1-Мавзу: Чорвачилик асослари фанига кириш. Режа
Download 1.11 Mb.
|
1-mavzu chorvachilik
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ Қишлоқ хўжалик соҳасини иқтисодий ривожлантириш ва эркинлик бериш тўғрисида”
2. Деҳқон хаётини мустаҳкамлаш, мусатқил эркин деҳқон (фермер) хўжалигидаги йирик салоҳиятни Ўзбекистон аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлай олишга йўналтириш бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятининг бир кўриниши бўлган деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш сиёсатининг асосини ташкил этади.Республикамизда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликларининг сони 20 мингдан ошиб кетди. Мустақил маҳсулот ишлаб чиқарувчи субъекти сафатида деҳқон (фермер) хўжалиги бошқа мулк ва хўжалик юритиш шаклларидаги корхона ва ташкилот билан тенг ҳуқуқли ҳуқуқий шахс сифатида фаолият кўрсатмокда. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий бошқарув билан маъмурий буйруқбозлик ўртасида умумийлик йўқдир, чунки маъмурий буйруқбозлик бошқарувида меҳнаткаш деҳқон юқоридан келган буйруқни божарувчи оддий бир ижрочи ҳисобланади. Аммо, деҳқон (фермер) бугунги кунда тадбиркор ва иқтисодий жиҳатдан эркин шахс бўлиб, ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятига боғлиқ барча масалаларни мустақил ҳал қилади ва амалдаги белгиланган мажбуриятларини ўз вақтида бажаради.Шунинг учун ҳам тадбиркорлик фаолиятининг муҳим шартларидан бири- бўлажак деҳқон (фермер) хўжаликларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини пухта билишдир.Сўнги пайтда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш бўйича бир неча фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шулар жумласидан:Республикамизда деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва ишбилармонликни давлат юли билан қўллаб- қувватлаш тўғрисида ( Президент фармони Н 295, 29.11.91 й.)“Қишлоқ хўжалик соҳасини иқтисодий ривожлантириш ва эркинлик бериш тўғрисида”“Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат юли билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора- тадбирлар тўғрисида“ (Президент фармони Н 1737, 18.03.97 й.)ъъҚишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" (Вазирлар махкамаси қарори №88,23.02.94 й).Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling