1-машғ. 1сл. Вирусларни экспериментал юқтириш а Вирусология лабораториясининг қисқача тузилиши


Download 1.97 Mb.
bet1/10
Sana17.11.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1782958
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Вирусларни экспериментал юқтириш усуллари Уларни ўзига хослиги


1-машғ.1сл.Вирусларни экспериментал юқтириш
а)Вирусология лабораториясининг қисқача тузилиши
Вируслар билан ўтказиладиган барча тажрибалар асосан вирусология лабораториясида олиб борилади
Лаборатория машғулотлари, ҳайвонлар билан ўтказиладиган тажрибалар виварийларда, ўсимликлар билан олиб бориладиган тажрибалар лаборатория шароитида ва иссиқхоналарда,
ҳайвонлар, одам, ўсимлик тўқималари, ҳужайра кулътуралари (экмалари) ва бактериофаглар билан ўтказиладиган тажрибалар бактериоцид лампалар билан стерилланган бокслар, ламинарийлар ёки айрим хоналарда олиб борилади.

2 давоми


Бокс олдидаги хонада боксга киришда кийиладиган махсус кийимлар сақланади. Боксда энг зарур асбоб-ускуналаргина сақланади: стол, стуллар, инструментлар учун шиша шкаф, газ горелкаси, гугурт, катта, кичик қайчилар, скалпеллар, пинцетлар, препарат қилишда ишлатиладиган игналар, стерилизаторлар, автоклав ва қуритиш шкафлари, ишлатилган пипеткалар сақланадиган 2% — ли фенолли ёки хлораминли идиш, дезактивация қилиш учуи ишлатиладиган фенол ёки хлораминли идиш, ишлатилган материалларни соладигаи идиш, 70%-ли йодни спиртли эритмаси,пробиркалар учун штативлар, стериллаиган оддий ва пастер пипеткалари, стерил пробиркалар, оддий ва мум қаламлар, лейкопластр, стерил пахта ва ҳоказолар.Лабораторияни тўла тузилиши ва асбоб ускуналар ҳақида махсус мавзулардан тайёрланиш мақулдир (Гюнтер Штарке "Практическая вирусология" Перевод с пемецкого, Москва, 1970, 356 с.; Вахабов, 2004, “Умумий вирусологиядан амалий машғулотлар” 2004, 182 б.)

3 давоми


Бундан ташқари боксга ҳар бир вазифани бажариш учун ишлатиладиган материаллар ва эритмалар олиб кирилиб, иш тамом бўлгандан сўнг олиб чиқиб кетилади. Яна бир айрим хонада вирусларни тоза препаратларини олишда ишлатиладиган ҳар хил айланиш тезлигида ишлайдиган совутгичли центрифугалар бўлади (минутига 6 - 12 мингдан 30 -60 минг.марта айл.тез.).Вирусология лабораторияси яна электрон микроскоп, спектрофотометр, электрофорез, хроматография асбоблари (фракцияларни автоматик йиғувчи коллекторлар), дистилланган сув олиш асбоби, гомогенизатор, техник ва аналитик торозилар, қуритиш шкафлари, совутгич, термостат, рН-метр, диффузия насоси, лиофил қуритгич ва хоказоларга эга бўлиши лозим.Вирусология лабораториясининг тузилишининг ташкиллаштириш принциплари ва унда ишлаш шароитлари, ишлаш жойларини тақсимланиши, ювиш ва дезинфекциялаш хонаси, асосий асбоб – ускуналар - автоклав, куритиш шкафлари
, реактив ва озиқа мухитлар, шишадан ясалган идиш ва стериллаш асбоблари, антизардоб олиш ва тайёрлаш, вирусларни сақлаш, вирусология лабораториясида дезинфекция ва стерилизация шартлари, айниқса медицина ва ветеренария вирусологиялари соҳасидаги машғулотлар билаи Гюнтер Штаркенинг "Практическая вирусология" (1968) ўқув қў.лланмаси асосида бўлиши керак.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling