Техник хизмат кўрсатиш дейилганда автомобил, унинг агрегатлари, деталлари ва қисмлари техник ҳолатини созлаш, ростлаш ва тиклаш-таъмирлаш билан боғлиқ бўлган ишлар жамланмаси кўзда тутилади, чунончи:
Тижорий хизмат дейилганда эса автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоматериаллар ва автоанжомлар билан таъминлаш, савдо ва реклама қилиш ва умуман бу соҳанинг бизнес сифатидаги фаолияти тушунилади, аниқроғи:
- автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоанжомлар билан савдо қилиш;
- автомобилларни ёнилғи-мой материаллари билан таъминлаш;
- мижозлар автомобилларини комиссион усулда сотиб бериш;
- автотехник экспертиза хулосалари чиқариш;
Мижозлар билан ишлаш: - мижозлар учун турли маиший хизматлар ва қулайликлар ташкил этиш (кафе, бар, чойхона ва ҳ.к.);
- мижозларни автосервис ахбороти билан таъминлаш;
- техник маслаҳатлар ташкил этиш;
- кўрсатиладиган хизмат турларини реклама қилиш;
- мижозлар билан доимий алоқалар ўрнатиш, улар талаблари, фикрлари ва таклифларини ўрганиб, ўз фаолиятида хисобга олиш ва ҳ.к. ларни кўзда тутади.
Автомобил сервисига қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб ҳаракатланиш қатнашчилари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари шакллантириш, шунингдек автомагистрал бўйидаги ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2010-2015 йиллар учун Ўзбекистон Миллий Автомагистрали йўл инфратузулмаси ва сервис кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастурини тасдиқлади. Йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |