1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet22/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

Муҳокама учун саволлар:
1. Хитой тамаддуни хусусиятини аниқланг.
2. Нима сабабдан конфуцийчилик хитой тамаддунини шаклланиши ва ривожланишида бундай муҳим ролни ўйнади?
3. Даосизм ва буддизмларнинг роли қандай?
4. Нима сабабдан Хитой маданияти жаҳоннинг асосий маданиятлари қаторига киради?


4-Маъруза. ҲИНД ТАМАДДУНИ.
Режа:
1. Ҳинд тамаддуни ибтидоси ва унинг ўзига хослиги.
2. Ҳинд тамаддуни халқларининг минтелитетини шаклланиши. Жонли этика.
3. Ҳиндистонни мусулмонлар томонидан забт этилиши.
4. Буюк Британиянинг мустамлакачилиги. 21 асрга қадар Ҳинд тамаддунининг ўзига хослигини сақланиб қолиши.


1. Ҳинд тамаддуни ибтидоси ва унинг ўзига хослиги
Ҳиндистон бу турли дин ва маданиятларнинг боғлиқлиги ва ўзаро таъсиридир. Ҳинд халқининг ўзи ўз мамлакати, табиати, иқлими, тил, ҳаётий уклад, маданият ёдгорликларининг барча хилма-хиллигини акс этади. Замонавий Ҳиндистоннинг аҳолисининг этник таркиби ғоят хилма-хилдир: босқинчилар ва забт этганлар, миграцион оқимлар этник хилма-хилликни шартлаб берди. Бугунги кунда Ҳиндистонда 14 та асосий тил ва 250 га яқин минтақавий шева мавжуд. Ҳиндистоннинг тиллари 2 та мутлоқ фарқли бўлган тил оилаларидан келиб чиқади: Жанубда дравидлар тили ва Шимолда ҳинд-европа оиласи. Ҳиндистон динида ҳам хилма-хилликни кузатиш мумкин: бу ерда индуизм билан бир қаторда ислом, ситхийлик, жай, буддавийлик, зардуштийлик, христиан дини ва бир қатор кўплаб диний мабудлар мавжуд. Ҳиндистонни бундай хилма-хиллигини ҳинд тамаддуни асосларини шаклланишининг тарихий манбаларини кузатибгина тушуниш мумкин. Ҳиндистоннинг 3 географик ҳудуди ҳинд тамаддунини шаклланишининг марказига айланди. Ҳиндистон шимолидаги дунёдаги энг баланд тоғ тизмаси бўлган Ҳималай тоғлари бу тарафдан келаётган инсонларни йўлидаги ишончли тўсиқдир. Хималайдан Жанубга Ганга ва Ҳинд дарёси водийлари тамаддун вужудга келишида муҳим ролни ўйлаган ва илоҳий ҳисобланади. Шимолнинг тоғ тизмаларида Декан платосигача бўлган ҳудудда Ҳиндистон жойлашган, у тоғ тизмалари билан чегараланнгандир, бу тоғлар ортида Ҳиндистоннинг энг Жанубий қисми Ҳинд уммони билан туташ келган 3 чи ҳудуди жойлашган. Бу 3 географик ҳууд этник гуруҳларни жойлашиш ва уларни ҳаракатланишининг асосий ареаллари бўлган. ХХ асрнинг 1-чорагида архиолог олим сэр Жон Маршал Ҳинд водийсидаги Равий дарёнинг ҳудудидаги сирларига жиддий қизиқди. Қазилмалар шуни кўрсатдики, Хитой, Шумер, Миср, Мисопотамия тамаддунлари билан бир қаторда Хараппада дунёнинг қадимги тамаддунларидан бири пайдо бўлган. 1944 йилдан бошлаб қазилмаларга сэр Мортинер Уилер раҳбарлик қилади. ХХ асрнинг 70-йилларида мураккаб, бироқ аниқ радиоуглерод услублари ёрдамида Хараппа шаҳарларининг ёши аниқланди – милоддан аввалги 5000 йил. Хараппа ёки Протоҳинд тамаддуни халқларнинг тинимсиз меҳнати, истеъдоди ва диний эътиқодлари натижасида шаклланган. Хараппа ва Мохенжодаро буюк шаҳарларини яратган тамаддун милоддан аввалги 2- минг йилликнинг биринчи ярмида йўқ бўлган. Бу қадимги халққа нима бўлган? Унинг маданияти кейинги ҳинд тамаддунига қандай таъсир кшўрсатган. Европаликлар хали қишлоқда яшаганида Хараппа шаҳрида шаҳарни сув билан таъминлаш ва канализация билан таъминлашнинг энг мукаммал тизими мавжуд бўлган. Ҳар бир уйда чўмилиш жойи ва хожатхоналари бўлган. Махенджодаро шаҳрининг марказида бассейн бўлган, ўз пайтининг техник мўжизаси. 600 дан зиёд цилиндр шаклидаги қудуқлар қазилган, уларнинг деворлари чеккаси торайган шаклдаги махсус ғишт билан кўтарилган. Бу жойларнинг табиати сахий ва ажойибдир. Бу эса энг қадимги ҳинд тамаддунининг ривожланиш жараёнини белгилаб берган: катта ва кичик дарёларнинг кўплиги зироатчилик ва чорвачилик ривожига кўмаклашган. Бу ерда ёзув ва юқори ривожланган ҳунармандчилик мавжудлиги исботланган, шаҳарларда ҳунармандларнинг бутун кварталлари топилган. Монументал архитектура қулайликнинг юқори даражаси билан уйғунлашган. Хараппа тамаддунидаги шаҳар ижтимоий интеграциянинг шакли бўлган. Хараппа тамаддунини 2 дарё оралиғидаги давлатлар билан савдо алоқалари бўлган. Бу тамаддун тамоман йўқ бўлиб кетган бўлсада, у Ҳиндистоннинг турли халқларининг тарихида ўз изини қолдирган. Милоддан аввалги 2-минг йилликнинг ўртасидан бошлаб, Ҳиндистоннинг туб дравид аҳолиси Жанубга сиқиб чиқарилди, Шимол эса янги ва янги этник ўзаро таъсирларнинг саҳнасига айланди. Орийларнинг қабилалари биринчи бўлиб Хараппа тамаддунига етиб келдилар, улар ўз ҳаётий уклади, афсоналари, тилини олиб келиб ҳинд-европа маданиятининг ядросини ташкил қилдилар. Аста-секин орийликлар ганга водийси бўйича жойлашдилар. Ҳинд орийлари қуёш, ёмғир, самога сиғиниб уларга қурбон келтирар эдилар. Уларнинг худолари – Варуна, Чандра, Индра, Савитар – қадимги форс илоҳларнинг исмини такрорлайди, бу эса уларнинг келиб чиқиши умумийлигидан дарак беради. Ҳинд орийлари руҳларнинг кўчишига, ўлимдан кейин ҳаёт борлигига ишонар эдилар. Ҳозирда ҳам ҳинд жамияти тузилмасининг асосида ётган каста тизими энг қадимги замонларда шаклланган. Олий каста сифатида брахманлар кастаси ҳисобланар эди, улардан сўнг ҳарбийлар –кшатрий ва ҳунармандлар –вайшлар турар эди. Каста тизими тамаддун манфаатларига хизмат қилар эди: биринчидан, қатламли каста тизими ҳаёт учун воситаларни асосан, қишлоқ хўжалиги ҳисобидан таъминлаб берар эди, иккинчидан, Ҳиндистон учун хос бўлган ижтимоий-маданий моделни ривожлантирар эди, учинчидан, кейинчалик барча динларни ўзига бўйсунтирган индуизмнинг устуворлигини таъминлаб берар эди. Ҳиндистонда каста 4 та қатламдан келиб чиққан, булар орий жамиятининг варналаридир. Барча 4 асосий варна ва у ёки бу варнага таркибий қисм сифатида кирган кўп сонли жотийлар изчил жойлашган: энг юқориси брахмандлар, энг қуйиси шудралар. Тегиб бўлмайдиганларни баъзида алоҳида гуруҳ деб ҳисоблайдилар, баъзида эса шудралар варнасига киритадилар. Ҳиндистонда каста бўйича бўлиш сабаблари ҳақида кўплаб фикрлар олға сурилган, улар вақт ўтгани сари 4 та асосий концепцияни шаклантирган: каста тизими – ҳинд маданиятининг абадийлигини таъкидлаб берувчи ҳинд тамаддунининг ўзига хослигидир; касталар тизими соф ва ифлос тушунчаларида асосланган; касталарга бўлинишнинг асосчилари – Ҳиндистоннинг туб қабилавий ҳамжамиятлари; касталарга бўлинишнинг асосида меҳнат фаолияти бўйича бўлиниш ётади. Ўйлаймизки, у ёки бу концепциянинг тўғрилигини фақатгина Ҳиндистоннинг маънавий, ахлоқий ҳаётининг ривожланишини ўрганиш асосида тушуниш мумкин. Буддизм ва жайнизм фалсафий ва диний таълимотлар милоддан аввалги 4 асрга келиб, давлат динига айланади. Аста-секин буддавийлик Ҳиндистон чегаралари ортига Хитой, Япония, Жанубий-шарқий Осиё мамлакатларига тарқалади, ва бу ерда ҳозирга пайтга қадар жонли дин бўлиб қолмоқда. Ҳиндистоннинг ўзида буддизмнинг тақдири мураккаб бўлган: Ҳиндистоннинг Шимоли-ғарбий қисмидан Форс қўшинлари ўтган Искандар зулқарнайн эса форсларнинг устидан ғалаба қозонганидан сўнг Ҳиндистонга юриш қилган. Антик Юнонистон ҳам Ҳиндистон маданиятига улкан таъсирини ўтказди, бу хусусан, юнон буддавий хайкалтарошлигида ўз ифодасини топди. Искандар зулқарнайн қўшини кетганидан сўнг ҳинд ерлари Маури сулоласи даврида бирлашдилар, бу ҳинд тамаддунининг буюк фаровонлигининг даври эди. Чандра Гупта подшоҳининг пойтахти хорижликларни ўз бойлиги ва гўзаллиги билан лол қолдирар эди. Акош подшоҳлиги даврида Маурийлар империяси давлат бошқарувининг аниқ ўйланган тизимига эга эди. Акошнинг ўзи буддизмни қабул қилиб, унга давлат дини мақомини берди ва ўз қарорларида кўп сонли этик қоидаларни мустаҳкамлади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling