1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Цивилизация/тамаддунлар ривожининг “ўқли пайти”


Download 0.81 Mb.
bet16/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

2. Цивилизация/тамаддунлар ривожининг “ўқли пайти”
Жаҳон цивилизация/тамаддуннинг “ўқли пайти”ни ковариант модель деб ҳам аташади, у Карл Ясперснинг (1883-1969) “Хақиқат, озодлик ва тинчлик/дунё”, “Даврнинг руҳий вазияти”, “Тарихнинг ибтидоси ва унинг мақсади” асарларида тақдим этилган. Немис файласўфи фикрича тарихий жарён ибтидо ва интиҳоси билан чегараланган, бу чегаралар ичида эса тарих тўртта катта давр – тарихдан олдинги давр, қадимги маданиятлар, “ўқли пайт” даври ва хозирги пайтмизга мансуб бўлган техника асрига бўлинади. Бу даврларни К.Ясперс схема тарзида тақдим этиб, уни “Ер қуррасидаги инсониятнинг ягона дунёси” деб белгилади. Унинг фикрича инсониятни умумий ибтидоси мавжуд ва “тарихдан олдинги” давр билан боғлиқ. Айнан уша пайтда Икки дарё оралиғида, Ҳинд, Хуанхэ, Нил водийларида қадимги цивилизация/тамаддунлар шаклланган. Кейинчалик эса буюк “ўқли давр” (эрамиздан аввалги 800-200 минг) - бу хақда қуйироқда сўз боради - Америка, Европа, Россия, Ислом мамлакатлари, Афракагача ҳам замонавий цивилизация/тамаддунларига асос солинади. Бу етарли даражада бўлган схема жаҳон цивилизация/тамаддунлари ривожланишининг тарихий жараёнини яхшироқ тасаввур қилиш имкониятини беради. Цивилизация/тамаддунларнинг кўп сонли муаммолрари ичидан К.Ясперс тўртта асосийсини ажратади: 1) инсон учун тарихдан олдинги даврда нима хал қилувчи бўлгани; 2) қадимийликнинг буюк маданиятлари қандай пайдо бўлган; 3) “ўқли пайт”нинг моҳияти нимада ва унинг пайдо бўлишининг сабаби нима; 4) фан ва техниканинг ривожланиши хамда техника асрининг бошланишининг сабаблари нимадан иборат. Бу муаммоларни тахлили орқали К.Ясперс бутун тарихий жараён тарихдан олдинги давр ва бутунжаҳон тарихига бўлинади деган хулосага келади. “Пайтнинг тубсиз чуқурликларига кўмилган тарихдан олдинги давр у хақда бизда маълумотлар камлиги сабаб тинч, сокин, англаб етиб бўлмайдиган чуқур маънога бой узоқлик сифатида намоён бўлади”, -деб ёзади К.Ясперс. [5] тарихдан олдинги давр – инсон яратиш даври, унинг биологик хусусиятларини яратиш даври, инсон томонидан ер кўникмалари ва маънавий қадриятларни тўплаш даври. К.Ясперс қуйидаги саволларни қўяди: Ибтидо нима? Тарихдан олдинги давр инсони қандай шаклланган? Етиб келган тарихдан олдин бу инсон нимани бошдан кечирди, кашф этди ва ихтиро қилди? Биз қаердан келганмиз? Уша пайтда қандай хал қилувчи воқеалар бўлди ва инсонни инсонга айлантирди? Ер қуррасининг уч минтақасида деярли бир пайтнинг ўзида энг қадимги маданиятлар пайдо бўлади: шумер-бобил, миср ва эгей дунёлари. Улар билан бир пайтда Ҳинд водийсининг орий олди маданияти (Шумер билан боғлиқ) ва хитойнинг архаик дунёси мавжуд бўлган. О.Шпенглер таклиф қилган ва ривожлантирган, кейинчалик эса А.Тойнби давом этган маданий цикллар концепцияларига зид равишда К.Ясперс инсоният ягона ибтидо ва ривожланишнинг ягона йўлига эга деб ҳисоблайди . К.Ясперс “жаҳон тарихининг ўқини ” эрамиздан аввалги 800 ва 200 йллар ўртасидаги давр билан белгилайди. К.Ясперснинг фикрича бу пайтда кўплаб ажойиб ва қизиқ нарсалар бўлган. Ўша даврда Хитойда Конфуций ва Лао-цзи, мутафаққирлар Мо-цзи, Чжуан-цзи. Ле-цзи ва кўплаб бошқа мутафаккиралар яшаган, хитой фалсафасининг барча йўналишлари пайдо бўлган. Ҳиндистонда Упанишадалар пайдо бўлган, Будда ҳам пайдо бўлган. Эронда Зардўшт ёвузлик билан кураш кетаётган дунё хақида сўз юритди. Фаластинда пайғамбарлар – Илия,Исайя, иеремия ва бошқалар фаолият юритдилар. Грецияда Гомер ижод қилган. Бу Парменид, Гераклит, Афлотун каби файласўфлар, буюк трагиклар, Фукидид ва Архимед кабиларнинг даври эди. Воқеликни фалсафий идрок этишнинг барча имкониятлари, скептицизм, софистика ва нигилизмга қадар бўлганлари ўрганиб чиқилди. Инсон ўз ичидаги воқеликни ва ўз чегараларини англайди, унинг олдида дунёнинг даҳшати, ваҳимаси ва ўзининг кучсизлиги очилади. Ясперснинг фикрича “ўқли пайт” минг йиллар давомида мавжуд бўлган қадимийликнинг буюк маданиятларини йўқ бўлишини англатади. Қадимги маданиятлар қанадйдир ўзига хос ангашимовчилик тагида беркиниб олгандек бўлди. Якка, алоҳида бўлган маданиятлар барбод бўлиши билан ўрнига империя келди, у аввал қабилаларни қўпол равишда аралаштириб юборди, вужудга келган маънавий руҳий бўшлиқни ўрнини жаҳон динлари тўлдирди, улар кўплаб ҳалқ ва элатларга ўзларининг Бош Китоби – Инжил, Таврот, Қуръон, Бхагавитгитани бердилар. Бу китобларда барча асосий нарсалар мавжуд эди, улар ҳаётга мазмун берар эдилар. “Ўқли пайт” даври орбитасига Ғарбда герман ва славян ҳалқлари, Шарқда – япон, малай ва сиамлар жалб этилгандилар. “Ўқли пайт” ғояларини идрок этмаган ҳалқлар табий мавжудлик даражасида қолдилар: улар ёки тарихдан четда қолдилар, ёки маънавий нурланиш марказларниннг бири билан кесишдилар. Шундай қилиб К.Ясперс тарихда тўртта парчани ажратади: 1) тилларни пайдо бўлиши, меҳнат қуролларини кашф этилиши, оловдан фойдаланишни бошлаш; 2) эрамизадн аввалги 5-3 асрларда Миср, Месопотамия, Ҳиндистон ва кечроқ даврда Хитойда юқори маданиятларни пайдо бўлиши; 3) эрамиздан аввалги 8-2 асрларда бир пайтнинг ўзида, аммо мустақил тарзда Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Фаластин ва грецияда бўлган инсониятнинг маънавий юксалиши; 4) Европада ўрта асрлар даврида замини тайёрланган илмий техник даврнинг туғилиши, у 17 асрда қайд этилиб, 18 асрнинг охиридан барчани қамраб оладиган характерга эга бўлади ва ХХ асрда жадал ривожланади. Ясперс бўйича “Жаҳон даврининг ўқи” бу учинчи парча бўлиб, унда биз учун замонавий бўлган инсон пайдо бўлади. Бу босқичда инсоният тарихи шаклланади, чунки бу даврга қадар фақатгина махаллий тарих бўлган. “Тарих инсонни хозир ўз асли, моҳиятига кўра нима бўлган бўлса шунга айлантирди. Тарих – бу “алоҳида инсонлар”нинг доимий ва барқарор олға сурилиши, олдинга қадам қўйишидир”, деб якун ясайди Ясперс ўз фикрларига.
3. Постмодернистик концепция.
Модернизмнинг ибтидоси антикликда, юнон-рум дунёсидадир. Қадимги Юнонистон модернизмга асосий таянч тушунчаларини берди: биринчидан, қадимги юнон маданияти инсон тафаккури тушунчасини ишлаб чиқди, унинг ёрдамида қадимги эллинлар мавжуд бўлган барча нарсаларда моҳиятни топганлар, масалан, Хаосдан Космосга ўтиш ҳамма томонлама барча нарсани қамраб тушунтириб берилди; иккинчидан, Қадимги Греция “гуманизм/инсонпарварлик” ва “демократия2 каби тушунчаларни дунёга берди. Кейинроқ қадимги Рум модернизмни етишишига кўмаклашди, у дунёга “қадимги рум хуқуқи”ни берди. Модернизмнинг илдизлари, албатта, Ренессанс ва Реформация, 16-17 аср илмий инқилоби, Маърифатпарварлик, ва, ниҳоят, янги Европа рационаллигида ҳам мавжуд. Натижада тафаккур сабабли бизнинг хаётимиз қулайроқ бўлди, уй-жойларимиз эса функционал мақсадга мувофиқликнинг намунаси бўлди, инсон эса субатом дунёсига кирди. Бироқ якунда инсон хаёти янада беқарор, омонат бўлиб қолди: Освенцим. Хиросима, Нагасаки, Чернобиль – булар ҳам тафаккурнинг мевасидир.
Постмодернизм – чегаралари ноаниқ ходиса, бу интеллектуал элита ва кенг мадания жамоа ақли, тафаккурининг кайфияти, қандайдир холати. Постмодернизмнинг тавсифлари кўп, аммо моҳияти - янги европа рационаллиги, Маърифатпарварлик давридан келган стиль/услублар маданиятига кескин салбий бўлган муносабат. Постмодернизм тарафдорлари фикрича янги европа рационаллиги инсон ҳаётига хокимлик қилиш, рахбарлик қилишга хақлидир, аммо буларнинг барчаси рўёбга чиқмаган истак, орзу, хохишлардир. Постмодернизмнинг фалсафий асослари бўйича энг машғур мутахасисларидан деб Жан-Франсуа Лиотар (1924 йилда туғилган) ҳисобланади. Постмодернизм бир бутун универсал билимнинг ўрнига қисм, фарқ, плюрализмни қўяди. Бундай нуқтаи назар барча нарсани таниб бўлмайдиган холатгача ўзгартириб юборади: нарса оддий тушунчадаги нарса бўлмай қолади, у кўплаб чизиқларга бўлиниб кетади; индивид ва ижтимоий гуруҳлар ҳам табиатига кўра турли ва фарқли бўлган чизиқлардан иборат.
Постмодернизмда линия/чизиқ ҳам ўзгачадир: биринчидан, у нуқтага тўғридан тўғри, бевосита қарама-қаршидир, иккинчидан ундаги бошланиш ва якунланиш нуқталари аҳамиятсиз, асосийси – улар ўртасидаги. Ҳар бир нарса тугун қилинган чизиқ/линиялардан иборат. Постмодернистларнинг севимли образи – зигзаг, синиқ чизиқ/линия. Тарихий, цивилизацион/тамаддун нуқтаи назаридан – хеч қандай зиддият йўқ, фақатгина- хилма-хиллик. Ҳар бир инсоннинг ўз қадриятлар дунёси, ўз хақиқати мавжуд. Илдизларни ҳар қандай йўналишда қўйиш мумкин, асосий тамойил – харакат –ҳамма нарса, мақсад – хеч нима. Постмодернизм инсонларни ижтимоий ҳаётига кўплаб янгиликлар киритади. Постмодернизмда ижобий тарафлар ҳам талайгина: дунёга плюралистик нигоҳни кенгайтириш, хусусий, шахсийнинг ўзига хослиги қадр-қимматга эга. Инсонлар ижтимоий ҳаётининг микро ва макродаражаларини яқинлаштириш ғояси қизиқарлидир, турли зиддиятлар орасида танлаш заруриятини айнан улар ўртасидаги таянч нуқтасига айлантириш хам қизқарлидир. Бу бюрократия ва централизм билан курашнинг самарали услуби.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling