1 mavzu: botanika faning rivojlanish tarixi ботаника фанининг ривожланиш тарихи жамиятнинг
-MAVZU: QOPLOVCHI VA SOSIY TO`QIMA TUZILISHI
Download 42.77 Kb.
|
Mavzu (восстановлен)
- Bu sahifa navigatsiya:
- -MAVZU: MEXANIK VA O`TKAZUVCHI TO`QIMA TUZILISHI VA TURLARI O`RGANISH
3-MAVZU: QOPLOVCHI VA SOSIY TO`QIMA TUZILISHI
Қопловчи тўқималар асосан, ўсимликларни ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя қилади, ички тўқималарни қуриш ва шикастланишдан сақлайди. Унинг асосий физиологик функцияси (вазифаси) моддаларни танлаб ўтказиш, трансwww.ziyouz.com kutubxonasi пирация (лот. транс — орқали, спиро — нафас чиқариш) — сувни шароитга қараб буғлатиш ва газ алмашинуви жараёнини бошқаришдан иборатдир. Баъзи қопловчи тўқималар моддаларни сўриш ва чиқариш хусусиятига эга. Қопловчи тўқималар жуда ҳам қадимий бўлиб, уларнинг эволюцияси ўсимликларни сув шароитидан чиқиб, қуруқликка мослашиш вақтидан юзага келган. Бу тўқималар ҳам бошқа доимий тўқималарга ўхшаш онтогенез даврида меристема тўқимадан вужудга келади. Меристемалар ҳужайраларининг такомиллашишидан уч хил қопловчи тўқималар — бирламчи (дастлабки) эпидерма (юнон. э п и — юзасида; д е р м а — пўст) новданинг апекал меристема ҳужайраларидан юзага келади, барг ва поянинг ташқи томонидан ўраб олади. Кейинчалик бу тўқима ўрнига иккиламчи қопловчи тўқима — перидерма-феллогендан ҳосил бўлади. Бу мураккаб тўқима поя ва илдизларда бўлади. Ўсимлик қариган сари унинг тана ва илдизларида перидерма ўрнига пўстлоқ — улик тўқималар пайдо бўлади. Эпидерма. Бу тўқима апекал меристеманинг сиртқи қаватидан ҳосил бўлиб, барг ва ёш новда (поя) ларни ташқи томондан ўраб туради. Шунинг учун ҳам бирламчи қопловчи тўқима деб аталади. Эпидерма мураккаб тўқима бўлиб, унинг ҳужайралари Эпидерма ҳужайраларининг деворлари нотекис, айниқса, ташқи қавати кучли қалинлашган ва мураккаб тузилган. Ички қават хужайралари целлюлоза ва пектин моддалардан ташкил топган. Ташқи қават кутикула билан қопwww.ziyouz.com kutubxonasi ланган. Илгари кутикула структурасиз ингичка парда шаклида ва ўзидан ҳеч қандай суюқлик ва газларни ўтказмайди деб таърифланган. Лекин электрон микроскоп ёрдамидг текширилганда, унинг ҳар хил тузилганлиги аниқланган. Кутин ва целлюлоза чегарасида пектин қават жойлашган. Бу қават ўрта пластинканинг пектин моддаси билаь чегарадош бўлиб, эпидермани бошқа ҳужайралардан ажратади. Пектин қаватда ингичка ва шохланган чизиқлар (каналлар) бўлиб, эпидермада ҳосил бўлган кутин ва му^ моддаларини кутикулага ташийди, натижада кутикулг қаватлари ҳосил бўлади. Бу қаватларда кўпинча мум вг кутин сингган бўлиб, уларнинг орасида майда тешикчалар (поралар) мавжуд. Шу поралар ёрдамида газ ва модцалар алмашинуви жараёни содир бўлади. Кутикуланинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундан иборатки, у намланган вақтда (баҳорда ёмғир ёққанда) ўзидан суюқлик ва газларни яхши ўтказади, лекин ҳавс қуруқ бўлганда унинг ўтказувчанлиги кескин пасаяди Бундай ҳолатни чўл ва сахроларда ўсувчи — ксерофит (юнон. к с е р о с — қурғоқ; ф и т о н — ўсимлик) деб аталадиган ўсимликлар (саксовул, жузғун ва бошқалар)да кўриц мумкин. Ўсимликларнинг ҳаётида кутикула доимо бир хил шаклда сақланмайди, уларнинг қалин ёки юпқа бўлиши ўсимликнинг турига, ўсиш шароитига ва ёшига боғлиқдир. Баъзан кўп йиллик эпидермаси бўлган новда, пояларнинг юзасига кутикула ёрилиб, ичкаридан тирик протопластнин) ўсиши натижасида янгиланиб туради (масалан, зарангда). 4-MAVZU: MEXANIK VA O`TKAZUVCHI TO`QIMA TUZILISHI VA TURLARI O`RGANISH Download 42.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling