1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ муносабатлари субъектларининг хуқУҚ ва мажбуриятлари (2-соат)


Солиқларнинг функциялари ва вазифалари


Download 55.25 Kb.
bet5/13
Sana17.06.2023
Hajmi55.25 Kb.
#1530855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-маъруза. “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ,

1.4. Солиқларнинг функциялари ва вазифалари
Солиқларнинг функциялари тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд. Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодчилари ўртасида солиқлар икки функцияни бажаради, деган қараш кенг тарқалган эди. Бу икки функция сифатида фискал ва назорат функциялари тан олинарди. Уларнинг фикрига кўра энг асосий функция бу солиқларнинг фискал функциясидир, чунки бусиз назорат функциясининг мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини амалиётда ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур. Бугун пайдо бўлиб эртага йўқ бўлиб кетадиган ҳатолар солиқ функцияси бўла олмайди. Демак, функция категорияси доимий, қатъий такрорланиб турадиган воқеликни ифодалайди. Шундай услубий ёндошишдан келиб чиқиб солиқлар функциясини аниқлаш керак.
Солиқларнинг функциялари масаласида катта баҳслашувлар мавжуд, лекин ягона бир фикрга келтирган эмас. Кўпчилик иқтисодчилар солиқларга фискал, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, назорат функциялари хос деб таъриф беришади.
Фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
—Солиқнинг фискал функцияси;
— Тартибга солиш функцияси;
— Рағбатлантириш функцияси;
— Солиқнинг назорат функцияси;
— Солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминиаш функцияси.
1. Солиқларнинг асосий функцияси - фискал функция ҳисобланиб (лотинча фискус сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппарати, мамлакат мудофааси, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминиаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал орган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи ҳисобланади,
Солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали қайта тақсимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади.
2. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматлари ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан халқ хўжалиги тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайян «солиқ муҳити»ни яратади. Ушбу функция орқали солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг бир тармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек аҳолининг толовга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради.
Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб боради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилот» тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унннг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади.
3. Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом-ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат халқ хўжалиги тараққиётини рағбатлантиради, бу билан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали рағбатлантириб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади.
4. Солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини беради.
5. Солиқларни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси ҳам муҳим аҳамият касб этиб, бу функция орқали харажатлар ҳажми ва конкрет солиқлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарур. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади.
Биз солиқ функцияларини қисқача кўриб чиқишимиз солиқлар молия ресурсларини тиклаш, хўжалик фаолиятини тартибга солиш ва даромадларни ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар учун қайта тақсимлаш бўйича муҳим вазифаларни бажаради деб хулоса чиқаришимиз учун имкон беради.
Солиқлар иқтисодиётнинг тарихий ривожланиши босқичларида ушбу ривожланиш жараёнларини таъминлаш мақсадига бўйсунувчи вазифаларни бажаради. Солиқларнинг функциялари эса ана шу вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Демак, солиқларнинг функциялари, вазифалари бажарилишидан келиб чиқадими ёки солиқларнинг вазифалари функцияларининг мавжудлигидан келиб чиқиб бажариладими каби аниқлаш лозим бўлган муаммолар мавжуд. Шундай экан солиқларнинг функциялари ва вазифалари ўртасидаги аниқ фарқли жиҳатларни ўрганиш ва солиқ муносабатларини ташкил этиш мобайнида бу чегараларни асослаш муаммоси мавжудлигини қайд этиб ўтиш лозим.
Солиқлар бажарадиган вазифалар кўпчилик мамлакатларнинг солиқ қонунчилигида умумий ўхшашликларга эга. Ана шундай анъанавий солиқ вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.Умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга зарурий молиявий ресурслар таъминлаб бериш. Солиқларнинг фискаллик функцияси ушбу вазифани ҳал қилиш мақсадларига хизмат қииади. Бу вазифани ҳал қилиш давлатнинг иқтисодиётга қай даражада аралашувига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, солиқларнинг фискаллик функцияси шунчалик фаол бўлади. Аммо солиқларнинг ушбу вазифаси фақат иқтисодий жараёнларни қамраб олмайди, балки давлатнинг ноишлаб чиқариш харажатлари кўпайиши ҳам давлатнинг ортиқча молиявий ресурсларга муҳтожлигини келтириб чиқаради.
2. Мамлакат иқтисодиётида қулай инвестиция муҳитини яратишга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикасида солиқларнинг ушбу вазифасини бажариши ўзига хос хусусиятларга эга. Асосий хусусиятларидан бири шундаки, ҳозирги кунда сармояларнинг асосий қисми савдо ва хизматлар сохасига йўналтирилаётганлиги ташвишли холдир. Бунинг асосий сабаби фойда нормаларининг бу сохаларда катталигидир. Солиқлар сармояларни бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига йўналтиришнинг қудратли воситаси бўлиши керак.
3. Аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш. Солиқлар деярли барча мамлакатларда ушбу вазифани бажаради. Чунки улар аҳоли даромадларини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Даромадлардан олинадиган солиқ ставкаларининг энг юқори чегарасини сезиларли даражада пасайтириш ишчи кучининг таклифи билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиши мумкин. 70-80 йилларда Швецияда солиқ ставкаларини аҳоли даромадларига прогрессив равишда қоплаш малакали ишчиларнинг бошқа мамлакатлар томон миграциясига олиб келган.
4. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида даромадларни тақсимлашнинг самамдорлик ва адолат принциплари ўртасидаги мувофиқликка эришиш. Амалдаги солиқларга барқарорлик ва мосланувчан солиқ ставкаларининг хослиги солиқларнинг узоқ муддатли вазифаларини амалга оширишга замин яратади. Миллий ва хорижий инвесторлар капитал қўйилмаларини амалга оширар экан, улар ўзларининг солиқ мажбуриятларини аниқ билиши керак. Солиқ турлари ва ставкалари барқарор ва тез-тез ўзгармайдиган бўлиши керак. Солиқ тизимига мустаҳкам ишонч бўлмаган тақдирда узоқ муддатли инвестицияларнинг ҳаракати сусаяди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, солиқларнинг бюджетга ижобий таъсиридан ташқари, муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида ҳам улардан фаол фойдаланиш мумкин. Нарх-навонинг ислоҳ қилиниши, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, меҳнат бозорининг ислоҳ қилиниши ва ҳоказолар янги пайдо бўлган тижорат тузилмаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш заруратини юзага келтиради. Бу вазифани солиқ ставкаларини табақалаштириш йўли орқали ҳал этиш мумкин.
Шундай қилиб, солиқларнинг вазифалари уларни амалга ошириш муддатига қараб, қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли вазифаларга бўлинади. Бу вазифалар мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади, Солиқлар нафақат давлат бюджетининг тушумларига бўлган эҳтиёжларни қондиришга балки давлат даромадларини бюджетнинг ўрта муддатли режада ҳаётийлигини яхшилаш мақсадида мослашувчанлигини амалга оширишга ҳам хизмат қилиши мумкин.

Download 55.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling