"Чорвачиликда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" (Вазирлар махкамаси қарори Н 96, 24.03.96 й). "Чорвачиликда наслчилик ишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" (Вазирлар махкамаси қарори № 268, 12.07.95 й). ъъНаслчилик тўғрисида" қонун (№16б-1 21.12.96 й.). "Деҳқон хўжалиги тўғрисида" қонун (3.07.92 й). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги 308-ПҚ «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида» қарори мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантиришнинг аниқ йўлини белгилаб берди Шунингдек Республика Президентининг 2008йил 21 апрелдаги 842 ПҚ «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришборасидаги қўшимча чора тадбирлари тўғрисида» қарори чорвачиликни жадал ривожлантиришга қўшимча турки бўлди. 4.Чорвачиликни ривожлантириш 3 илдизга суянган ҳолда олиб борилиши шарт. 1. Мамлакатимизда мустаҳкам ем-хашак базасини яратиш бўлиб, бу масалани амалга ошириш учун алмашлаб экиш, оралиқ ва такрорий экинларни жорий этиш асосида хашаки экинлар ҳосилдорлигини ошириш 2. Барча мулк шаклидаги чорвачилик хўжаликларида наслчилик ишларини андозалар асосида йўлга қўйиш. 3.Турли мулк шаклидаги хўжаликларда янги жадал технологияларни жорий қилиш асосида жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Айниқса, фермер хўжаликларида жаҳон тажрибасида синовдан ўтган янги технологияларни жорий қилиш, соҳани жадал ривожланишини таъминлайди. Бунинг учун мамлакатда ҳар бир сигирдан соғиб олинаётган сутни дастлаб ҳеч бўлмаганда 3000 кг етказиш, сут ишлаб чиқаришни икки баробар кўпайтириш имконини беради ва халқимизни сут маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилади. Чорвачилик бўйича асосий илмий изланиш ишлари "Племелита" бирлашмаси қошидаги Чорвачилик илмий текшириш институтида, "Қоракўлчилик" ИТИ, Самарканд КХИда ва Тошкент Давлат Аграр Университетимизнинг " Зоотехния, "ъ ва "Ветеринария " кафедраларида олиб борилади. Назорат саволлар: 1.Мамлакатимизда ҳозирги вақтда қанча чорва маҳсулоти ишлаб чиқарилмокда ? 2.Чорвачиликда қандай иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмокда ? 3.Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантиришда қандай чора-тадбирлар кўриляпти?
Do'stlaringiz bilan baham: |