1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet29/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

Муҳокама учун саволлар:
1. Нима сабабдан Шумер ердаги биринчи тамаддун ҳисобланади?
2. Шумер шаҳарларини ташкил қилиниш тизимининг ўзига хослиги нимадан иборат?


6-Маъруза. МИСР ТАМАДДУНИ
Режа:
1. Тарихнинг 3минг йиллиги.
2. Эхнатоннинг диний ислоҳоти.
3. Мумиёлар нима ҳақида ҳикоя қиладилар.
1. Тарихнинг 3 минг йиллиги
Миср нафақат энг қадимги, балки энг узоқ муддатли тамаддунлардан биридир. Бунинг сабаби авваламбор, мамлакатнинг жойлашувидадир, мамлакат бошқа давлат ва империялардан узоқроқда алоҳида туради. 2 томонидан саҳро билан чегараланган Миср ташқаридан ҳеч қандай таъсир ва аралашувсиз Нил дарёсининг серҳосил водийсида ривожланиш имкониятига эга бўлди. Папируснинг гўёки узун новдаси каби, Миср Асуандаги биринчи Нил чегарасидан Жанубдан Шимолгача, яъни шаҳар Ўрта ер денгизига туташган жойида 1120 км га чўзилди. Нил дарёсининг тошқинлари бу дарёнинг зироатчиларига ҳадяси кабидир, ҳар йили тошқин серҳосил лойни зироатчиларнинг ерига олиб келар эди, бу эса уларнинг онгида ҳаётнинг мунтазамлигив а ўзгармаслиги хиссини вужудга келтирар эди. Бу ҳодиса Мисрнинг қадимги номида ҳам ўз аксини топди. “Кемет” – қора ер деган маънони англатиб, сув берган афзалликни таъкидлайди. Тарихнинг барча даврида ҳолиси 5 млндан зиёд бўлмаган Мисрнинг халқи ерда ўзини тирик худо деб ҳисоблаган ҳокимларнинг ҳукмронлиги остида яшаган. Мамлакатга ҳукмронлик қилган подшоҳ ёки Фиръавнлар шу қадар кўп сонли эдики, улар ҳақидаги исмдан бошқа ҳеч нарса номаълум, чунки уларнинг ёдгорликлари ва қонунлари кўп асрлар олдин йўқ бўлган. Миср ҳақида сўз юритганда, тарихчилар унинг йилномасини подшоҳларнинг сулоласига кўра, амалга оширадилар.
1. Илк сулола даври ўз ичига милоддан аввалги 2920 – 2575 йилларни қамраб олади. Миср тамаддуни ўз илдизларини асрлардан бошлайди, яъни милоддан аввалги 9 минг йилликдан. Овчиларнинг кўчманчи қабилалари доимо Нил дарёси атрофида бўлганлар, чунки Ироқдаги ерлар қуёш томонидан йўқ қилиниб, саҳрога айлантирилган эди. 5-асрга келиб бу ерда 2 та аниқ чегараланган бирлашмалар мавжуд эди: қуйи Миср ва юқори Миср бор эди. Милоддан аввалги 3 минг йилда юқори Миср ўз Шимолий қўшнисини забт этди, 2 та халқни бирлаштирди ва шу йўсинда, биринчи сулолага асос солди. Буюклик ва афсоналар билан ўралган бу илк даврга мансуб бўлган фиръавнлар осмондан ерга тушган илоҳлар сифатида эхтиром ва ҳурмат қилинганлар. Учинчи сулола даврида Жўсер ўзининг зинопояли пирамидасини барпо этади, бу Миср ерида қурилган гигант ҳайкаллар мониментлар рўйхатида биринчиси бўлди.
2. Қадимги подшоҳлик милоддан аввалги 2575 йилдан бошлаб, 2134 йилдаги даврда гуллаб-яшнаган. 4-сулола даврида Миср маданияти фаровонликка эришган. Бу давр барқарор ва осуда ҳаётнинг даври бўлиб, Миср тарихида янги давр, қадимги подшоҳлик даврига асос солган. Гиза пирамидалари ва Сфинкс – Хафр Фиръавннинг юзи туширилган арслон – булар даврнинг мислсиз архитектура ёдгорликлари эди. Бу даврда санъат ва савдо гуллаб-яшнайди, зодагонлар фойдаланадиган иероглиф асосида ёзув ривожланади. 5-сулола даврида фиръавнлар таъсирини пасайтирган қуёшга сиғиниш кучаяди. 6-сулоланинг якунига келиб, қадимги подшоҳлик ўзаро урушаётган душман бўлган бир қатор князликларга ажралиб кетади.
3. Биринчи ўтиш даври милоддан аввалги 2134 йилдан 2040 йилгача бўлган даврни қамраб олган, бу пайтда фиръавнлар кучсиз ҳокимиятга эга бўлган ўзаро урушлар эса Мисрни кучсизлантирган.
Ҳўкиз терисидан бўлган қалқон шу пайтга мансуб. Ниҳоят, 9 ва 10-сулолар Мисрда подшоҳлик қила бошладилар, аммо бироздан сўнг Фивадаги қарши кайфиятда бўлган князлар ўзларини тахмин қонуний меросхўрлари деб эълон қилиб, ўз сулоларига асос соладилар. У даврда Мисрнинг маданий ривожи юксалади.
4. Ўрта подшоҳлик милоддан аввалги 2040-1640 йиллар, бу пайтда Мисрни бирлаштирган Фивалик фиръавн 9-сулолага мансуб бўлгна Небхепетра Ментухотпе ўрта подшоҳлик даврини эълон қилди. Бу даврнинг подшоҳи чиновниклар томонидан қўллаб-қувватланиб, маҳаллий ҳокимларнинг ҳукуматини деярли йўқ қилди. Маҳаллий ҳокимлар ҳам аҳои эхтиёжи ҳақида қайғурадилар, сунъий ирригация йўли билан ҳайдов ерларининг минглаб акрларини ўзлаштиради. Санъат янада гуллаб-яшнайди, худолар орасида биринчи ўринга ер ости подшоҳлигининг ҳукмрони Озирес қўйилади, унга сиғиниш бутун Миср бўйича тарқалади ва ўзига ҳам бой, ҳам камбағалларни жалб этади. Ра қуёш худосига сиғиниш ҳам оммавийлигича қолади.
5. 2-ўтиш даври милоддан аввалги 1640-1550 йилларда номаълум сабабларга кўра, ўрта подшшоҳлик барбод бўлади ва Миср яна ҳокимиятсизликка шўнғиди, тахт қўлдан қўлга ўтади. Бу даврда Дельта ҳудудини эгаллаб олган фаластиналик Гигсослар қабилалари 15-сулолага асос соладилар, бу сулола бутун мамлакат устидан ҳокимиятга қозонади. Фиваларнинг 17-сулоласи уларга уруш эълон қилиб, ўша даврнинг энг янги қуроли бўлган арава ва отлардан фойдаланиб Дентани ўзга ерликларнинг ҳокимлигидан озод қилади ва шунинг натижасида Миср тарихида янги даврни – янги подшоҳликни эълон қилади.
6. Янги подшоҳлик милоддан аввалги 1550-1070 йиллар. Шарқдан мамлакатларга қароқчилик қилиб олинган буюмлар ва асирлар келади, Миср яна гуллаб-яшнаётган ва очиқ жамиятга айланади. Бизнинг пайтимизда топилган фиръавн Тутанхамоннинг мақбараси замондошларимизни бойлиги билан лол қолдирди. Тутанхамон ҳукмронлик қилган даврда санъат янада юксалди, унинг асарларининг аксарияти Фива илоҳи Амонга бағишланган эди.
7. 3-ўтиш даври милоддан аввалги 1070-712 йилларни ўз ичига қамраган бўлиб, у даврда мамлакатда ҳукуматнинг инқирози бошланади, Шимол ва Шарқдан эса Фаластин қабилалари Мисрга кириб келади. Аҳоли террор остида қолади, Миср иккига бўлиниб кетади. Ҳарбий хомта коҳинлар ҳукуматини қўлга олиб, юқори Мисрда тахтга эга бўлади, Дентада эса савдогар фиръавнларнинг сулоласи ҳукмронлик қилади. Кейин Миср Ливия сулоласи қўлига ўтади, бу сулола ҳукуматни Нубиялик ҳарбийлар тортиб олмагунга қадар, ҳукмронлик қилади. Янги сулоланинг фиръавнлари ўз тожларида нубия ва миср устидан бирлашган ҳукмронлик рамзи бўлган икки қаватлик урей тақишар эди.
8. Кечки давр милоддан аввалги 712-332 йиллар. Милоддан аввалги 7 асрда Мисрга Оссурийлар ҳужум қилади, Мисрнинг шаҳарлари барбод бўлиб талон-тарож қилинади. Фақатгина 26-сулола даврида тинчликнинг қисқа даври бўлиб, аммо милоддан аввалги 525 йилда Форслар Мисрга ҳужум қилиб, уни ўз провинцияларига айлантирадилар, ва 27-сулолага асос соладилар. Охирги мустақил фиръавнлар 28-30 сулолардир, аммо Форслар яна кучли зарба бериб, Мисрнинг мустақиллигини тамоман йўқ қиладилар. Аммо шундай қудратли Форсларнинг давлати ҳам Искандар Зулқарнайн қўшинларининг зарбаси остида барбод бўлади. Искандар Зулқарнайн милоддан аввалги 332 йилда Форс давлати ва Мисрни забт этиб, буюк Миср цивилизацияси тарихидаги охирги бетни очади. Миср милоддан аввалги 30-йилда Цезар Августнинг зарбаси остида таслим бўлганида Миср сулолаларининг ҳукмронлиги якун топади. Эндиликда Миср Римнинг провинциясидир ва саҳронинг қумлари остида бир вақтлар қудратли бўлган тамаддуннинг тарихий ёдгорликлари аста-секин йўқ бўлди. Ҳаттоки бу халқ сўз юритган тили ҳам ер юзидан тамоман йўқ бўлди. Барбод бўлганидан сўнг кўплаб асрлар мобайнида қадимги Миср сирли мамлакат бўлиб қолди: қадимги Юнонистон ва Рим давридан бошлаб, 19 асрга қадар кўп мамлакатлардан келган саёхлар ёдгорликларнинг катталиги ва буюклигига лол қолган, аммо улардаги ёзувларни ўқишга қодир бўлмагандир. 1798 йилда Наполен Бонапарднинг Миср компанияси даврида розет тоши стелласи топилган, унда 3 та матн параллел тарзда ёзилган, уларнинг биттаси пиктограмма усулида, иккинчиси демотик ёзув (Миср ёзувининг стенография усули), учинчиси грек тилидаги ёзув эди. Айнан шу ёзувлар қадимги Миср белгиларини тушунишга калит бўлди. Бу ҳужжат пайдо бўлганидан сўнг қадимги мисрликлар яна “гапиришни” бошладилар ва уларнинг ёзуви дешифровка қилингани сари бу жонлли ҳаракатчанг миллат ўзининг буюклиги ва гўзаллигини очиб берди. Миср иероглифик ёзувининг кодини Франциянинг буюк истеъдодли олими Ж. – Ф. Шамполон 31 ёшида очиб берди. Дунёда йўқ бўлиб кетган тамаддунларнинг ёдгорликлари ичида қадимги подшоҳликнинг Миср пирамидалари каби илоҳий қўрқувни берадиган, шу даража сирли бўлган ёдгорликлари топилмаса керак. Арабларнинг мақолида шундай дейилади: “Одам вақтдан қўрқади, вақт эса пирамидалардан”. Пирамидалар фиръавнлар ҳукмронлиги даврида қадимги мўжизалардан бири ҳисобланар эди. Янги подшоҳлик давридаёқ (милоддан аввалги 1550-1070 йиллар), мисрликлар Гиза ва бошқа мақбараларни зиёрат қилиб, анча аввал бўлган подшоҳларга ҳурматларини кўрсатиб, бу улкан биноларнинг қадимийлигига лол қолганлар. Уларнинг зиёратларининг гувоҳлари пирамидаларнинг тош плиталарида қолдирилагн ёзувлардир. Бундай “саёҳ”лардан бири ўз исмини Ахмос Иптахнинг ўғли деб ёзган, у Саккарадаги зинапоялик пирамидани милоддан аввалги 1600 йилда зиёрат қилган ва ўша даврда минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган пирамиданинг тошида ёдгорлик “гўёки унда самоларнинг ўзи яшайдигандек” кўринади, деб ёзган. 400 йилдан сўнг эса, бошқа бир саёҳ Ченро ва Теморсетнинг ўғли Хеднох зинапояли пирамидани айланиб, маза қилишганликлари ҳақида ёзади ва худолардан ўзларига “барча илоҳларга хизмат қилиш учун узоқ умр ва бахтли сокн қариликдан кейин муносиб дафн этилишларини” сўраб ёзув қолдирган. Қадимги Мисрда пирамида ва уларнинг тарихларига Миср фиръавнлар орасида узоқ умр кўрган ва ўз ишлари билан обрў ва шуҳратга эришган Рамзес 2 нинг 4-ўғли меросхўр шаҳзода Кемвасет қизиққан. Рамзес 2 ҳукмронлик даврига келиб (милоддан аввалги 1290-1224 йиллар) пирамидалар 13 асрдан мавжуд эди. Кембасет отасининг дуосини олиб, дунёдаги биринчи археолог ва египтолог бўлди, у пирамидаларни реставрация қилиб, Миср моддий-маданиятининг кўплаб буюмларини кашф қилди ва идентификация қилди. Уларнинг барчасига мувофиқ ёрлиқлар ёзди, кейинчалик эса бу ёрлиқлар дунё музейлари томонидани ишлатилди. Унинг топилмалари орасида – катта пирамида барпо этилишига сабабчи бўлган ва буйруқ берган фиръавн Хуфу (Хеопс) ўғли бўлган Кавабаданинг ҳайкали. Шаҳзода санъатнинг бу асари билан шу қадар таъсирланган ва лол қолганки, бу ҳайкални ўз уйига Мемфисга олиб боришга буйруқ берган.унинг фрагменти айнан шу жойдан қазиб топилган, 3200 йил ўтгандан сўнг 1908 йилда иккинчи маротаба англиялик археолог Жеймс Эдвард Квибел томонидан топилган. Мемфис Мисрнинг қадимги пойтахти бўлиб, ҳозирги Қоҳирадан Жанубга бўлган 32 км масофада Нилнинг Ғарбий соҳилида жойлашган. Мемфис қудратли ҳарбий қўмондон Мин (Минес) томонидан барпо этилган Мемфис улкан метрополияга айланди, унда 50 минг аҳоли истиқомат қилган ва меҳнат қилган, оилалар хом ғиштдан барпо этилган 2-3 қаватли уйларда яшаган. Бу ерда асосан меҳнаткаш халқ яшаган: моҳирона тайёрланган мебел, олтин ва ярим қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари, ҳарбий арава, қалқон, найза ва бошқа қуролларни тайёрловчи уста ҳунармандлари яшаган. Мемфис бизнинг давримизнинг 7 асрга қадар гуллаб-яшнаган, яъни араблар Мисрни эгаллаб олиб, ўзининг янги пойтахти Қоҳирани барпо этиш учун биноларнинг тош ва ғиштларини бузишигача қадар фаровон бўлган. Бугунги кунда Мемфисдан қолган барча нарса Нил дарёсининг тонналаб лойи остида ва қад кўтарган дарахтлар остида ётибди, буларнинг барчаси археологлар ишини мисли кўринмас қиммат қилмоқда. Биз Мемфис ҳақида ва умуман, Миср ҳақида билганларимизнинг барчаси мақбаралардан маълум. Вақт ўтгани сари мақбаралар ҳам ўзгарган. Милоддан аввалги 2630 йилда Жосер 3 сулоласи фиръавнларининг ҳукмронлоик даврида пирамидалар тошдан барпо этилди. Шу йўсинда, Имхотепнинг бош вазири ва маслаҳатчиси томонидан зинапоялик пирамида барпо этилди. Зинапоялик пирамида ўз конструкция ва ўлчовлари бўйича тенги йўқ пирамидадир, пирамиданинг асоси 118,6 м узунлигига ва 140,9 м энига тенг, баландлиги 62 м. Бироқ пирамиданинг ўзи иншоотларнинг улкан комплексидир. Пирамиданинг асоси тагида Имхотеп ўтиш, галерея, қабр, ҳовлича ва бошқа бир қатор хоналардан лабиринт яратган. Бу комплексни Имхотеп қудратли тош девор билан ўраган, деворнинг узунлиги 1,6 км тенг, баландлиги 10,1 метрга тенг. Деворда 13 та сохта ва биттагина ҳақиқий кириш бор. Имхотепнинг бундай ютуқлари, меъмор ва қурувчи, қадимий даврнинг Микеанжелосининг ютуқлари ҳамда хаттот истеъдоди ва доно подшоҳ маслаҳатчиси истеъдоди минглаб йилларга унга шуҳрат қозонди. Жосернинг ўрнига келган фиръавнлар ҳам осмонларга олиб чиқадиган улкан зиналарга эга бўлишни хоҳладилар, шу тарзда кўплаб бошқа пирамидалар қурилди, аммо Хуфу (юнон ёзувида Хеопс) пирамида мақбараси меъморчиликнинг мўжизасига айланди. Унинг асоси 5,2 гектарга тенг майдонни эгаллаган бўлиб, баландлиги Нью Йоркдаги озодлик ҳайкалидан баланд бўлиб, 54,2 м.ни ташкил қилади. Бу пирамида ичида Европанинг 5 та асосий сагорлари, жумладан, илоҳий Петрнинг Рим сагори ва илоҳий Павелнинг Лондон саборини жойлаштириш мумкин. Хуфу бундай улкан манументни қандай илқиб барпо этди? Бу пирамида қандай иқлиб барпо этилганини ҳеч ким билмайди, бироқ қуруқчиларнинг аниқлиги лол қолдиради: пирамиданинг асоси деярли мукаммал квадратни ташкил қилади, улкан оғирликдаги тош блоклари лол қолдирадиган аниқлик билан бир-бирига қўйилган. Шотландиялик астроном Чарлз Пияцци Смит фикрича, буюк пирамиданинг шаклларида макон ва замоннинг ўлчашга мансуб бўлган илоҳий сонлар мавжуд деб тахмин қилади. Агарда дюймларда ифодаланган пирамидаларнинг баландлигини 9-даражадаги 10га кўпайтирса (чунки 9га 10 пропорция пирамиданинг баландлигини энига бўлган нисбатани ифодалайди) бунда ердан қуёшгача бўлган масофа чиқади. Пирамиданинг периметри пирамида дюймларида ҳисобланган бўлиб, 365,2 га тенг, яъни мингга кўпайтирилган қуёш йилининг кунлар сонига тенг. Қадимги қуруқчилар ўз моҳирлиги билан мағрурланиб, ўз артелларининг номларини абадийлаштирганлар: улар катта тошларда ўз номларини ёзганлар, масалан, чидамлилар бригадаси, моҳирлар бригадаси, ғолиблар бригадаси ва х.к. Хуфу вафотидан сўнг унинг ўғди Хафра (Хафрен) ва набираси Немкаура кичикроқ бўлган яна иккита пирамидани барпо этдилар. Қадимги Мисрликлар Гиза тексиликларида ўзларининг абадий қўриқчиси буюк Сфинксни қўйдилар. Бу улкан ҳайкал бутун тошдан ўйилган бўлиб, узунлиги 73,2 м ва баландлиги 20,1 м.га тенг. Ҳайкалнинг юзи Хафи фиръавннинг юзи, бошида подшоҳнинг бош кийими ва фиръавнларнинг анъанавий ясама соқоли. Бадани эса ётган арслоннинг баданидир, чунки қадимдан бу ярим афсонавий мавжудот илоҳий жойларни қўриқлайди деб ҳисобланади. Сфинкснинг ёши 4500 йилдир, 70 йилдан берим у тўлиқ тозаланган: ўз ҳаётининг кўпроқ қисмини у бўйнигача қумда яшади. Миср қумлари остида кўмилган ўликларнинг чексиз шаҳарлари ўз тубларида нафақат инсон қолдиқларини, балки миллионлаб мунификация қилинган ҳайвонлар жасадини сақлайди, уларнинг барчаси инсон мумиёси каби матоларга ўралган, кичик ҳажмдаги мавжудотлар эса, лойдан ясалган идишларга солинган. Бу барча мавжудотлар, яъни буқача, мушук, маймун, қуш, сичқон ва хаттоки хашаротлар қадимги Миср ривоятларига кўра, у ёки бу илоҳларнинг сифати бўлиб, ҳаёти даврида улуғланганлар. Ўз келиб чиқиши билан дунёдаги энг катта мақбаралар инсонни атрофидаги табиатдаги мавсумий кузатишларига боғлиқдир, чунки Нил водийсида яшайдиган одамлар доимо табиат билан узвий яқинликда яшаганлар. Бу инсон ва табиат ўртасида ўзига хос контракт эди: инсон далаларини ҳар йили бойитилиши кафолатига бу бойликни унга олиб келадиган кучнинг барча қилиқларига рози эди. Ҳар баҳорда қудратли Нил ўз сувлари билан одамларга Африканинг жонли руҳини берар эди, инсонлар даласини ойлаб сув билан таъминлар эди. Ҳар йили сувга қараб, одамлар бу сувдан лойларнинг кичкина кирлари пайдо бўлганини кўрар эдилар ва бу гўёки ҳар йиллик оламнинг яратилиши эди. Ер тошқиннинг устидан аста-секин кўтарилар эди, бундай кузатувлар қир-адирларнинг конусга ўхшаш шаклига алоҳида эхтиромни инсонлар онгида шакллантирган бўлса керак, бу эса якунида пиирамидаларни умумхалқ тан олиниши ва уларга ҳурмат билдирилишига олиб келди. Афтидан, зинопоялик пирамида онгнинг ана шундай архитектуранеинг ярқин намунаси эди. Аммо агарда қир инсонлар онгида ижод ҳаракати билан тенглаштирилса, қуёш фиръавнларга абадий ҳаётга йўлни кўрсатувчи маёқ сифатида тасаввур қилинар эди. Ҳақиқатда ҳам Шарқ саҳроси устида булутлар кўпайган кунларда қуёш нурлари булутлар орасидан ўтиб, самоларда одамларга яхши таниш бўлган пирамида силуэтини гўёки чизгандек эди. Бироздан сўнг бу шаклнинг хиссиёти диний-фалсафий мазмунга эга бўлди: фиръавнларнинг руҳи самога пирамида зиналаридан кўтарилиб, қуёш нурининг қия тушган чизиғи бўйича юқорига кўтарилар эди. Зина ғоясидан узлуксиз чизиқларга ўтиш медумда бўлган бўлса керак, бу медум зинапояли пирамидадан Жанубга 64 км масофада жойлашган. Бу ерда 7 зинали мақбара барпо этилган. 7-зинага 8-зина қўшилгандан сўнг, кимдир барча зиналарни текислаб, оҳангтош билан шуваш ғоясини фикрини берди. Натижада пирамида шаклига мос келган мақбара вужудга келди, бу Снофруннинг ром кўринишидаги пирамидадир. Бу пирамида Меду ҳукмлари устида қад росталаган. Кечроқ Снофруннинг ўғли ва издоши фиръавн Хуфу отасидан тиологик тасаввурни мерос қилиб олиб, фиръавн Ра қуёши худосини самодаги ҳаракати бўйича йўлдошлик қилиш керак деб ҳисоблаган. Нилнинг коҳинлари “осмон қуёш нурларини сен учун текисласинки, сен Ра каби осмонга кўтарилиши учун” деб ибодат қилганлар, яъни Хуфу пирамидаси 5,2 гектардан зиёд майдонни эгаллаган бўлиб, ўз ичида 6 млн. тонна тош блокларини сиғдирган бўлиб, қуёш нурлари қудратига ишонч фундаментида осмонга қараб қад ростлаган. Биринчи маротаба пирамидаларни кўрган саёҳнинг ҳаваси якун топгандан сўнг саёҳ шундай саволларни бера бошлайди: ичида нима бор экан, бу нимадан қурилган экан, бу қурилишнинг мақсади нима экан? Жаҳоннинг турли мамлакатларининг археологларининг авлоди фиръавнларнинг абадият уйини тадқиқ этишди. Фиръавнларнинг дафн хоналарига тунелдан пастга ҳаракатланиш қийин, мурккаб ишдир: иккинчи даражали ўтиш ва хоналар, боши берк йўлаклар, лабиринтлар, буларнинг барчаси қароқчиларни адаштириш учун барпо этилган.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling