1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet26/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

Муҳокама учун саволлар:
1. Протоҳинд тамаддунининг қисқа тавсифини беринг.
2. Ҳинд орий тамаддунининг ижтимоий-маданий хусусиятлари нимадан иборат.
3. Ҳиндистондаги асосий фалсафий-диний таълимотларни санаб ўтинг, уларни ҳинд маданияти учун аҳамияти нимадан иборат.
4. Ҳинд ислом маданий синтезни маданиятларнинг ўзаро таъсирининг мисоли сифатида тавсифланг.


5-Маъруза. ШУМЕР ТАМАДДУНИ ЕРДАГИ ЭНГ БИРИНЧИ ИЛК ТАМАДДУНИДИР
Режа:
1. Месопотамия қадимда.
2. Тамуддунга бўлган йўлдаги босқичлар.
3. Қадимги ёдгорликларнинг сирлари.


1. Месопотамия қадимда.
Замонавий Шумер қачондир инсониятнинг илк тамаддуни гуллаб-яшнаган жойга умуман ўхшамайди. Бу Боғдоддан Жанубга бўлган то Форс кўрфазигача ерларни қамраб олган жой кенг бир хил тексиликдир. Бу ер сув туфайли вужудга келган, чунки унинг замини Тигр ва Ефрат дарёларининг мавсумий тошқинларида олиб келган балчиқ лой билан яратилган. Бу ердаги қуруқчилар ишда на тош, на дарахтдан фойдалана оладилар. Баҳорда ёмғирлар туфайли тексилик майса илан бурканади, ёз 6 ой давом этади, ҳаво харорати +52 градусгача кўтарилади. 19 асрнинг машҳур инглиз археологи Остин Генри Леййард: “Саҳро саҳродир: қизиқувчанликнинг ўрнига эхтиром хиссиёти келади, чунки бўшлиқ бу тафаккурни енгиллаштириш, умидга бўлган йўл, ўтмишга кетган ҳақидаги қиссадир”, деб таъкидлайди. Ҳозирги кунда жирранг бўлиб қуриқ кетган текисликларда жуда ҳам серҳосил бўлган. Бу ерда ирригация милоддан аввалги 6 асрда ривожлана бошлаган: Канал, ховуз, ариқларнинг тизими озиқ-овқатнинг етарли даражасидаги ҳажмни таъминлаб берган, у эса шаҳарларни пайдо бўлишига дастлабки шартидир. Шумер ерининг гуллаб-яшнаши шу қадар бой ва лол қолдирувчи эдики, Инжилда ердаги жаннат Эдем ҳақидаги афсонага сабаб бўлган. Эдем қаерда бўлган? Анъаналар уни Месопотамияда бўлган деб таъкидлашади, баъзи бир олимлар у Эроннинг Жанубида жойлашган деб исботлашга ҳаракат қиладилар. Аммо Миппурнинг харобаларида ёдгорликда Шумер афсонаси ва Инжил тарихи ўртасида алоқаси кўрсатилган матн топилган. Унда на касаллик, на ўлимни билмаган соф ва ёруғ ер ҳақида гап кетади. Бу подшоҳликда сув худоси Эпка иродаси билан чиройли, гўзал боғлар ўсиши учун соф, мусаффо сув оқган. Шумер тилида қовурға “ти” сўзи билан аталади ва қовурғани даволаган илох “нинти” деб номлана бошланди, уни “қовурғанинг хоними” каби ва “ҳаёт ҳадя этувчи хоним” деб таржима қилиш мумкин. Бу сўз ўйини қадимги яҳудий тилига таржима қилганда йўқолиб қолади, бироқ қовурға Эдем боғи ҳақидаги тарихга инсониятнинг онаси Момо Ҳаво образи – “ҳаёт ҳадқ этувчи хоним” - билан боғлиқ равишда кириб келди. Қизиқарлики, бу ёдгорликда Эдем ва Одам сўзлари бор. Эдем сўзи ёввойи, ишлов берилмаган текислик маъносида келса, Одам сўзи тексиликда яшаш жойи маъносини англатади. Беш китобнинг биринчиси бўлган “Борлиқ” китобида “Эдемдан жаннатга сув етказиш учун дарё оқиб чиқар эди, кейинчалик эса у 4 та дарёга бўлинар эди” деб айтилади. 4 дарёдан бири Еврат, иккинчиси ТИгр, аммо 2 та қолган дарё Фисона ва Тихонанинг қаерда жойлашганлиги ҳақидаги баҳслар олимларни боши берк кўчага олиб кирар эди. АҚШнинг Миссури штатидаги Жануби-ғҳарбий университетидан бўлган Юрис Зарине исмли олим экспедициялар натижасида ҳозирда Карун номли дарё Эронда бошланиб Форс кўрфазига оқади ва бу дарё айнан ўша Тихондир, Саудия Арабистони саҳросидаги қуриб қолган дарё узани эса бир пайтлари Фисон дарёси эди. Кейинроқ коинотдан қилинган Саудия Арабистонининг расми буларнинг барчасини тасдиқлади. Шумерда милоддан аввалги 5-минг йилликда одамлар ўзларининг тарихида илк бор яшаш воситаси сифатида ўсимлик ва ҳайвонот озиғига нисбатан ўз эхтиёжларини қондириш учун камроқ саъй-ҳаракатлар қилдилар. Қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган аҳоли ўзи ва оиласига керакликдан кўра, кўпроқ ишлаб чиқаришни ўрганди ва у ўзидан ортиб қолган маҳсулоти билан қўшнилари билан бўлишар эди. Улар эса ўз навбатида, бошқа машғулотлар билан банд эдилар: ҳунармандчилик, яъни кулолчилик ва метал билан ишлаш, дунёдаги биринчи бюрократия, яъни маъмурий иш ва худоларга сиғиниш каби билан. Шу тарзда тамуддун вужудга келди, бироқ бозорлари маҳсулотларга тўла ва гўзал улкан эхромли бой шаҳарлар қишлоқ аҳолисини ўзига тобора тортиб олди. Натижада ер майдонларининг ҳосилдорлиги тобора пасайди, сув ернинг тузини ювиб чиқиб кетар эди ва ернинг серҳосиллиги пасаяр эди. “Биринчи маротаба” тоифасига мансуб бўлган Шумер ютуқларининг узун рўйхатига табиат билан норационал муносабатнинг биринчи мисолини киритиш мумкин. Милоддан аввалги 2-мингчи йилга келиб, Шумер кучсизланди, халқининг тили истеъмолдан чиқди. Аммо Шумер маданияти изсиз йўқолмади, у Бобил тамаддуни асосига айланди, Бобил тамаддуни Шумер ҳудудини ҳам мерос қилиб олди. Янада ёшроқ бўлган тамаддунлар Оссурия, Форс ва Бобил ҳақидаги хотиралар Юнон тарихчилари Геродот ва Ксенофоннинг асарлари ва Инжилда сақланиб қолган.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling