1 mavzu: botanika faning rivojlanish tarixi ботаника фанининг ривожланиш тарихи жамиятнинг
Download 42.77 Kb.
|
Mavzu (восстановлен)
- Bu sahifa navigatsiya:
- O`SIMLIKLAR TUZILISHIDAGI UMUMIY QONUNIYATLAR
1_MAVZU: BOTANIKA FANING RIVOJLANISH TARIXI Ботаника фанининг ривожланиш тарихи жамиятнинг ривожланиш тарихи билан боғлиқ. Ибтидоий одамлар ҳаётининг дастлабки даврларидан бошлаб фойдали ва зарарли ўсимликларни ажрата билганлар. Инсоният эҳтиёжларини қондириш мақсадида атрофини ўраб олган табиатдан озиқ-овқат учун ҳар хил ўсимликларнинг уруғ, мева, дон ва тугунакларидан фойдаланган. Уларни қаерда ва қачон ўсишини ўрганиб, маданийлаштириб аста-секинлик билан деҳқончиликка асос солган. Натижада деҳқончилик усуллари такомиллашиб халқ ботаникаси пайдо бўлган. Ўсимликлар ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар қадимги Хитой, Ҳиндистон, Миср, Яқин Шарқ мамлакатлари халқлари орасида бўлган, лекин ўша қўлёзмалар бизгача етиб келмаган. Машхур олим, юнон файласуфи ва табиатшуноси Аристотель (эрамиздан аввалги 384—322 йиллар) ўсимликлар ҳақида анча маълумотлар тўплаган. Унинг “Усимликлар назарияси” китоби бизгача етиб келмади. Аристотельнинг шогирди Теофраст (371—286 йиллар) ботаника тарихида биринчи бўлиб, “Ўсимликларнинг табиий тарихи” китобида ўсимликларни ташқи қиёфасига асосланиб тўрт гуруҳга: дарахт, бута, чала бута ва ўтларга ажратган. Илдиз, поя ва баргнинг аҳамиятини ёзган, лекин мева ва уруғнинг фарқини аниқ тасаввур этолмаган, Теофраст жуда кўп ўсимликларни билган, улардан фойдаланиш ва сунъий шароитда ўстиришга алоҳида эътибор берган. Теофрастнинг асарлари ботаника ривожланишида катга аҳамиятга эга булган. Шунинг учун Карл Линней уни “ботаника фанининг отаси” деб атаган. www.ziyouz.com kutubxonasi Қадимги Юнон ва Рим табиатшуносларининг ишларида ботаника мустақил фан тариқасида ривожланмасдан қолди, чунки ўша даврдаги табиатшунослар асосан доривор ва деҳқончилик учун керакли ўсимликларни изо\лаш билан чекланди. Жумладан Рим табиатшуноси П л и н е й (каттаси 23—79 й.) “Табиат тарихи” деган асарида 1000 га яқин ўсимликларни тасвирлаб, доривор ўсимликларга кўпроқ эътибор берган. Юнон олими Диоскарид (янги эранинг 79 йилида вафот этган) ўзининг “Доривор моддалар” деган китобида 500 дан ортиқўсимликларни таърифлаб, уларнинг тарқалган ва ўсадиган жойларини баён этган. Унинг бу асари ботаника ва тиб тарихидан муҳим ўрин эгаллаган. IX—X асрларда ислом мамлакатларида табиатшунослар кўпайди. Шулардан бири Абу Сулаймон Ҳиндистон, Хитой ўлкаларига саёҳатга бориб у ерда жуда кўп миқцорда шифобахш ўсимликларни йиғди. Бироқўрта аср феодализми зулми остида ҳамма соҳалардаги каби ботаника фанининг ривожи ҳам вақгинча тўхтади. Шунга қарамасдан машҳур олим Абу Али ибн Сино (980—1037) асарлари ботаника фанининг ривожида катга туртки бўлди. Унинг “Алқонуни фит тиб”, яъни “Тиб қонунлари” асари Ўрта Осиё, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларида XV—XVII асрлар давомида бир неча марта нашр этилди ва ботаника фанининг ривожланишига салмоқли таъсир этди. Ботаниканинг ривожланиши XV асрга, яъни уйғониш даврига тўғри келди. Бу давр буюк географик кашфиётлар билан характерланади. 1492 йилда Христофор Колумб Америкага, 1498 йили Васко де Гама денгиз йўли орқали Африка қирғоқларини айланиб Ҳиндистонга боради. У ердан жуда кўп миқцорда манзарали ва озиқ-овқат, доридармон бўладиган ўсимликларнинг гербарийсини, уруғ, мева, тугунакларини олиб келади. Олиб келинган ўсимликлар кейин-чалик ботаника боғларида. Салерно (Италия) да, Венецияда экиб ўстирилади. Ана шу даврдан бошлаб гиёҳномалар пайдо бўлади. Биринчи китоб 1406 йили Хитойда Чоу томонидан, Европада гиёҳномалар XV аср бошларида нашр этилди. Гиёҳномаларда келтирилган ўсимликлар илмий система асосида тузилмасдан, ишлатилишига ёки фойдали белгиларига қараб гуру,\ларга бўлинwww.ziyouz.com kutubxonasi ган. Уларда ўсимликлар морфологиясига оид атамалар ҳам ишланган. Биринчи морфологик атама 1542 й. JI. Фукс томонидан нашр этилган. Кейинчалик морфологик ва анатомик атамалар Андреа Цезальпин (1583), Марчелло Мальпиги (1628—1694), Неэмия Грю (1641 — 1712) томонидан ёзиб нашр этилди. XV асрнинг охири XVI арснинг бошида яшаган машҳур узбек олими Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1530) табиат соҳасидаги кузатишлари билан ботаникага салмоқли ҳисса қўшган. Унинг машҳур асари “Бобурнома” да Ўрта Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон ўсимликлари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган. XVI—XVII асрларда жуда кўп хилма-хил ўсимликлар тўпланди. Бу ўсимликларни аниқлаб маълум бир системага солишда ва таърифлашда морфологик атамалар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Италиялик ботаник Андреа Цезальпин ўсимликларнинг сунъий системасини яратишда ўсимликлар дунёсини иккига: ёғочли (дарахт ва бута, чала бута) ва ўт ўсимликларига бўлади, уларни синфларга ажратишда мева, уя ва уруғлар сонини ҳамда муртак тузилишини асос қилиб олади. Машҳур немис шоири ва табиатшуноси И. В. Гёте ўз таълимотлари билан ўсимлик морфологиясининг назарий жиҳатдан асосчиси ҳисобланади. 1798 й. да “Ўсимликлар метаморфози тўғрисида тажриба” асарида уруғпалла, гулбарг, чангчи, уруғчи кабилар оддий вегетатив баргнинг шакли ва функциясининг ўзгаришидан келиб чиққан, деган ғояни илгари сурди. Ўсимлик органларининг метаморфози (ўзгарувчанлиги) онтогенез (индивидуал тараққиёт) даврида уч хил: аниқ ёки прогрессив, ноаниқ ёки регрессив ҳамда тасодифан бўлишлигини аниқлаган. Швейцариялик ботаник Огюстен Нирам Де Кандоль (1778—1841) Гётега нисбатан анча билимдон мутахассис бўлиб, ўсимлик морфологияси, физиологияси ва систематикаси билан шуғулланган. Таққослаш усулидан фойдаланиб, ўсимликларнинг тузилиш қонуниятларини ўрганган. Масалан, гул — шакли ўзгарган новда, унинг бўғин оралиғи қисқарган, чангчиларининг шакли бузилиб тожбаргларга айланган. Гул симметрия қонуни асосида тузилган. О. Де-Кандоль “Ботаниканинг элементар назарияси” (1813) асарида ўсимликлар дунёсининг морфологик белгиларидан ташқари, органларнмнг анатомик тузилишини ҳам ҳисобга олган. 1818 йилда унинг “Ўсимликлар дунёсининг табиий системаси” асари нашр этилган. XVIII аср охиридан бошлаб К. Линней асарлари асосида француз ботаниги Антуан Лоран Де Жюссье (1740— 1836)' ўсимликларнинг табиий системасини тузиб чиқди. Бунда систематик гуруҳ сифатида қариндошлик “уруғдошлик” белгиси асос бўлди. XVII аерда голландиялик табиатшунос Вас Левенгук (1632—1723) микроскопии биринчи бўлиб яратди. У ўз микроскопи ёрдамида майда мавжудотлар дунёсини кашф 1 Қўлланмада ўсимликлар систематикаси тарихи ҳақида маьлумотлар келтирилмайди. www.ziyouz.com kutubxonasi этди. Машҳур физик Роберт Гук (1635—1703) мустақил равишда ёруғ ўтказувчи микроскоп ясади. Микроскоп орқали пўкак ва ўсимлик кесмасини кўздан кечириб, бир талай катакчалар борлигини аниқлади ва 1665 йили фанда биринчи бўлиб, ўсимлик ҳужайралардан тузилганлигини исботлади. Кейинчалик италян М. Мальпиги, инглиз Н. Грю бир вақтнинг ўзида, бир-биридан бехабар ўсимликнинг ички тузилиш (ҳужайра, тўқима)ларини ёзиб, унинг аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қилишди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида талайгина олимлар ҳужайрани ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бордилар. Чех олими Я. Е. Пуркинье, француз олимлари Дютроше ва Гюрпен, рус олими П. Ф. Горянинов ҳамма тирик мавжудотлар ҳужайрадан иборат, деган фаразни айтишган. Улар ўсимлик ва ҳайвонлар дунёси умумий ҳужайравий тузилиши ва келиб чиқиши бир хил, деган илғор ғояни майдонга ташлашган. Немис ботаниги М. Я. Шлейден (1804—1881) барча ўсимликлар ҳужайрадан тузилганлигини исботлади. 1838 йилда М. Шлейден ўзининг асарларида ўсимлик танаси асосан ҳужайралардан ташкил топган деган назарияни илгари сурди. Орадан бир йил ўггач Т. 2.Mavzu: O`SIMLIKLAR TUZILISHIDAGI UMUMIY QONUNIYATLAR Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб бир қанча олимлар (Де Фриз, Г. Кертис, Ч. Джефри, Е. Дотсон, А. Тахтаджян ва бошқалар) органик дунёни тўрттадан тўққизтагача оламга бўлишни таклиф қилдилар. Машҳур олим академик Артур Тахтаджян 1973 йили эълон қилган асарида ҳозирги замон эволюция системасини яратди. Бу система қуйидагича: 1. Ядроси шаклланмаган организмлар — прокариотлар катта олами. Бу катта олам фақат битта кичик олам — Procariota дан иборат бўлиб, учта кенжа олам: археобактериялар, ҳақиқий ва оксифитобактерияларга бўлинади. 2. Ҳақиқий, чин ядрога эга бўлган организмлар эук ариотлар катга олами. Бу олам учта — ҳайвонлар, замбуруғлар ва ўсимликлар кичик оламига бўлинади. Прокариот ўсимликларга бактериялар (увоқлилар) билан кўк-яшил сувўтлари киради. Баъзи адабиётларда кўкяшил сувўтлар бактериялар билан қўшилиб ц и ан обак териялар деб аталади. Прокариотларнинг ҳужайраси 2—3 мкм дан 10 мкмгача бўлади. Уларнинг цитоплазмасида алоҳида ажралиб кўринадиган ядро бўлмайди. Ҳужайрада фақатгина бир ёки бир неча ДНК (дезоксирибонуклеин кислота)нинг йиғиндиси бўлади, бунга нуклеоплазм а дейилади. Ҳақиқий хромосомалар бўлмайди, ирсий белгиларини ташийдиган ген — геноф орм деб аталади. Геноформ Д Н К атрофида жойлашган. Цитоплазмада оқсил моддаси, митохондрий ва пластидалар учрамайди. Прокариот ўсимликларнинг ҳужайрасида цитологик мембранадан ташкил топган мезосомалар бор. Бундан ташwww.ziyouz.com kutubxonasi қари ҳужайрада газ вакуоли бўлиб, тананинг сувда муаллақ туришига ёрдам беради. Цитоплазмада рибосом, ёғ томчилари, полисахарид ва полифосфат доначалари учрайди. Прокариотларнинг ҳужайра деворида хитин ва целлюлоза бўлмайди, лекин гликопептид (мукопептид), муреин моддалари бўлади. Уларда ҳужайранинг митоз ва мейоз бўлиниши ҳамда жинсий жараён аниқланмаган. Ҳужайранинг бўлиниши оддий — амиотик тарзда содир бўлади. Аксарият вакилларида хужайра хивчинсиз, агар бўлса жуда ҳам оддий тузилган. Прокариотларнинг кўпчилик вакиллари гетер отр оф айрим вакиллари автотроф усул билан озиқланади. Баъзи вакиллари (бактериялар — увоқлилар) паразитдир. ЭУКАРИОТЛАР. Буларга замбуруғлар, сув ўтлари (яшил, қизил, қўнғир, диатом, пиррофит, сугленофит, сариқ олтин ҳар хил хивчинлилар) ва барча юксак ўсимликлар — ҳайвонлар ва одам киради. Эукариотларнинг хужайра ва тўқималари 10—100 мкм катгаликда. Ҳужайрада такомиллашган ядро бўлиб, унинг таркибида хромосомалар учрайди. Хромосома ДНК ва гистон деган оқсил моддасидан иборат. Гистон жуда кўп аминокислоталардан ташкил топган. Эукариотларнинг хужайра цитоплазмаси таркибида ҳужайра органеллалари — митохондрия ва пластидалар, Гольжи аппарати бўлади. Протоплазма ҳужайра маркази атрофида ёки тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат қилади. Ҳужайра девори хитин ёки целлюлозадан иборат. Буларда ҳар хил даражада ривожланган жинсий органлар бўлиб, жинсий жараён вақгида ядронинг қўшилиши натижасиди диплоид (юнон. диплос — иккиламчи, икки марта ортиқ) ва қўшилган ядронинг бўлинишидан гаплоид (юнонча гаплос — бўлинган) ядро ҳосил бўлади. Содда эукариотларнинг хужайрасида махсус таначалар (кинетосом) ёрдамида ўрнашган у н д у л и п о д и бўйлаб ҳаракат этиш вазифасини бажаради. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ОЗИКДАНИШИ. Ўсимликлар дунёси озик^анишига қараб гетеротроф ва автотроф ларга бўлинади. Ҳозирги замон олимларининг фикрича озиқланишнинг энг қадимгиси гетеротроф озиқланишдир. www.ziyouz.com kutubxonasi Дастлаб ҳосил бўлган гетеротроф озиқланишларнинг танаси мураккаб тузилган. Ҳозирги организмларники каби ҳужайра қисмларига эга бўлмаган. Содца тузилган ҳужайра тайёр органик моддалар ҳисобидан озиқланади. Бундай озиқланиш — сапроф ит (юнонча сапрос — чиринди, трофе — озиқланиш) озиқланиш дейилади. Ҳамма ҳайвонлар, замбуруғлар, бир ҳужайрали организмлардан — бактериялар ва баъзи сувўтлари сапрофит озикданади. Ҳозирги вақгда кўпчилик олимлар замбуруғларни ўсимликлар дунёсидан ажратиб алоҳида оламга киритишни тавсия этишмоқда, чунки уларнинг ҳаётий даврида ҳаракатчан ҳужайралар учрамайди. Аммо, замбуруғларнинг баъзи белгилари: ҳужайранинг тўхтовсиз ўсиши, кўпайиши, тубан ўсимликларга ўхшашлигини ҳисобга олиб, уларни ўсимликларга қўшиб ўрганилади. Замбуруғларнинг эволюцияси бир ҳужайрали эукариотлардан бошланади. Замбуруғларнинг кўпчилик вакиллари асосан сапрофитлар бўлиб, чириган органик моддалар ҳисобидан озиқланади. Улар органик моддаларни парчалаб, табиатда моддалар алмашинуви, экологик мувозанатни сақлашда муҳим биологик катализатор ҳисобланади. Органик моддалар парчаланиш жараёнида атмосферага карбонат ангидрид газини ажратиб, тупроқни азотли бирикмалар билан бойитади. Замбуруғлар юксак ўсимликларнинг илдизи атрофида ўралиб, уларни сув ва минерал тузлар билан таъминлайди. Юксак ўсимликларнинг замбуруғлар иштирокида озиқланишига микотроф (юнон. -микос — замбуруғ) озиқланиш деб аталади. Гетеротроф озиқланувчи ўсимликлар ва замбуруғлар орасида паразит (юнон. паразитос — текинхўр)лар ҳам учрайди. Улар ўсимлик ва ҳайвонлар ҳисобига яшайди. Масалан, гулли ўсимликлардан — зарпечак, девпечак, шумғия; замбуруғлардан эса қора куя, занг замбуруғлари текинхўр — паразит озиқланувчиларга киради. Ўсимликлар орасида аралаш миксотроф (юнонча миксис — аралаш) озиқланиш ҳам учрайди. Бундай организмлар фотосинтез натижасида ҳосил қилинган органик моддалардан ташқари, тайёр органик моддалар билан ҳам Download 42.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling