1. Маъруза: Уй-жой коммунал ҳўжалигининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти


Download 143.5 Kb.
bet1/5
Sana15.03.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1271147
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу ижтимоий иқтисодий аҳамияти

1.Маъруза: Уй-жой коммунал ҳўжалигининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти.




Режа:

  1. Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, тархлаш ва қуриш хусусиятлари.

  2. Шаҳар ва уй-жой коммунал хўжалиги.

  3. Уй-жой коммунал хўжалиги–шаҳар хўжалигининг етакчи соҳаси.

  4. Уй-жой жамғармаси ва яшаш ижтимоий нормалари.



Таянч иборалар:

1. Маълум бир шаклга эга бўлган аҳолининг ҳудудий жойланиши аҳоли пунктлари дейилади. Аҳоли пунктларининг қиёфаси ва моддий шаклларидаги бир-биридан фарқи асосан ижтимоий-иқтисодий шароитлари ҳамда ишлаб чиқарувчи кучларни тараққиёт даражаси билан белгиланади. Аҳоли пунктлари қиёфасига, шунингдек моддий маданиятни миллий белгилари, ҳалқ анъаналари ва географик муҳитнинг хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатади.


Аҳоли пунктларини географик жиҳатдан ўрганишда ва тавсифлашда ҳар бир аҳоли пунктида яшайдиган аҳолининг сонини билиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, аҳоли пунктлари, биринчи навбатда, аҳолининг сонига қараб (бир неча киши яшайдиган майдай қишлоқлардан тортиб, то бир неча миллион кишилик аҳолиси бўлган энг йирик шаҳарларгача) тавсифланади. Аҳоли пунктларини географик жиҳатдан ўрганишда унда яшайдиган аҳолининг умумий сони билан эмас, балки унинг таркиби ва ҳалқ ҳўжалиги тармоқлари бўйича тақсимланиши, шунингдек ҳар бир аҳоли пунктининг бажарадиган вазифаси, мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни ҳамда аҳамияти, унинг бошқа аҳоли пунктлари билан алоқаси, табиий географик ва айниқса, иқтисодий-географик ўрнини таҳлил қилиш муҳимдир.
Аҳоли пунктлари биринчи навбатда 2 та катта типга ажратилади: - шаҳар ва қишлоқлар.
Шаҳар ва қишлоқ тушунчаларининг вужудга келиши, шаҳарларнинг қишлоқлардан ажралиб чиқиши жамият тарихида ижтимоий меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнда ҳунармандчилик ва савдонинг қишлоқ ҳўжалигидан ажралиб чиқиши муносабати билан шаҳар ва қишлоқ тушунчалари вужудга келган. Ҳунармандлар ва савдо билан шуғулланувчилар яшайдиган аҳоли пунктлари шаҳарлар деб, қишлоқ ҳўжалик меҳнати билан шуғулланувчилар яшайдиган жойлар эса қишлоқлар деб атала бошлаган. Шаҳар ва қишлоқ тушунчаларининг вужудга келиши дунёнинг турли қисмларида бир вақтда бўлган эмас, албатта. Кўпчилик ҳолларда шаҳарлар, асосан, ибтидоий фермер тузумидан қулдорлик тузумига ўтиш даврида айрим ҳалқларда эса, феодализмда вужудга кела бошлаган.
Қишлоқ жойлар шаҳар ва шаҳарчалардан ташқаридаги ҳудудлар бўлиб, уларда қишлоқ ҳўжалигида мунтазам фойдаланадиган ерлар ҳамда доимий аҳоли манзилгоҳлари (пунктлари) мавжуд бўлиши керак. Демак, қишлоқ жойлар географик картада ареал, майдон кўринишида, қишлоқ аҳоли пунктлари эса улар ичидаги нуқтасимон шаклдаги жамиятнинг ижтимоий ҳудудий ташкил этиш бирлиги ҳисобланади.
Аҳоли пунктларининг шаклланиши ва ривожланиши турли мамлакатлар ҳамда уларнинг айрим минтақалар бўйича тақсимланиши ва тўпланиши асосан ўша мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси билан белгиланади. Ҳўжаликнинг ҳудудий жойлашуви, унинг ўзига хос хусусиятлари ҳар бир минтақа учун аҳоли пунктларининг муайян шаклларини вужудга келтиради. Профессор В.В.Покшишевский аҳоли пунктларининг қуйидаги 6 та шаклини дунё бўйича кенг тарқалган шакллар деб ҳисоблайди:
1. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ёйилган (тарқоқ) шакли. Бунда одатда қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланувчи аҳоли ўз ҳовлиси (қўрғонида) меҳнат қилиб яшайди. Қишлоқ аҳолисинионг тарқоқ шаклига одатда бир ёки бир неча оиладан иборат хонадонлари бўлган аҳоли пунктлари киради.
2. Тарқоқ (ёйилма) аҳоли пунктлари вилоятнинг Мингбулоқ, Поп, Чортоқ, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида кўпроқ ривожланган. Уйчи тумани ҳудудида эса Жийдакапа, Қизилровот, Бирлашган қишлоқ фуқаролар йиғинларида кенг тарқалган. Қишлоқлар бу шаклида қишлоқ аҳолиси гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшайди ва Ер шари аҳоли пунктларининг асосини ташкил қилади. Аммо, бу шаклда ҳам аҳоли қишлоқ ҳўжалигида фойдаланадиган ерлар бўйлаб тарқоқ жойлашган бўлади. Бу шаклдаги аҳоли пунктлари республиканинг суғорма деҳқончилик раёнларида асосан шу шаклдаги аҳоли пунктлари ривожланган.
Шаҳарлар – аҳоли пунктларининг ижтимоий меҳнат тақсимотининг махсули сифатида вужудга келган асосий типи. Ҳозирги пайтда шаҳар аҳоли пунктларини энг кенг тарқалган яшаш шаклидир. Шаҳар – ижтимоий маҳнат тақсимотининг биринчи ва энг йирик самараси ҳисобланади. Шаҳар билан қишлоқни бир-биридан ажратиб турадиган асосий белги – уларнинг ҳалқ ҳўжалигида бажарадиган функсиясидир (вазифаси). Қишлоқ доимо қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланувчи аҳоли яшайдиган пунктдир. Шаҳар эса, меҳнат фаолиятининг қишлоқ ҳўжалигидан бошқа тармоқлари билан шуғулланувчи аҳоли яшайдиган, одатда қишлоқларга нисбатан катта бўлган аҳоли пунктидир.
Ўзбекистонда аҳоли пунктларининг шаҳарларга айлантириш ёки қишлоқ ҳолида сақлаб қолишнинг қонун-қоидалари бор. Жумладан, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1972 йилдаги қарорига биноан аҳоли пунктини шаҳарга айлантириш учун ундаги аҳолининг сони 7 мингдан кам бўлмаслиги, аҳолининг 2Г`3 қисми ишчи, хизматчи ва уларнинг оила аъзоларидан иборат бўлиши эътиборга олинди. Россияда эса 1957 йилгача аҳолисининг сони 10 минг кишидан кам бўлмаган, қишлоқ ҳўжалигида ишловчиларнинг салмоғи 25 фоиздан ортиқ бўлмаган аҳоли пунктлари шаҳарга айлантирилиши мумкин эди. Шунингдек, аҳоли пунктининг иқтисодий ва меҳнат аҳамияти ҳам эътиборга олинган. Кейинчалик эса, бу шартлар ўзгарди. Ҳозир аҳоли пунктини шаҳарга айлантириш учун ундаги аҳоли сони 12 минг кишидан кам бўлмаслиги, барча аҳолининг 85 фоизи ишчи, химатчи ва уларнинг оила аъзоларидан иборат бўлиши керак.

Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling