1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
ШАРҚ ФЕНОМЕНИ.
Цивилизация/тамаддуннинг шарқий тури- қадим замонда пайдо бўлган, аммо Шарқий цивилизация/тамаддуннинг асосий хусусиятлари авваламбор Ҳиндистон ва Хитойда шаклланиб мумтоз қиёфага эга бўлди. Шарқ ҳалқларининг маданият ва дини чамбарчас боҳлиқ холда бир бирини бойитиб ривожланган. Масалан, Ҳиндистоннинг ўзига хос рақс драмаси – гигаку- жанубий хитой У подшоҳлигига кириб келган, у ердан эса Кореяга ўтган. 6 асрда буддавийлик тарқалиши билан рақс драмаси Японияда ҳам пайдо бўлади, бу ерда у гогаку – “Го мусиқаси” номи билан тарқалади. Хитой орқали Японияга рақс томошаси – бугаку ҳам кириб келган. Япон санъатшуноси Нома Сэйроку 6 асрда Японияга кўчиб келган У шоҳ сулоласининг аъзолари япон заминида кейинчалик ўзгариб кетган мусиқа инструментлари ва ниқобларини олиб келганлар. Баъзи бир ниқобларни японлар Цейлон, Хиндистон, Ҳинд Хитой, Явадан ўзлаштирганлар. Иба Такаси, Яманэ Гиндзи ва булар каби бир қатор япон мусиқашунослар фикрича қадимги японларнинг мусиқа товушларининг сираси, оҳанги Узоқ Шарқда истиқомат қилувчи айн, тунгус ва бошқа ҳалқларнинг мусиқа оҳангларига яқин. Люй хитой мусиқа тизими Японияга 6 асрда хитой фалсафаси ва адабиёти билан биргаликда кириб келади. Япон товушлар қаторининг тузилмаси уни қадимги Миср ва қадимги Юнонистон билан яқинлаштириш имкониятини беради. Қадимги япон ва қадимги юнон/грек тилларида ички мусиқали урғули силлабик шеъриятнинг мавжудлиги хаттоки турли шароитларда пайдо бўлиб ривожланганлигига қарамасдан тузилмаси бўйича бир хил бўлган товуш қаторларини пайдо бўлишига олиб келди. Япон гаммасининг уч варианти - хирадзёси, кумоидзёси ва ивато илк ўрта аср давридаги фригия оҳангини модификациялашган шаклини эслатади. Бу турга мансуб бўлган халқларнинг менталлиги/фикрлаш тарзи алоҳида ўзига хосликка эга. Ижтимоий онг харизматик характерга эга: воқелик хиссий тажриба (эшитяпман, хис этяпман, кўряпман) ва илоҳий кучларга ишониш орқали идрок этилади. Бу Шарқда худолар ва Само кучлари тирик табиатнинг қисми сифатида идрок этилиши билан боғлиқ. Улар инсон билан ёнма-ён мавжуд бўлиб, унинг ҳаётида иштирок этиб, унга таъсир утказадилар. Инсон ҳам, ўз навбатида, ёнида яшаётган худоларга таъсир ўтказади. Тарихий вақт хақидаги тасаввур ҳам Шарқда ўз хусусиятларига эга: ўтмиш, хозирги пайт ва келажак гўё бир пайтнинг ўзида, биргаликда мавжуд. Инсон бир пайтнинг ўзида ҳам ўтмишда, ҳа хозирги пайтда, ҳам келажакда яшаётгандек. Вақтни бундай англаш Шарқда руҳ абадий деб ҳисобланиши билан боғлиқ, руҳ абадийдир, фақат уни мавжуд бўлиш шакли ўзгаради. Бундан аждодлар хақидаги алоҳида тасаввур келиб чиқади: вафот этган аждодлар (ўтмиш) хозирда ҳам мавжуд, аммо бошқа шаклда, шунинг учун ҳам Шарқда “ота ва бола” муаммоси пайдо бўлмаган. Шарқда жамиятларни мавжудлигининг мақсади қандайдир олий илоҳий идеалга қараб харакатланиў ва яқинлашишдир. Ҳаётнинг ўзи эса чексиз маротаба такрорланиб, қайтарилиб ўйналадиган ҳам инсонлар, ҳам худолар иштирок этадиган космогоник ва диний томоша сифатида идрок этилади. Шарқ халқларининг энг қимматли қадрияти муайян мақсадларни амалга ошириш эмас, бош қадрият - бу олий муқаддас маъно-мазмунни англашдир. Маънавий баркамолликка интилиш, диний изланишларнинг астойдиллиги буддавий Ҳиндистон учун хосдир. Хитой конфуцийчилиги ижтимоий идеални – соф аҳлоқ, инсонпарварлик, бурчнинг соҳиби бўлган беғараз холис рицарь деб белгилаб берди. Шарқда ер хукмронлари илоҳийлаштирилиб, ғайри табий хусусиятларга эга деб тан олинган. Шарқ жамиятлари коллективизм тамойилларида бунёд этилган. Шахсийлий, хусусийлик деярли ривожланмаган, шахсий манфаатлар тўлиқлигича жамоага бўйсунган. Шарқ жамияти вертикал характердаги алоқаларнинг алоҳида ўзига хос туридатузилган эди. жамоалар ўртасидаги горизонтал алоқалар (маънавий, сиёсий, иқтисодий) ривожланмаган. Якка хокимият бошида бўлган хукмдорнинг хокимияти хеч нима билан чекланмаган, инсон хукмдор номидан бошқарадиган бюрократия ва чиновникларга тўлиқ тобе бўлган. Шарқ деспотизм/истибдод/зулмининг давлат машинаси шахссиз, шахсий ташаббус ва масулият истисно қилинган; бу ерда партиялар, ғоялар кураши пайдо бўлиши мумкин эмасди. Бундай жамиятларда ўзгаришлар секин бўлар эди: инсонларнинг бир нечта авлоди деярли бир хил шароитларда яшар эди; кўплаб авлодларнинг анъана ва тажрибалари олий ижтимоий қадрият сифатида қонунлаштирилган. Катта авлоднинг хурмат ва нуфузи жуда юқори бўлган. Шарқ мамлакатларида ривожланиш цикллар билан боради. График тарзда бу ривожланишни пружина кўринишида тасвирласа бўлади, бунда ҳар бир айланма – ривожланишнинг битта цикли, битта айланмадан иккинчига – бу изчил харакатнинг қадами. Аммо бундай секин, циклик ривожланишга қарамай жамият юқори ривожланган илм-фан, маданият, фалсафа, нозик нафис санъат, дунёни лол қолдирувчи кашфиётлар ва бой маънавий хаётга эга эди. Аммо инсон, шахс Шарқда ўз қадриятига эга бўлмаган. Инсон –абадият уммонинг қирғоғодаги кум заррасидир, унга хеч нима боғлиқ эмас эди. Шарқ маданиятининг рамзи – эшкаки йўқ қаиқдаги инсон, дарё (вақт)нинг оқими инсон ҳаётини белгилаган, яъни анъана, давлат, табиат, урф-одатлар инсон хаёт йўлини белгилаб берган, шунинг учун инсонга эшкаклар керак бўлмаган. Кейинроқ цивилизация/тамаддуннинг мазкур турини энг қадимги маданиятга эга бўлган Хитой, Ҳиндистон ва Япония каби давлатлар мисолида батафсил ўрганамиз. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling