1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Коинот ва инсон, синергетика ибтидолари, ахборот майдони ғояси – Хитой тамаддуни тушунчалари


Download 0.81 Mb.
bet20/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

3. Коинот ва инсон, синергетика ибтидолари, ахборот майдони ғояси – Хитой тамаддуни тушунчалари.
Даосизм
Бу таълимот қадимий таълимотлардан бири бўлсада, у бизнинг пайтимизга ҳам ҳамнафасдир. Космос ва инсон, резонанснинг, акс этишнинг барчани қамраб олувчи назарияси, синергетика ибтидолари, ахборот майдони ғояси, прогресс оқибатларини олдини олиш – буларнинг барчасини инсоният Хитой тамаддунидан олган. Бунга атрофдаги дунёнинг кучларини ғайритабиий, тафаккурга бўйсунмайдиган даражада эгаллаб олишга бўлган ишонч ҳамроҳлик қилган. Конфуций сўз юритмаган нарсаларини даослар ўз тафаккурларининг объектига айлантирдилар. Йўқсизликнинг тубида руҳий уруғ цзин пайдо бўлган, кейин у инсон мавжудотида униб чиқиб тери ва танага эга бўлиб, ҳосил беради, бунда кўпайган маънавиятни само ва дунёга қайтаради. “Инсон руҳий эфир билан вужудга келтирилади, вафот этганидан сўнг яна унга қайтади. Эфир инсонни сув музни яратган каби яратади. Руҳ қуюқлашиб инсонга айланади. Муз эриганидан сўнг яна сувга айланади, инсон вафотидан сўнг руҳга айланади” деб ёзади милодий 1 асрда Ван Чун. Руҳ дунёси ва сон-саноғи йўқ жисмоний шакллар дунёсини дао – борлиқ йўли тушунчаси бирлаштиради. Дао оқими бутун дунёни қамраб олади, қадимгилар даони кенг сув оқимига ўхшатганлар, бу оқимда қандайдир англанилиши қийин бўлган барча жойга кира оладиган шаклсиз бир нарсанинг хисси мавжуд. Даони ҳис этиш мураккабдир, бунинг учун шакл ва бўёқлар дунёсида, фикр ва руҳнинг керак бўлмаган ҳиссиётлардан кечиш лозим, шундагина инсон ҳақиқатга эришади. Юрак даога ўхшашдир, юрак орқали буюк оқим ўтади. Бу ерда инсон микрокосми ва улкан космос, борлиқнинг яхлитлиги ғояси янграйди, аслида бу икки тушунча бир нарсадир. Дунёнинг ўқи Шимолий юлдуз орқали ва инсон юраги орқали ўтиши мумкин. Хитой тамаддуни учун ҳаракатсизлик концепцияси қизиқарлидир. Хитойликларнинг, айниқса, мансабдорларнинг шахсий ташаббуснинг йўқлиги воқеалар ривожига аралашмаслиги – буларнинг барчаси европаликлар учун ғалати эди. Муваффақиятга эришиш истагида бўлган илдизларга таъсир қилади. Нарсаларнинг илдизи эса даодадир, шунинг учун ҳам ҳовлидан ташқарига чиқмасдан, дунёни идрок этиш мумкин. Лао Цзининг таъкидлашича, ҳаракатсизлик йўли билан қилиш мумкин бўлган нарса йўқдир. Ҳаракатсизлик бу мавжуд бўлмаган соҳадаги ҳаракат, бу ерда инсон ўз фикри билан саёҳат қилиб, нарсалар ғоясини ўзига бўйсунтиради. Дао ҳақиқат бўлганлиги сабаб илҳом фақатгина ундан олинади, шунинг учун илҳом билан ва истеъдод билан ёлғонни ёзиш мумкин эмас. Ҳар бир инсон ўзи даога қўшилиши лозим, бўёқ, мўйқалам, китоб ва расмлар Хитойда доимо илоҳий даражада ҳурмат қилинган. Қадимгиларнинг фикрича, ёзув белгилари само образларига ўхшатиб яратилган, уларни дао ер ва юлдузларнинг ҳаракатида намоён қилади. Булар шу даонинг ҳаракати ва ритмларни бошқа, ўзга шаклларда акс этган.
Хитойда бошқа таълимотлар ҳам мавжуд бўлган, булар қаторида Яқин шарқий ислом, христианларнинг несторианлиги, форс монейлиги, протестантизм, католицизм ва православие. Бироқ Хитойнинг консерватив заминида буддавийликдан бошқа ҳеч нарса ривожланмади. Буддавийлик даоликка яқинлиги сабаб Хитойнинг 3 таълимоти қаторига кирди, бу ерда буддавийлик ва даосизмнинг синтези бўлди. Хусусан, бунинг натижаси медитация амалиётида асосланган турли хилдаги жанговор санъатларнинг ривожи бўлди. Шуниси қизиқарлики, хитойликлар ой тўлган ва янги ой чиққан кунларида 2 конфессия эхромларига зиёрат уюштирганлар: тонгда ёруғ буддавий эхромга борсалар, тунда эса қоронғу дао эхромига борганлар: ўз ижтимоий ҳаётида улар конфуцийчилик қоидаларига риоя қилганлар. Буддавий роҳибларга Хитойда доимо шубҳа билан қараганлар, баъзида уларни қувғин ҳам қилганлар. Содда одам буддавий роҳибларни оила ва аждодлардан ихтиёрий равишда воз кечишини доимо жирканиш, ҳазар қилиш билан қабул қилган, чунки бу ўғил фарзанднинг эхтиром, ҳурмати тамойилининг бузилиши эди, ҳукумат эса буддавий роҳибларни меҳнат билан шуғулланмаслигини қабул қила олмас эди. Умуман олганда, хитойликлар дунёни доимо руҳ ва илоҳларга тўла деб ҳисоблаганлар, бу руҳ ва илоҳлар билан муомилада бўлиш лозим эди. Европаликларни лол қолдирган Хитой уйларининг томларини шу қадар эгилганлиги фақатгина амалий мақсадга эди: ҳаво маконида уйга қараб учиб келаётган ёвуз руҳларни қайтариб жўнатиб юбориш, қадимги бино ва эхромларнинг томлари арслон, аждарҳо ва бошқа қўрқинчли мавжудотларининг тасвирларига тўла. Хитойда кўплаб илоҳлар мавжуд, ҳар қандай руҳга қурбонлик қилиш мумкин. Хитойнинг биринчи доно ҳукмрони Фу Си бўлган, у хитойликларнинг ёввойи аждодларини оловда овқат тайёрлашни ўргатган. Хуандининг хотираси ам юқори қадрланган, у Хитой миллатининг асосчиси ҳисобланаган.
Инсон ўз ичида самовий ва ер, эзгу ва ёвуз, қоронғу ва ёруғ, эркак ва аёл, ўзгарувчан ва ўзгармасни ўз ичида бирлаштиради. Шунинг учун ҳам у гўёки ер ва само билан бир хилдир. Хитойликларнинг фикрича, коинот фаолият юритиши инсонга боғлиқдир. Шунинг учун жамиятдаги ҳар қандай ахлоқсизлик ва исён табиат ва қоинотнинг ҳолатида ўз аксини топади ва турли табиий ҳодисаларда ифодаланади. Хитойда подшоҳнинг ҳокимияти доимо якка бўлган, аммо тўхтатиб турувчи омиллар ҳам бўлган. Ҳукмрон ёвузликлари учун само ундан юз ўгириши ва само остини бошқариш мандатидан маҳрум этишига ишонган ва сулоласи йўқ бўлиб кетишини билган. Хитойнинг этниклараро маданий-сиёсий яхлитлиги аста-секин шаклланган. Ғарбий Чжоу даврида подшоҳ само фарзанди ва унинг ердаги ягона ифодаси деб эълон қилинган. Унинг натижасида ҳукумрон ҳокимиятидаги сакраллашув, муқаддасликдаги изчиллик сақланиб қолар эди, бу Шан даврида намоён бўлди. Милоддан аввалги 1-минг йилликнинг ўртасига келиб ўрта подшоҳликларнинг барқарор этномаданий, сиёсий мажмуаси ташкил топади ва уларни дунёнинг 4 тарафидаги варварлар устидан юқорилиги, олийлиги ҳақидаги тасаввур пайдо бўлади. Қадимги Хитой маданий турини шаклланиш даври милоддан аввалги 5-2 асрдаги жанг қилаётган подшоҳликлар даврини (ўзаро жанг қилган давлатлар орасида энг қудратли 7 таси ажралиб чиқади); Цин даври – милоддан аввалги 221 йилда улкан империяга Цин – Ши Хуанцзи раҳбарлик қилди, у циннинг биринчи императори бўлди; маданий қоидаларни амалга оширган Хан даврини қамраб олади. Бу 3 даврнинг маданий изчиллиги қадимий тамаддуннинг ўзига хос бетакрор турини яратиш имкониятини берди. Маъмурий хўжалик бюрократик бошқарувнинг ягона тизими самонинг ўғли, яъни илоҳий шахс бўлган император ҳокимияти билан якунланар эди. Хитой мансабдорлар ва диний уламоларни ёпиқ кастасининг асосини шаклантирмади, аммо мансабдор – чиновник – бошқарувчининг рационал турини шакллантирди. Шаньян (милодий 4 асрнинг ўртаси) давридаёқ маъмурий лавозимларни эгаллашни туғилишнинг зодагонлиги билан эмас, балки давлат олдидаги хизматлар билан, биринчи навбатда, ҳарбий хизматлар билан боғлайди. Император жаҳон тартибини дунёнинг 4 томонга қараб сақлаб турар эди, бунда у воқеаларга аралашмас эди, чунки табиий тартиб фақатгина қўллаб-қувватлантирилиши лозим эди. Император катта оиланинг бошлиғига ўхшар эди. Мазкур маданий тизимдаги инсон табиатни бўйсундиришга эмас, балки жонли ҳаётни табиий тўлиқлиги ва рационал тузилганлигига интилар эди. Тафаккурнинг вазифаси ўзгартириш ва барбод қилиш эмас, балки инсон ва самонинг баркамол бирлигида умумий йўл – даога риоя қилиш эди. Хитойда 2-асрдаёқ давлат аппаратига муносибларни танлаш имтиҳонларининг тизими таъсис этилган эди, бу тизим деярли 2 минг йил давомида фаолият юритди. Аслида зиёли Шеньши қатлами энг яхши ва истеъдодли инсонлар билан тўлдирилиши учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилар эди. Имтиҳонлар 3 босқичдан иборат бўлиб, 3 йилда бир маротаба провинциядаги синовларнинг ғолиблари пойтахтга келар эдилар. Мусобақанинг якуний босқичини самонинг ўғлининг шахсан ўзи ўтказар эди. Охирги император сулоласи (17-19 асрларда) даврида ҳар 3 йилда шу тарзда 70 мингдан зиёд чиновник мансаб ва лавозимларига одамлар қабул қилинар эди. Чиновникни ўзи туғилган эмас, балки бошқа провинцияга ишга тайинланар эди ва ҳар 5 йилда уни бошқа провинцияга жўнатишар эди. Айнан шу қатлам туфайли Хитойда янги даврда умуммиллий оғзаки тил пайдо бўлди, дастлаб у “чиновник” ёки “мандарин тили” деб номланар эди. Хитой мандаринлари зўравонлиги ва порахўрлиги билан ҳам шуҳрат қозонган эдилар. Шундай даврлар бўлганки, олий мансабдор шахслар очиқ-ойдин мансабларни сотар эдилар, пора эса қонунлаштирилган эди. Бироқ бошқа нарсалар ҳам юз берар эди: шундай одамлар бор эдики, улар ўз ҳаётларини хавфга қўйиб, олампаноҳларга ҳақиқатни айтар эдилар. Масалан, тарихда Хай жуй номи қолган, бир неча асрлардан кейин ҳам у “маданий инқилоб” номи билан машҳур бўлган даврда зўравонликка қарши курашда даъват сифатида янграр эди.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling