1-маъруза. Статистика фаннинг предмети ва усули. Статистика тўғрисида умумий тушунча
Download 120 Kb.
|
Статистика 1-мавзу Статистика предмети ва усули (2)
Ягона халқ хўжалиги ҳисоби.
Амалиётда ягона халқ хўжалиги ҳисоби жорий қилинган. Бу ҳисоб уч турдаги ҳисобни ўз ичига олади: оператив-техника ҳисоби; бухгалтерия ҳисоби; статистик ҳисоб Оператив-техника ҳисоби корхона иши устидан оператив бошқаришни ташкил этиш учун хизмат қилади. Корхона маъмуриятини корхона ва айрим ишлаб чиқариш бўлимларининг (иш жойи, цех ва ҳоказо) иши ва ҳолати ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаб туриш – бу ҳисобнинг асосий вазифасидир. Оператив ҳисобга мисол қилиб ишчиларнинг ишга чиқишини қайд қилувчи кундалик табель ҳисоби, иш жойларида хом ашё ва материалларнинг мавжудлиги ҳақидаги кундалик ҳисоб, маҳсулотларни ишлаб чиқариш кундалик ҳисобларни олиш мумкин. Бу ҳисоб кўпинча натурал ўлчов бирликларида олиб борилади. Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг моддий ва пул ресурслари ҳаракатини ҳисобга олади. У корхона мулкини қўриқлашдаги муҳим қуролдир. Бухгалтерия ҳисобининг хусусияти шундаки, у бошланғич ҳужжатларга асосланиб, корхонанинг моддий ва молиявий ресурсларидаги ҳар бир ўзгаришни пулда ҳисоблаб, икки ёқлама ёзиш йўли билан ҳисобда қайд қилади. Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларини аниқлаш ва хўжалик ҳисобини амалга ошириш учун хизмат қилади. Унинг энг умумлашган пировард натижаси бухгалтерия балансидир. Статистик ҳисоб ҳалқ хўжалиги миқиёсидаги ҳисоб бўлиб, ундаги содир бўладиган ҳодиса ва жараёнларни умумлаштиради ва тегишли қонуниятларни аниқлайди. У қуйидаги томонлар билан юқоридаги ҳисоблардан тубдан фарқ қилади: ҳисобга олинадиган объекти, қўлланиш доираси, асосий ҳисоблаш операциялари, натижаларни расмийлаштириш усуллари. Академик В.С.Немчиновнинг қуйидаги фикрларига мурожаат киламиз: «Статистика ҳисобга нисбатан кенгроқ маънога эга. У ҳар хил иқтисодий, биологик, физик-кимёвий ҳодисалар билан иш тутади, фақатгина жамиятдаги ҳодисаларни эмас, балки табиатдаги ҳодисаларни ҳам ўрганади». Халқ хўжалигидаги бу уч хил ҳисоб бир-бирини тўлдиради. Масалан, оператив ҳисоб бажарилган иш тўғрисида маълумот берса, бухгалтерия ҳисоби шу бажарилган ишга қанчалик ҳақ беришни ҳисоблайди. Статистика ҳисоби аҳолининг турмуш даражасини аниқлаш мақсадида оила бюджетини ҳисобга олиб боради, олинган даромадлар, ўртача иш ҳақи ва ҳоказоларни ҳисоблайди. Унинг қўлланиш жойи кенг ва мураккабдир. Download 120 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling