1-маъруза. Статистика фаннинг предмети ва усули. Статистика тўғрисида умумий тушунча


Download 120 Kb.
bet3/6
Sana22.02.2023
Hajmi120 Kb.
#1219852
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Статистика 1-мавзу Статистика предмети ва усули (2)

Статистиканинг усули.

Ҳар қандай фан ўз объектини маълум усуллар ёрдамида ўрганади. Барча фанлар учун умумий усул – диалектик усулдир. Чунки бу усул ижтимоий ҳодисаларни ривожланиш жараёнида ўзаро боғланган ҳолда ўрганишни тақозо этади. Статистика диалектика қонун-қоидаларига асосланиб, ўзининг хусусий усулларини яратган. Улар қуйидагилардан иборат:



  1. Оммавий статистик кузатиш.

  2. Кузатиш материалларини сводкалаш ва гуруҳлаш.

  3. Турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни (масалан, мутлоқ ва нисбий миқдор, ўртача миқдор, индекс, динамик кўрсаткичлар ва ҳоказо) ҳисоблаш.

  4. Статистик маълумотларни жадвал ва график кўринишида тасвирлаш.

Илмий жиҳатдан асосланган статистик тадқиқот бу тўртала усулнинг чамбарчас равишда олиб борилишини тақозо этади.


Статистика фанининг тармоқлари.

Статистика кўп тармоқли ижтимоий фандир. Унинг тармоқларини шартли равишда қуйидагича туркумлаш мумкин. Статистиканинг бундай таркибий қисмларга бўлиниши ўрганиладиган объектлар ҳарактери билан белгиланади.


Статистика фани учун умумий хос бўлган хусусиятларни статистиканинг умумий назарияси ўрганади. Агар статистика тарихи фани шу фаннинг келиб чиқиши, шаклланиши, ташкил топиши, унинг ривожланиш босқичларини батафсил ўргатса, математик статистика эса тармоқлараро балансларни тузиш, корреляцион-регрессион таҳлил усулларини қўллаш, кўп вариантли прогноз (истиқбол)ларни тузиш йўлларини ўргатади.

Умумий назарий статистика

Ижтимоий статистика

Иқтисодий статистика


Макроиқтисодий статистика

Микроиқтисодий статистика

1.Статистика тарихи

1.Аҳоли статистикаси

1.Минтақавий статистика

1.Саноат статистикаси

2.Статистика назарияси

2.Жиноят ва суд статистикаси

2.Халқаро статистика

2.Қишлоқ хўжалиги статистикаси

3.Математик статистика

3.Соғликни сақлаш статистикаси

3.Молия статистикаси

3.Савдо статистикаси




4.Меҳнат статистикаси

4.Бозор иқтисодиёти статистикаси

4.Қурилиш статистикаси




5.Маориф статистикаси ва ҳоказо




5.Транспорт ва алоқа статистикаси










6.Коммунал хўжалик статистикаси










7. Кичик, қўшма корхона, фермер хўжалиги статис-тикаси ва х.к.

Ижтимоий статистика аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган барча ҳодисаларни статистик усулларда батафсил ўрганади. Жумладан, аҳоли (демографик) статистикаси аҳолининг сони, таркиби, динамикаси, табиий ўсиши, миграцияси ва ҳоказоларни ўрганса, жиноят ва суд статистикаси эса аҳоли ўртасидаги қонунбузарликни, жиноят ва унга қарши кураш, суд жараёнларини ўрганади. Меҳнат статистикаси фаол аҳолининг фаолиятини, яъни халқ хўжалигида банд бўлган аҳоли сони, таркиби, динамикаси, улардан фойдаланиш даражаси кабиларни статистик усулларда ўрганади.


Иқтисодий статистика иккита йирик тармоққа бўлинади. Биринчи тармоқда фанлар (минтақавий статистика, халқаро статистика, бозор иқтисодиёти статистикаси ва ҳоказо) халқ хўжалиги миқиёсида рўй бераётган ҳодиса ва воқеаларнинг миқдорий томонларини унинг сифат томонлари билан узвий боғланишда олиб ўрганади. У республика, вилоят, туман доирасида иқтисодий қонунларнинг аниқ макон ва замонда амал қилиб, қандай намоён бўлаётганлигини статистик кўрсаткичларда ифодалаб беради.
Айрим тармоқлар ва корхоналар статистикасида (саноат статистикаси, қишлоқ хўжалиги статистикаси, савдо статистикаси ва ҳоказо) назарий ва иқтисодий статистика кўрсаткичларига асосланиб, халқ хўжалиги айрим тармоқ ва сохаларининг хусусиятларини ҳисобга оладиган кўрсаткичлар тизими аниқланади ва уларни ҳисоблаш ҳамда таҳлил қилиш усуллари баён этилади.



Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling