Статистиканинг ташкил этилиши.
Бозор ислохотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услубларини жорий этиш, республикани ривожлантиришнинг мақбул макроиқтисодий мутаносибликларини ва барқарор суръатларини таъминлаш, статистиканинг халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқ самарали ишлашини ташкил қилиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 майдаги Фармонига биноан 1992 йил 5 августда ташқил этилган Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси ўрнига Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 декабр ПФ-3183 Фармонига асосан «Макроиқтисодиёт ва статистика» вазирлиги қайта ташкил қилинади. Шу кундан бошлаб Давлат статистика қўмитаси мустақил фаолият кўрсатиб келди.
Ўзбекистон Республикасининг № ЎРҚ-707 сонли 2021 йил 11 августда қабул қилинган “Расмий статистика тўғрисида” Қонунга асосан бугунги кунда расмий статистика соҳасида муносабатлар тартибга солиниб келинмоқда.
Давлат статистикасининг структураси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шащар статистика бошқармалари
Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази
Шаҳар ва туман статистика бўлимлари
Маъмурий статистика.
Идора, корхона ҳамда муассасаларда, ташкилот, вазирликларда статистика билан шуғулланадиган бўлим ва гуруҳлар мавжуддир. Улар вазирлик, идора ва ташкилот миқёсида статистика ишларини олиб борадилар. Шунинг учун улар маъмурий статистика деб юритилади. Бу статистика маъмурий жиҳатдан тегишли вазирликларга, методологик жиҳатдан эса статистика қўмитасининг тегишли соҳа бошқармаларига бўйсунади.
Do'stlaringiz bilan baham: |