1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
2. Эхнатоннинг диний ислоҳоти.
Қадимги Миср цивлизациясининг энг чуқур сақланадиган сирларидан бири, 1926 йилда маълум бўлди. Минг йиллар давомида саёҳ ва саргузашт талабгорлари бутун дунёдан қадимги Фивалар ўрнида қурилган Луксор шаҳрига келишар эди. Харобалар остида минг йиллар аввал атайлаб кўмилган бир нарсалар мавжуд экан. Аменхоте 4 нинг ҳукмронлигининг илк йилларида (милоддан аввалги 1353-1335 йиллар) барпо этилган эхромни аста-секин ғиштидан ғиштини ажратиб бузиш ва бу ғиштларни кейинги кечки биноларнинг фундамент ва деворларига беркитиш барча нафратланадиган подшоҳни шахси билан боғлиқ бўлган барча нарсани унутишга қаратилган компаниянинг қисми экан. Абадийлик ғоясиз ҳукмронлик қилган цивилизацияда Аменхотен 4 қисматига энг ёмони инсон хотирасидан ўчирилиб ташлаш каби қисмати юклатилган экан, Нега? Қандай қилмишлари учун? Эхнатон (Аменхотеп 4) Аменхотеп 3 фиръавн ва унинг бош хотини Ти маликасининг ўғли эди. Янги подшоҳлик ривожланишнинг юқори даражасига эришиб, ўз таъсирини Миср ортигача тарқатди. Жанубда Миср ҳукмронлиги остида Жанубда Нобия жойлашган эди. Синай тоғларининг ортида тарафида Ғарбий Осиёда маҳаллий князлар фиръавнга солинган солиқ ва ҳадяларни тўхтовсиз юборар эдилар, ўз ўғилларини Миср ахлоқи ва маданияти руҳида тарбиялаш учун саройга жўнатар эдилар. Ахнатоннинг бобоси Тутмос 4 Метанининг ҳукмронлик давридан бошлаб, Шимолий Суриядаги Бобил ва Ефвратнинг нариги томонидаги Оссурия Мисрдан дўстлик истар эдилар. бу мамлакатларнинг ҳукмдорлари фиръавнга қимматли ҳадялар, кумуш ва лазуритдан ясалган заргарлик буюмлари ҳарбий аравалар, мусиқачи ва раққос қулларни ва хаттоки харамини ясатиш учун маликаларни юборишар эди. Подшоҳ келинларининг оқими фақатгина битта йўналишда Мисрга юборилган, Миср подшоҳларининг қизлари ҳеч қачон ўзгаларга турмушга берилмаган. Аменхотеп 3 ҳукмронлиги даврида Мисрнинг қудрати жуда ҳам буюк ва катта эди. Эхнатоннинг онаси Ти маликаси барча жиҳатдан ажойиб шахс эди. Фиръавн уни ҳаддан зиёд севар эди ва унга қимматбаҳо совғалар ҳадя этарди, улар орасида малика Ти шарафига барпо этилган Нобиядаги эхром, Фивада у учун махсус қилинган сунъий чўмилиш жойлари, улкан қишлоқ хўжалик ерлари бор эди. Аменхотеп 3 эхромларни жумладан, Фиванинг бош илоҳи бўлган Амон эхромларини кўп қурар эди, улар Миср диний ҳаётининг маркази эди. Бу илоҳ бошқа илоҳ ва худолардан олинган янги хислатлар билан бойитилар эди. Хусусан, унга Ра қуёш худосининг атрибутлари берилди, бундан сўнг илоҳнинг тўлиқ исми Амон Ра бўлди. Унинг ўғлини бошқа худоларнинг юзлаб исмлари қизиқтирмас эди. Ўзининг барча содиқлигив а хаттоки, исмини у қуёш илоҳи - яратувчи қуёш Атонга берди. Ўзининг “Атонга аталган буюк мадҳия”сида фиръавн ердаги худонинг ягона вориси сифтаида эълон қилади. Янги дин мадҳия в а сўзлар Эхнатоннинг монотоизм тарғиботчиси ва Иброҳим ва Мусодан олдинги пайғамбар сифатида тавсифлайди. У Мриср понтионининг барча худоларга сиғинишини таъқиқлаб, эхромларини ёпди. Миср коҳинлари саросимага тушишди. Коҳин кастаси мамлакатнинг иқтисодий ҳаётини ўз қўлида ушлаб турар эди, уларнинг ғазнасига улкан бойликлар оқиб келар эди. Очиқчасига фиръавнга қарши чиқа олмасди. Фивада Эхнатон ўзининг Атонга сиғиниш эхромларини Амоннинг буюк эхроми билан ёнма-ён қўяди. Эхнатоннинг завжаси бўлган Нефертити маликаси янги сиғинишни мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнади. Девордаги ёзувлар малика номини улуғлайди ва бунга турли эпитетлар беради: икки ер қонини, буюк подшоҳнинг энг севимли завжаси, нафислик хоними, буюк қалбли хоним, суюкли ёр. Нефертитининг қизлари ҳам барельефларда тасвирланганлар. Катта қизи онасининг кичиклаштирилган кийимида мафтун қилувчи гўдак сифатида тасвирланган, унинг қўлида систер – бу Миср тамаддунининг бутун тарихи мобайнида диний маросимларни бажаришда қўлланиладиган маросимий мусиқа асбобидир. Ёзув шундай маънони беради: буюк подшоҳнинг завжаи халоли Нефертите туғган Меретатон – подшоҳнинг қизидир, умри узоқ бўлсин. Бир неча йилдан сўнг Меретатон барельефларда ўзининг икки синглиси Мекетатон ва Анхесенпатонлар билан бирга тасиврланади. 1926 йилда инглиз олими Ж.Г.Уильксон Тель Эл Амарни номи остидаги жойда мақбарада барельеф топади. Бу ўзига хос барельеф ўз даври санъатининг қоидаларидан ўзгача равишда ясалган. Ўликлар подшоҳлигига саёҳат ва жангларнинг ўрнига мазкур барельефда Эхнатон ва Нефертите табиий уй ҳолатида тасвирланган бўлиб, улар тизасида фарзандларини олиб креслоларда қулай ўтиришибди. Бу барельефда на қовоғҳи солинган Узирис худоси, на шохлар билан безатилган Хатхо, на бошқа худо, илоҳ иблислар йўқ. Ва фақатгина қуёш подшоҳ ва маликага фаровонлик келтирувчи кўплаб нурларни юбормоқда. Эхнатон Ахетатон шаҳрига асос солди, Ахетатоннинг маъноси Анот уфқидир, яъни бу Атонга сиғинишнинг диний марказидир. Бу шаҳар умуман янги олдин ҳеч ким яшамаган жойда барпо этилди, шу сабадан подшоҳ вафот этиши биланоқ, шаҳарнинг аҳолиси ўз жойларига қайтган. Эхнатоннинг шахси 19 асрнинг охирига ўзига нисбатан улкан қизиқишни уйғотди, бу тасодиф эди: маҳаллий деҳқон аёл қазилмаларда ўзига компос излаб 300 та кичик табличкаларни топди, уларда Аккад тилида ёзувлар мавжуд эди, бу тил Эхнатон даврида халқаро сулоланинг тили ҳисобланар эди. Бу табличкаларда Эхнатонни бошқа мамлакат ҳукмдорлари билан ёзишмаси акс этилар эди. Ўзга ерлик ҳукмдорларнинг янграган овози Эхнатон исмини ўраб олган сукут деворини бузишга ёрдам берди. Ўз пайтида пьедесталлардан олиб ташланган Эхнатон – Аменхотеп 4 нинг 28 та улкан ҳайкаллари топилди. Мисрга ҳукмронлик қилган фиръавнларнинг рўйхатини тузувчи коҳинлар Эхнатон диндан қайтганлиги сабаб, уни исмини қўшмас эдилар, Эхнатонни ҳукмронлик даврига кўрсатиш лозим бўлганида солнома ёзувчилар буни “худолар қарғаганнинг ҳукмронлиги” ёки “исёнкор даври” кўринишидаги ёзувлар билан берар эдилар. Эхнатон саройининг алоҳида фрагментлари асосида бу сарой ўз даврининг буюк иншооти эканлиги аниқланди, унинг деворлари рангли шиша, тош ва керамикадан ишланган мазайка билан безатилган эди, устунлар палма барги кўринишидаги безаклар билан якунланар эди, барча унсурлар қизил, кўк ва отин рангда бўялган эди, интерьер деворлари ҳам ҳар хил рангли мазайка ва иероглифлар билан безатилган эди, керакмика деворларни қоплаган бўлиб, бу деворлар ғалати ўсимлик ва уйларнинг боғларига айланган эди. Эхнатон янги пойтахти шуҳратли келажакка эга деб тахмин қилган бўлса керак, чунки ҳукмронлик қилишининг 5-йилида мазкур шаҳарни барпо этиш учун бу ҳудудга ўз архитектор ва қурувчиларини юборади. Нил дарёсининг икки қирғоғида ҳайкалтарошлар қояларда 14 та чегарадош кўрсатгичларни ўйдилар. Бу кўрсатгичларда пойтахтнинг барпо этилиши ҳақида хабар берилиб ҳар бирида подшоҳ оиласининг расми туширилган эди. Биринчи бир неча йил ичида шаҳар аҳолиси 50 мингга яқин эди, уйлар ҳаёт ва иш учун қулай тарзда қурилган эди. Уйлар ҳаёт ва яшаш учун қулай ва мустаҳкам қурилган, масалан, фиръавннинг бош меъмори Тутмас биноларнинг бутун бир мажмуасини эгаллаган, улар ичида унинг уйи студияси ва ходимлар учун яшаш жойлари бўлган. Фиръавн вафотидан сўнг шаҳардан кетаётганда ишчилар меъмор уйини ташлаб кетдилар. Вақтлар ўтгани сари уй томлари тушиб кетди, қум бўронлари бу ердаги ҳайкалларни кўмди ва 1912 йилдагина улар Лудвиг Бурхад бошчилигида ишлаган немис археологлари томонидан қазиб олинди, Нефертитининг бюсти. Бу аёлнинг мафтункорлиги, унинг харизмаси ҳайкалтарошнинг моҳир қўллари билан кўрсатилган, минг йилларлар ўтиб бу ҳайкаллар замонавий маданиятнинг бойлигига айланди, буларнинг барчаси қадимги цивилизациянинг энг жозибадор образларидан биридир. Нефертити ҳайкали топилган кнуи Бурхад одатдагидек, топилмалар журналини тўлдиришга ўтирди, тун бўйи ўтириб, у Нефертитини тасвирлаш имконияти йўқлигини англаб, журналда: “тасиврлаш мумкин эмас, ўз кўзингиз билан кўришингиз лозим” деган ёзувни киритди. Нефертити ўз шакллари ва чизғиларининг гўзаллиги билан янги ижодий изланиш, услубни ўзгариши даврини ифода этади. Буларнинг барчаси Эхнатон саройини Ахетаомга кўчиб ўтганида пайдо бўлди. Ҳайкалатрошлар текстурадан моҳирона фойдаландилар, ёруғлик ва қоронғуликнинг янги имкониятларидан фойдаландилар. Иносн фигуралари ҳаётий бўлди. Табиат дунёси, ўсимлик ва ҳайвонлар, пол, девор, заргарлик буюмларида ўз ўрнини топди. Эхнатон 17 йил ҳукмронлик қилганидан сўнг вафот этди, унинг ўрнига Сменхкар келди ва атиги 3 йил ҳукмронлик қилди. Ундан сўнг тахтни ўша пайт атиги 9 ёш бўлган Тутанхамон эгаллади. Эски худолар яна эхромларга қайтдилар, Тутанхамон қуёш шаҳридан барча аҳолини кетишини буюрди. Тутанхамон атиги 10 йил ҳукмронлик қилиб вафот этди, тож қари мансабдор шахс Ти маликасининг акаси Эйга ўтди (баъзилар уни Нефертитининг отаси бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар). Эй Эхнатоннинг исми ва унинг хотирасини йўқ қилишга киришди, бу ишни эса Эйдан сўнг ҳокимиятни эгаллаган Хоренхеп фиръавнни якунлади. Хоренхеп шаҳарни, унинг барча эхромларини йўқ қилишга ва Мисрда ҳукмронлик қилган фиръавнлар рўйхатидан Эхнатонни ўчириб ташлашга буюрди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling