1. Маъруза: Уй-жой коммунал ҳўжалигининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти
Аҳоли қадимдан яшаб келган ҳудудлар
Download 143.5 Kb.
|
1 мавзу ижтимоий иқтисодий аҳамияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Х-ХВ асрлардан кейин ўзлаштирилиб, аҳоли яшай бошлаган минтақа
- ХХ асрнинг бошларидан ўзлаштирила бошланиб
Аҳоли қадимдан яшаб келган ҳудудлар. Бу минтақага туман ҳудудининг тоғ олди адир минтақасидан Норин ва Сирдарё атрофидаги текислик орасидаги жойлар киради. Бу ерларни шимолдан Шимолий Фарғона ва Андижон-Наманган темир йўлининг Уйчи туман қисми, жанубидан эса Норин ва Сирдарё атрофидаги текисликдан кейин бошланадиган жар(ёр)лар чегаралаб туради. Бу минтақада туман ҳудудининг шимолий адир қисмидан оқиб келувчи сойлар жумнладан, Чортоқсой ёйилмаси унумдор текисликни ҳосил қилади. Шаҳар ва қишлоқларни ривожланиши учун ва суғорма деҳқончилик қилиш учун ҳам бу ерлар жуда қулай. Бу ҳолат туманнинг бошқа минтақаларига нисбатан бу ерларга аҳолини азалдан ўрнашиб, пунктларни ҳосил бўлишига олиб келган. Бу минтақада туман аҳоли мансилларининг асосий қисми ва уларнинг марказлари: Машад, Ўнҳаят, Ёркатай, Ёрқўрғон, Уйчи, Дўстлик, Бирлашган ва Ҳизиробод кабилар жойлашган.
Х-ХВ асрлардан кейин ўзлаштирилиб, аҳоли яшай бошлаган минтақа. Бунга Норин ва Сирдарёнинг ўнг қирғоғидан то шимолдаги жарлик(ёрлар)гача, айрим ерларда Наманган-Учқўрғон автомагистрал йўлигача бўлган жойлар киради. Бу минтақада Жийдакапа, Ахси, Дахия ота, Ёрқўрғон ҚФЙнинг Қизилой маҳалласи, Дўстлик, Бирлашган ва Ҳизиробод ҚФЙларининг жанубдаги қишлоқ ва маҳаллалари жойлашган. ХХ асрнинг бошларидан ўзлаштирила бошланиб аҳоли пунктлари шаклланаётган минтақа.Бу минтақадаги ерлар иккинчи жаҳон уруши, ундан кейинги, айниқса, ўтган асрнинг 70 йиларидан бошлаб жадал ўзлаштирила бошланди.Ўтган асрни 70 йилларидан кейин Катта Наманган каналини қурилиши тоғ олди адир ерларини кенг кўламда ўзлаштирилишига олиб келди. Натижада Ш.Рашидов номли ва Соҳибкор фермер ҳўжаликлари ташкил топди. Бу ерларда Янгиер, Уйчи сув тиндириш тугуни ва қатор тарқоқ аҳоли пунктлари қарор топмоқда. Дарҳақиқат, юқоридагилардан маълум бўлдики, туман ҳудудининг Наманган-Учқўрғон автомобил йўли ва Шимолий Фарғона канали атрофидан то уларнинг жанубидаги жарлар оралиғига аҳоли узоқ ўтмишдан жойлашган. Бу кенгликдаги ерларда ҳам аҳоли жойлашиши тарихида даврий фарқлар мавжуд. Жумладан, ХХ асрнинг 20-30 йилларигача Наманган шаҳри ва Уйчи ҚФЙ оралиғидаги ҳудудларда аҳоли азалдан яшаб аҳоли пунктларини ҳосил қилган. Бу жойларда аҳоли ўрнашиб пунктларни ҳосил қилган қадимги қишлоқлар – Машад, Файзиобод, Ёрқўрғондир. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Шимолий Фарғона канали ва Наманган-Учқўрғон йўналишидаги автомобил йўллари ўтказилиши қадимги аҳоли пунктларини туташтирувчи янги пунктларни ташкил топишига олиб келди. Канал ва йўлни қурилиши Уйчи-Учқўрғон оралиғидаги аҳоли пунктларини (Соку, Бояғон, Ғайрат, Бирлашган, Қизилравот ва ҳ.к.) қарор топиши ҳамда жадал ривожланишига таъсир қилди. Тарихий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, эрамизнинг Х-ХИИ асрларига қадар Сирдарё ва унингирмоғи Норин дарё жуда кенг узан ҳосил қилиб оққан. Кейинчалик суғорма деҳқончилик майдонларини жадал кенгайтирилиши Норин дарёсидан қатор канал ва ариқларни ўтказилишига олиб келди. Натижада Сирдарё ва унинг ирмоғи Норин дарёсининг сув сарфи (оқими) камайиб, узанлари қисқарган. Дарёнинг сувдан бўшаган ўзанлари кўл, ботқоқ ва қамишзорларга айланган. ВИИИ-Х асрларда, айниқса Х-ХВ асрларда бу ҳудудларнинг қулай жойларида турли аҳоли, қабила ва элатлари орнаша бошлаган. Айниқса, шу даврларда кўҳна Туркистоннинг қуйи Амударё минтақасидан қорақалпоқ ҳалқларини кўчиб келиб ўрнашиши кучайган. Булар маҳаллий аҳоли билан аралашиб туб жой аҳоли ва уларнинг яшаган пунктларини ташкил қилишган. Натижада Ахси, Жийдакапа, Дахия ота, Қизилой каби аҳоли пунктлари қарор топган. Шимолий Фарғона канали ва Наманган-Учқўрғон темир йўлидан шимолдаги тоғ адир ерларида аҳоли иккинчи жаҳон уруши, айниқса, ХХ асрнинг 70 йилларидан кейин орнаша бошлади. Бу жойларда боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган Ш.Рашидов номли ва Соҳибкор фермер ҳўжаликларини ташкил этилиши аҳолини жойлашиши ва қатор кичик доимий ҳамда мавсумий аҳоли пунктларини қарор топишига олиб келди. Мустақиллик йилларида туман учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йиллари бўлди. Республика президенти И.А.Каримовнинг иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган бир қанча Фармонлари асосида кейинги 23 йилда туманда кўлами жиҳатидан жуда катта ишлар амалга оширилди. Хусусийлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу жумладан, 250 та ташкилот ва муассасалар мулкчиликнинг нодавлат шаклига айлантирилди, 19 та хиссадорлик жамиятлари тузилди. Ерлар деҳқонларга, яъни ҳақиқий эгалари (фермерлар)га берилмоқди. Ҳозирда уларнинг сони 856 тадан ошиб кетди. Шунингдек, туман аҳоли пунктлари кўркига-кўрк қўшаётган 30 дан ортиқ гузарлар ташкил этилди. Туман маркази – Уйчига замонавий деҳқон бозори ишга туширилди. 3000 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва коллежлар, 8 та шифохона, асфалд заводи қуриб ишга туширилди. Аҳоли учун энг зарур бўлган Учқўрғон-Наманган сув иншооти, 25 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлган завод ишга туширилди. 6,5 минг тонна ёнилғи сақлаш омбори қурилди. Шуларга қарамасдан вилоят кўламида аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Уйчи тумани Учқўрғон, Косонсой, Поп ва Чуст туманларидан орқада қолмоқда. Мавжуд меҳнат ресурсларининг 10,0-12,0 фоизи ижтимоий ишлаб чиқаришда банд эмас. Аҳолини газ билан таъминлаш атига 66,0 фоизни, болалларни боғчаларга тортилиши эса 72,0 фоизни ташкил этмоқда. Туман аҳоли пунктларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини ўрганиш қуйидаги хулосаларни қилишга олиб келди: 1. Тумандаги мавжуд аҳоли пунктлари (8 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 63 та маҳалла ва 13 та шаҳарча аҳоли жойлашувининг асосий ядросини, машхур иқтисодчи географ Н.Баранскийнинг сўзи билан айтганда “ҳудуднинг каркас (синч)” ларини ташкил этади. Бу аҳоли пунктлари ўзаро алоқада ривожланиб, Уйчи туман аҳоли пунктларининг ягона тизимини ҳосил қиладилар. Бу тизимда ҳар бир аҳоли пунктининг ўзига хос ички ва ташқи иқтисодий-географик, демографик, микрогеографик (лойҳали, яъни аҳоли пункти ҳудудида ижтимоий ҳаётни жойлашиши) ва экологик муаммолари борки, уларни аста-секин бартараф қилиш, ҳозирги куннинг долзарб масалаларидир. 2.Туманнинг маъмурий бошқарув маркази – Уйчи шаҳарчасининг иқтисодий географик ўрни қулай. Вилоят кўламида бу имкониятдан етарли даражада фойдаланилмаётир. 3. Қатор қайта ишлов саноати корхоналарини қуриш Уйчи шаҳарчасининг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини кўтарган бўлар эди. Қиммат баҳо суғорма деҳқончилик ва аҳоли зич ерларни ўртасида жойлашгани ва улардан унумли фойдаланиш 2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида туман ҳудудида кўп қаватли турар жойларни қуриш мақсадга мувофиқдир. 4. Бундан ташқари шаҳарча марказида транспорт ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида доиралар автомобил йўлини ташкил қилиш лозим. Энг муҳими, туман маркази – Уйчи шаҳарчани ягона архитектура лойихаси ва “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури асосида қайта қуриш лозим. 5. Ёрқўрғон ва Ёркатай ҚФЙ ҳудудлари таркибидаги қуйи қишлоқларни ривожлантиришда Чортоқсой восийси трассаларини эътиборга олиш керак. Чортоқсой водийсидаги қуйи трассалардаги ерларни аҳолига турар жой қилиб бериб юборилган. Сойда йилнинг сув сарфи кўпайган ойларда ер ости сув сатхи кўтарилмоқда ва хонадонларни сув босиши хавфи туғилмоқда. Жийдакапа, Ғайрат, Дўстлик, Ҳизиробод ва Машад ҚФЙ лари ҳудудларида тарқоқ аҳоли пунктлари кенг ривожланган бўлиб, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий инфраструктураси яхши тараққий этмаган. Бу эса аҳолини доимий яшаб қолишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил май ойида “Қишлоқ жойларини сотсиал инфраструктурасини янада ривожлантириш” фармони ва 2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури асосида бу аҳоли пунктларининг ижтимоий ва иқтисодий қиёфасини ҳамда аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини тубдан ривожлантирмоқ лозим. 6. Бундан ташқари Ўнҳаят, Машад, Ғайрат, Ёрқўрғон, Ёркатай ва айниқса Жийдакапа қишлоқлари ҳудудидаги айрим маҳаллаларда ер ости суви кўтарилиши натижасида хонадон ва экин ерларининг захланиши кучайиб, ерлар яроқсиз ҳолга келмоқда. Буларнинг олдини олиш учун чуқур ва кенг закан-зовур ва ариқларни қазиш керак. Айниқса, аҳолини газ, ичимлик суви ҳамда электр энергияси билан мунтазам таъминлаш аҳоли пунктларининг қиёфасини яхшилайди ва кишиларнинг турмуш-маданиятини кўтаради. 7. Туманнинг Гайрат, Жийдакапа, Машад 2010-2014 йилларда Ёрқўрғон ва Уйчи қишлоқларида “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури асосида барча қулайликларга эга бўлган 257 та турар жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу турар жойларни аҳоли зич ва қиммат баҳо суғорма деҳқончилик аҳоли пунктларида кўп қаватли қилиб қуриш мақсадга мувофиқдир. Download 143.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling