1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ муносабатлари субъектларининг хуқУҚ ва мажбуриятлари (2-соат)


Download 55.25 Kb.
bet9/13
Sana17.06.2023
Hajmi55.25 Kb.
#1530855
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-маъруза. “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ,

Биринчи босқич 1991-1994 йиллар - Ўзбекистоннинг ўз солиқ тизимини ташкил этиш ва солиқларнинг хазинавий аҳамиятини ошириш босқичидир.
Солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичи солиқларни бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш ва корхоналарнинг ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратиш давридир. Бу давр 1995-1997 йиллари ўз ичига олади. Ушбу даврда Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги қарорига асосан мамлакатимизининг биринчи Солиқ кодекси қабул қилинди ва 1998 йил 1 январдан амалга киритилди.
Солиқ ислоҳотининг учинчи босқичи 1998-2004 йилларни ўз ичига олади. Бу босқични солиқ тизимида солиқларни ихчамлаштириш консепциясининг бошланиш даври деб аташ мумкин.
Солиқ ислоҳотининг тўртинчи босқичи 2005 йилдан то ҳозирги вақтгача бўлган давр. Бу босқични солиқ тизимида тадбиркорлик субъектларини бар томонлама рағбатлантириш, улар фаолиятини қўллаб қувватлаш, солиқ тизимини соддалаштириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш даври деб аташ мумкин.
1.7. Солиқ тизимини гуруҳлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Ўзбекистон солиқ тизимида солиқларни объекти, иқтисодий моҳияти бюджетга тушиши ва тўловчилари нуқтаи-назари бўйича гуруҳларга ажратиб ўрганиш мумкин.
Солиқлар солиқ солиш объектига қараб тўрт гуруҳга бўлинади:
1.Оборотдан олинадиган солиқлар.
2.Даромаддан олинадиган солиқлар.
3.Мол-мулкдан қийматидан олинадиган солиқлар.
Оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун олинадиган солиқлар киради. Лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг қонунчилигимиз бўйича илгаригидек маҳсулот реализацияси оборотидан эмас, балки юклаб юборилган маҳсулотлар қиймати билан ўлчанади. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўлови ҳам оборотдан олинадиган солиқларга киради.
Даромаддан олинадиган солиқларга юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқ, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, ихтисослаштирилган улгуржи савдо корхоналарининг ялпи даромадидан олинадиган солиқ киради.
Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг ягона ер солиғи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиқларини киритиш мумкин.
Иқтисодий моҳиятига қараб солиқлар эгри (билвосита), тўғри (бевосита) солиқларга бўлинади. Тўғри солиқлар тўғридан-тўғри солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқнинг ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. Бу солиқлар таркибига барча даромаддан тўланадиган солиқлар ҳамда мол-мулк ва ресурс солиқлари киради. Ресурс солиқлари таркибига ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар киради.
Тўғри солиқларда тўғридан-тўғри даромаддан солиқ тўланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга қолдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқларнинг ставкалари оширилса, корхоналарнинг молиявий имкониятлари камая боради. Демак, бу гуруҳ таркибига кирувчи солиқларнинг ставкалари иқтисодий ривожланиш билан бевосита боғлиқдир.
Эгри солиқларнинг ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизмат)ни юклаб юборувчилар ҳисобланади. Лекин, солиқ оғирлиги ҳақиқатан ҳам товар (иш, хизмат)ни истеъмол қилувчилар, яъни бевосита истеъмолчилар зиммасига тушади. Бу солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устига қўшимча равишда қўйилади.
Эгри солиқларнинг ижобий томони шундаки, улар республикада ишлаб чиқарилган товарлар республикадан ташқарига чиқиб кетишини чегаралайди, мамлакат ичида товарларнинг сероб бўлишига ёрдам беради ҳамда инфляция даражасини (муомаладаги ортиқча пул массасини) бирмунча жиловлаб туради.
Эгри солиқлар таркибига асосан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божлари киради.
Чунки қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи иқтисодий конюктуранинг ўзгаришларига бевосита боғлиқ бўлмаган барқарор даромад манбалари ҳисобланади ва эгри солиқлар бўйича тушумларнинг асосий қисмини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ижтимоий харажатлари ўсиш тенденсиясига эга эканлиги давлат бюджети даромадлари ҳажмини узлуксиз ошириб боришни тақозо қилади. Бу эса қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи каби барқарор даромад манбаларини, бюджет даромадларини узлуксиз таъминлашни тақозо қилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, тўғри ва эгри солиқлар ягона солиқ тизимини ташкил этиб, бир-бири билан ўзаро боғлангандир. Европа мамлакатларида эгри солиқларнинг роли АҚШ, Япония, Канада ва Австралияга қараганда юқоридир. Европа мамлакатларида жами солиқ тушумларининг ҳажмида эгри солиқларнинг салмоғи 40 фоиздан юқори бўлиб, айрим мамлакатларда 50 фоизни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига Мексика, Туркия ва Корея киради. АҚШ, Япония, Канада ва Австралияда эса ушбу кўрсаткич 25- 30 фоизни ташкил қилади.[2]
Умумдавлат солиқлари асосан республика бюджети даромадларини шакллантиришга қаратилган бўлса, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетлар даромадларини шакиллантиради.
Тўловчилар нуқтаи-назаридан солиқларни юридик ва жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларга ажратишимиз мумкин.

Download 55.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling