1-mavzu. “Agrokonsalting” fanining predmeti, maksadn, vazifasi va urganish usullari


Ушбу марказларнинг асосий мақсади ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этишдан иборат бўлди


Download 27.53 Kb.
bet7/8
Sana18.11.2023
Hajmi27.53 Kb.
#1784995
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Агроконсалтинг” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ва ўрганиш-fayllar.org

Ушбу марказларнинг асосий мақсади ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этишдан иборат бўлди.

  • 2012 йилда Тошкент давлат аграр университетида, фермерлар учун ахборот ва маслаҳат хизматларини амалга ошириш мақсадида Ахборотмаслаҳат маркази (экстеншн)Қурғоқ регионларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотларини ўтказиш халқаро маркази (ICARDA)нинг қўмагида ташкил этилди.

  • Ўзбекистон агросаноат комплексининг ахборот таъминоти тизими, ахборот ва маслаҳат хизмати воситаси орқали агросаноат ишлаб чиқариши соҳасидаги илғор ишлаб чиқариш тажрибаси ва инновацион ишланмалар, фан ютуқлари ҳақидаги ахборотни кенг тарқатиш йўли билан фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чукурлаштириш мақсадида ташкил этилди.

  • Мазкур марказнинг беш йиллик фаолият давомида 15 минг фермер ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига 17 та йўналишида турли хизматлар кўрсатилди

Қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот технологияларини қўллаш қуйидагиларни таъминлайди:


  • ‐ бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига инновацион тус бериш;

  • ‐ қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларининг ахборот марказлари ёрдамида муҳим тезкор ахборотларга мурожаатини амалга ошириш;

  • ‐ қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига экинларининг касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги селекция навлари ҳамда маҳсулдорликка эга, маҳаллий ер‐иқлим ва экологик шароитга мос чорва моллари ҳамдаушбу фаолиятдаги илғор хорижий тажрибалар тўғрисида ахборот ва билимларни тарқатиш;

  • ‐ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг янги бозорларини шакллантириш ва рақобатлашувчанлик қобилиятини ошириш ҳисобига эски бозорларда ўз улушини кўпайтириш;

  • ‐ молиявий турғунлик ва қишлоқ хўжалигини модернизациялаш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш;

  • ‐ ер унумдорлигини ошириш ёки сақлаш ҳисобига қишлоқ хўжалигининг фаолият юритиш умумий шароитларини яхшилаш;

  • ‐ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришдаги турли таваккалчиликларни (сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш, экиш ва ҳосилни ўз вақтида йиғиш, маҳсулотни сақлаш даврида маълум қисмини йўқотиш ва ҳакозаларга боғлиқ) бошқариш;

  • ‐ ўсиш нуқтасига тезроқ эришиш, қишлоқ хўжалигининг устувор ва қуйи тармоқлари ривожини жадаллаштириш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш;

  • ‐ қишлоқ хўжалиги ривожини қўллаб‐қувватлаш учун ахборот марказлари ва аграр сиёсатдаги турли воситалар ўртасида координациясини ўрнатиш

Download 27.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling