1-mavzu. “Agrokonsalting” fanining predmeti, maksadn, vazifasi va urganish usullari
ADAS- Қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат хизмат кўрсатиш ва илмий тадқиқотлар хизмати
Download 27.53 Kb.
|
“Агроконсалтинг” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ва ўрганиш-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Германияда
- Голландияда
ADAS- Қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат хизмат кўрсатиш ва илмий тадқиқотлар хизматиБугунги кунга келиб ADAS учта асосий функцияни амалга оширади: тармоқда маслаҳатларни тақдим этиш ва илғор технологиялар тарқатишга ёрдам бериш; илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда ўз тажриба хўжаликлари ва станциялари учун тавсиялар тайёрлаш; ўсимлик ва ҳайвонларнинг касалликлари билан курашишга ажратиладиган субсидияларни тақсимлашда қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлиги манфатлари учун ишлаш. У фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича 60 мингдан кўпроқ хўжаликларга хизмат кўрсатади. ADAS тузилмасида 6та минтақавий маслаҳат маркази бўлиб, улар ҳудудий тамойил бўйича жойлашиб, ҳамда 10 та тадқиқот марказларидан ташкил топган. Ҳар бир маслаҳат марказида 6 дан 10 тагача мутахассислар гуруҳлари мавжуд ва уларга 12-15 маслаҳатчи ишлайди. ГерманиядаГермания қишлоқ хўжалиги маслаҳат бериш хизмати тузилмаси давлат, ярим давлат (қишлоқ хўжалиги палаталари) хизматларини ва хусусий бюро ҳамда бирлашмаларни ўз ичига олади. Давлат хизмати 1950 йилда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон федерал вазирлиги таркибида ташкил топган. Бу махсус бошқарма бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги маслаҳат хизматини кўрсатиш ва таълим масалалари бўйича умумий бошқарувни амалга оширади. Бошқарма маслаҳат хизмати вазифаларини илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ва қишлоқ хўжалиги мактаблари орқали амалга оширади. Германияда маслаҳат хизмати самарали фаолиятининг муҳим кафолати бўлиб давлат томонидан қўллаб-қувватланиш ҳисобланади. Маслаҳат хизмати тузилмаси ва ташкил этилиши мамлакат бўйлаб ягона федерал ёки ерлар маслаҳат хизматларини (давлат ташкилотлари), қишлоқ хўжалиги палаталарини, хусусий маслаҳат фирмалари ва бирлашмаларини, ҳамда хусусий маслаҳатчиларни ўз ичига олади. ГолландиядаГолландия қишлоқ хўжалиги маслаҳати давлат тизими 1876 йилдан бошлаб давлат қишлоқ хўжалиги олий мактаби ва унинг тажриба станцияси негизида шакллана бошланган (Вагенинген ш.). Ушбу мактаб ўқитувчилари бир вақтнинг ўзида фермерларнинг маслаҳатчилари сифатида ҳам фаолият юритган. Голландия қишлоқ хўжалиги сиёсатининг муваффақияти кўп жиҳатлари билан таълим, тадқиқот ва жорий қилиш масалалари Голландия қишлоқ ва балиқ хўжалиги ҳамда атроф-муҳит вазирлиги ваколатида бўлганлиги билан боғлиқ. Вазирлик тузилмасида миллий маслаҳат марказлари (DLV) мавжуд бўлиб, улар бевосита фермерлар билан ишлайдиган таълим ходимларига ва жорий қилиш ташкилотлари маслаҳатчиларига (JКС) ахборот кўмагини берадилар. Данияда қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат хизматини шаклланиши ва ривожланиши 1870-1890 йилларга тўғри келади. У даниялик фермерлар Уюшмаси томонидан даниялик оилавий фермерлар Ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилган қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатади ва бошқарилади. Хизмат 90 фойизга фермерлар томонидан, аъзолик бадаллари ва шахсий маслаҳат хизматларининг муайян турлари учун тўловкўринишида, ва 10 фойизга давлат томонидан молиялаштирилади Download 27.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling