1-Мавзу: Чорвачилик асослари фанига кириш. Режа


Download 1.11 Mb.
bet2/4
Sana19.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1681640
1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu chorvachilik

Ҳозирги кунда қорамолчилик йўналишидаги наслчилик хўжаликлари сони ўтган 2013 йилда 57 тага кўпайиб, 448 тага етди, уларда 107 минг 751 бошдан ортиқ юқори наслдор қорамоллар парвариш қилинмоқда ёки биргина ўтган 2015 йилда 12 минг бошдан ортиқ наслли моллар бош сонининг кўпайишига эришилди.

Биргина 2015 йилда уларда 7,2 мингдан ортиқ наслли моллар тайёрланди ва фермер ва дехқон хўжаликларига сотилди.

2016 йил 1 январь маълумотларига кўра республикамизда 2015 йили гўшт ишлаб чиқариш (минг тонна ҳисобида)- барча тоифадаги хўжаликларда – 808,1; шу жумладан аҳоли ҳисобида –724,4, қишлоқ хўжалик корхоналарида- 73,1, фермер хўжаликларида- 10,6 ни ташкил этади.

Сут ишлаб чиқариш (минг тонна ҳисобида)- барча тоифадаги хўжаликларда- 3494,7; шу жумладан аҳолида- 3094,1; қишлоқ хўжалиги корхоналарида- 237,5; фермер хўжаликларида- 50,8.минг тн.

Республикамиз вилоятлари кесимида сут ишлаб чиқариш маълумотлари қуйидаги жадвалда келтирилган


Тухум ишлаб чиқариш (млн. дона ҳисобида)- барча тоифадаги хўжаликларда- 1164,9; шу жумладан аҳолида- 751,3; қишлоқ хўжалиги корхоналарида- 406,6; фермер хўжаликларида- 7ташки этади.


Жун ишлаб чиқариш (тонна ҳисобида) барча тоифадаги хўжаликларда 15480; шу жумладан аҳолида 11166 тн; қишлоқ хўжалиги корхоналарида 4174 тн; фермер хўжаликларида 140 тн.

Қоракўл териси ишлаб чиқариш (минг дона ҳисобида) барча тоифадаги хўжаликларда 803,5; шу жумладан аҳолида 235,7; қишлоқ хўжалиги корхоналарида 567,8ни ташкил этган. 1998 йили Республикамиз бўйича бир бош сигирнинг сут маҳсулдорлиги барча тоифадаги хўжаликларда 1529 кг; шу жумладан аҳолида 1604 кг; қишлоқ хўжалиги корхоналарида 1010 кг; фермер хўжаликларида- 962 кг. га тўғри келган.

Паррандаларнинг тухум маҳсулдорлиги барча тоифадаги хўжаликларда 138 дона; шу жумладан аҳолида 129 дона; қишлоқ хўжалиги корхоналарида 162 дона; фермер хўжаликларида 116,7 донани ташкил этган.


Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling