1-машғ. 1сл. Вирусларни экспериментал юқтириш а Вирусология лабораториясининг қисқача тузилиши


Download 1.97 Mb.
bet6/10
Sana17.11.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1782958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Вирусларни экспериментал юқтириш усуллари Уларни ўзига хослиги

1.Юқумлилик ингибиторлари
Баъзан вирусларни сезгир ўсимликга механик усулда ўтказиш ўта қийин бўлади. Бундай ҳодиса кўпгина ўсимлик ҳужайрасидаги "юқумлиликни ингибитори" бўлиб хизмат қиладиган баъзи оқсил ва полисахаридларга боғлиқ бўлади. Булар вирус фаоллигини йўқотмайди, аммо қандайдир йўл билан вирус юқишига таъсир қилади.
Бундай ингибиторлар қанд лавлаги, Chenopodium spp. , Phytolacca spp. ва Dianthus spp. ўсимликларидан ажратилган шираларда бўлади.
1. Ингибитор таъсирини йўқотиш учун вирус концентрацияси каттароқ бўлса вирусли ўсимлик ширасини суюлтирилганда, ингибитор ҳам суюлади ва таъсири йўқолади.
2. Ингибитор таъсирини йўқотиш учун вирусни ингибитордан тозалаш керак бўлади,
3. Ингибитор таъсир этмайдиган ўсимлик турлари ишлатилади.
(давоми).Юқумлилик ингибитори таъсир этмайдиган ўсимликлар
1.Cucumber(Бодринг) ВОМ-1 учун хўжайин ўсимлик,
2. Chenopodium amaranticolor, Жуда кўп ўсимликлар учун рецепторларга эга. ВТМ, ВШМЯ, ва уларни штаммлари некроз ҳ\қ
3а ., Ch. amaranticolorдан --БМВни---- Nicotiana spp. Ўтмайди
3б.Ch. amaranticolorдан --БМВни-.Gomphrena globosa. дан Nicotiana spp. га ўтказиш яхши натижа беради
ВМЛ ни Ch. ёрдамида ўтказиш қийин, чунки Ch. amaranticolor ингибиторга эга.
3. Вирус фаоллигини йўқотувчи моддалар.
Вирус юқумлилигига яна уни фаоллигини йўқотувчи ўсимликдаги моддалар.М., таннин дарахтсимон ўсимликлар баргларининг ширалари таннинга эга, улар вируслар билан боғланиб, вирусларни чўкмага туширади, натижада вирус юқумлилиги йўқолади.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ўсимлик баргларини гомогенизация қилиш жараёнида рН 8 – 9 га тенг бўлган буфер ишлатилади ва никотин ёки кофеини бор эритмаларда эзилади. Ишқорий муҳитда таннинларнинг вирус билан боғланиши сусаяди.
Вирус фаоллигини йўқотишни олдини олишда ишлатиладиган усуллар
1. Вирус гомогенизация қилинадиган ўсимлик ширасига таннинни адсорбция қиладиган тери кукунини(оқсил) солинади. Бу оқсил вирус билан бирга таннинни бирлаштириш учун рақобат қилади. Бу усул “какао шоҳларини шаклини ўзгариши вирусининг” бир дарахтдан иккинчисига ўтказишга имкон яратади.
2.Фаол вирус олишнинг яна бир усули бу таннинга бой ўсимликлардан актив вирус олишда ўсимликни таннин миқдори кам қисмидан вирус ажратишдир. Масалан, гултожибарглар ва ёш илдизчаларда таннин миқдори кам бўлади.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling