлиқ.
Айрим мамлакалларда солиқ солишнинг ниҳоятда мураккаб тартиби амал қилади, айтайлик, шкала ва ставкалар тури, солиқлар таркиби, уларни тўлаш қоидалари ва тартиблари ҳаддан ташқари кўп бўлади. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг кўпайишига ҳеч қандай ёрдам бермайди ҳамда солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси бажарилишида рол ўйнамайди.
Солиқ солишнинг солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш тамойили. Ушбу тамойил давлат ва солиқ тўловчилар томонидан солиқларни йиғиш учун кетадиган харажатларни мумкин қадар камайтиришни кўзда тутади. Бунинг учун республикамизда солиқ солиш тартибини такомиллаштириш билан бир қаторда солиқларни мақбуллаштириш, компьютер технологиялари, солиқ ахборотларининг тўғрилигини бевосита назорат қилиш усулларини қўллаш орқали солиқ тўловчиларнинг харажатларини камайтириш мақсадида давлат ҳисобидан сақланадиган сервис-марказлар, солиқ солиш масалалари хусусида солиқ органлари томонидан бепул маслаҳатхоналар ташкил этилган.
Солиқ солишнинг солиқ ставкаларини қиёслаш тамойили Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги худди шундай солиқларнинг ставкалари билан қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган хўжалик фаолияти шарт-шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар қаттиқ шартлар белгилаб қўйилгудек бўлса, бу хол республика иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб юборади, аксинча, енгил шароит яратилса, мамлакат бюджетига салбий таъсир қилади.
Солиқ солиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир.

Download 55.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling