1. в) Патогенлик хусусиятлари ( давоми)
1.патогенлиги(патоген организмда паразитлик билан ҳаёт кечирувчи организм) уни агрессивлигига :
фосфор, азот моддаларини борлиги,
фунгицид ва пестицидлар ни борлиги ҳам таъсир қилади.
2.Вирусни оз миқдори (зарралар сони) тез ва қисқа муддатда (касалланишга кетган вақт) ўсимликни касаллантиришга етарли бўлса, уни агрессивлиги юқори ҳисобланади.
3.Патогенни яна бир хусусияти уни вирулентлиги бўлиб, бу патогенни (вирусни) касаллик қўзғатиш хусусиятидир. Бу хусусият барқарор хусусият бўлиб, у генотип ўзгаргандагина ўзгаради.
4Экологик омиллар. Ўсимликка вирус зарралари кириб, уларда симптомлар ҳосил бўлишида экологик омиллар –
намлик,
ҳарорат,
ёруғлик,
рН,
инокулюмнинг ион кучи ва ҳоказолар ҳам рол ўйнайди.
2. г)Биотик омиллар
Бунга интерференция ҳодисаси мисол бўлиши мумкин, яъни бир турни (штаммни) ривожига иккинчи турни (штаммни) ёки бир хил вирусларни ноинфекцион зарралари ўсимлик рецепторларини банд қилиши сабабли вирус ҳужайрага кираолмайди ёки кам миқдордаги вирус зарралари киради ва юқумлилик даражаси пасаяди.
Ўсимлик вируси юқишига 4 хил реакция билан жавоб беради:
1) иммунлик, ўсимликга виpуc юқмайди;
2) ўта сезгирлик, ўсимликни вирус кирган жойидаги тўқималар нобуд бўлади ва некроз каби симптомлар ҳосил бўлади;
3) толерантлилик, вирус ўсимлик тўқималари бўйлаб тарқалади, аммо симптомлар кучсиз кўринади;
4) тизимли касалланишда организмни ҳамма тўқималари касалланади, вирус ўсимликни ҳамма тўқималари ва ярусларидаги барглари ва ўсимликни бутун танаси бўйлаб тарқалади ва касаллик симптомлари яққол кўринган бўлади
3.д) Вирус билан касалланган ўсимликда
ҳосил бўладиган баъзи симптомлар
- Мозаика, томирлараро мозаика ва ҳ. (мозаикани 6-7 хили мавжуд),(Карташова,2007)
- барг шаклини ўзгариши, деформация, баргни буралиши, ўсиш нуқтасини бир тутамга йиғилиши
- томирларни рангсизланиши,
- хлоротик доғларни ҳосил бўлиши ва ҳоказо. Баъзан юқорида кўрсатилган 4 гуруҳ симптомлар орасида аниқ, чегара бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, толерантлик билан системали касалланишни аниқ ажратиш баъзан қийин бўлади, баъзи ўсимликларда механик инокуляцияда аввал некроз ҳосил бўлиб (ўтасезгарлик), сўнгра ўсимликни ҳамма органлари касалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |