1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet28/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

3. Қадимги ёдгорликларнинг сирлари.
Сақлашга олинган ёки сотиб олинган товарларнинг ҳисоб-китобини юргизишга бўлган эҳтиёж ёзувнинг пайдо бўлишига олиб келди, ёзув милоддан аввалги 3300 йилда пайдо бўлди. Унинг илк намуналари дон, пиво, чорва каби товарларнинг ҳисобидан иборат эди. Предметлар хаттотлар томонидан пиктограммалар кўринишида моҳирона тасвирланар эди, улар кичкина лойдан ясалган тўрт бурчак шаклидаги буюмларда ёзилар эди. Ёзув тизими ривожлангани сари мураккаб тушунчалар белгилар уйғунлиги ёрдамида ифодалана бошлади, масалан, бош ва коссанинг тасвири овқат ейиш маъносини англатар эди. Аста-секин пиктограммалар тобора мафхум бўла бошлади, вақт ўтгани сари бу белгилар ёрдамида нафақат буюм ва ғоялар, балки товушларни ҳам ифода эта бошладилар. Шумерлар буюк қурувчи эдилар, уларга тош ва ёғоч етишмас эди, шунинг учун офтобда куйдирилган лойдан ясалган ғиштлар ёрдамида қурилиш олиб борардилар. Биноларни сув таъсиридан ҳимоялаш учун улар биноларни деворини сиртини қоплар эдилар: лойдан конуслар ясаб, уларни оловда тоблаб, бўяб деворларга ўрнатар эдилар, бу дунёдаги илк мазайка эди. Минглаб бундай конуслар бизнинг давргача сақланиб қолган, Урук гуллаб-яшнаган пайтида шумерлик рассомлар ажойиб асарларни яратганлар: тошдан ўйилган ва баъзида чиғаноқлар ва ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган буюм лар қадимги ижодкорларнинг юқори даражадаги санъатидан дарак беради. Урук шаҳри 4 минг йилликдаги Месопотамиянинг энг йирик шаҳри бўлиб, дунёдаги энг катта шаҳар ҳам ҳисобланган. “Гилгамеш” эпосида Урук 3 квадрат милани эгаллагани ҳақида сўз юритилади, бу майдоннинг 3/1 шаҳарга тегишли бўлса, 3/1 қисмида палма дарахтлари, қолган майдонини эса ғишт карьерлари эгаллаган. Шумер тилининг ёзуви шу қадар мураккаб эдики, Шумер аҳолисининг фақатгина кичик қисми бу ёзувга эга эди. Бугунги кунда бу ёзув 250 мутахассисга маълум, аммо Месопотамиянинг тадқиқ этилишида етакчи бўлган Пенсилвания университети 1976 йилдан бошлаб, 27 мингта ёзув устида иш олиб бормоқда. Миллиондан зиёд карточкалар тузилди, уларни компьютерлаштиришди ва шумер рамзли ёзувлар маъносининг 18 жилдлик луғати яратилди. Биринчи жилд 248 бетдан иборат бўлиб, 1984 йилда нашр қилинди, иккинчиси, 1999 йилда, охирги жилд эса бизнинг асримизда нашр этилиши лозим. атиги 800 та рамз белги бўлгани билан, улар кўп маънолидир, бу эса қийинчиликларни яратади. 4-минг йилликка келиб Жанубий Месопотамия бутун қадимги Яқин Шарқ бўйича савдо йўлларини яратди, бу йўллар Эрон латосидан Жанубий Ироқ орқали Жанубий Туркияга олиб борар эди. Жанубий Месопотамиянинг таъсир этиш чегаралари Мисргача етиб борар эди, Сурияда Месопотамиянинг таъсири кучлироқ эди, айнан Суриядан қурилиш учун ёғоч ва металл сотиб олинар эди. Урук шаҳри кенгайди ва 4 асрнинг охирига келиб, ҳар қандай бошқа шаҳарга кўра 2 баробар катта эди. Эриду, Миппурхан ажойиб шаҳарлар эди, минглаб ёзув тушурилган табличкалар таълим, ўқитиш соҳасидаги меросни кўрсатишади, улар тиббиёт ва ҳуқуқ, математика ватабиий фанлар ҳолати ҳақида ҳам ҳикоя қвилади. Буюк америкалик нумеролог Сюмеэл Ноль Крамер ниппур табличкаларининг махсус тадқиқини амалга оширди ва бунинг натижасида инсоният тарихидаги илк воқеа 39 та воқеаларнинг матнларини нашр этди, буларни мактабда илк бор олмани артилиши ва ҳуқуқбузарликдан тортиб, биринчи тиббий маълумотнома ва декоратив боғдорчиликнинг биринчи тажрибаси ёритилган. “Ота ва бола”лар муаммоси бугунги кунгидек, 4 минг йил аввал ҳам долзарб эди. Крамер табличкаларида топилган ота ва қулоқсиз ўғилнинг диалогидан бир парча келтиради. Отаси ўғилидан қаерда бўлдинг деб сўрайди, ўғли ҳеч қаерда деб жавоб беради. Агар сен ҳеч қаерда бўлмаган бўлсанг, нега сен ҳеч нима билан шуғулланмайсан, мактабга бор, мактаб олдидаги отанг олдида тур ва вазифангни гапириб бер, сенинг катта аканг сенга янги табличка ёзиб берсин, вазифани бажарганингдан сўнг синф сардори олдида ҳисобот берганингдан сўнг ёнимга қайт ва кўчаларда юрма, нима деганимни тушундингми?
Шумер академик таълими қатъий ва зерикарли эди. “Бутун кун ўқитувчи ёки “катта ака”лар томонидан жазо олишни кутиб ўтар эдик. Талаба бирон-бир яхшиликка эришиш мақсадида отасини ўқитувчиларни уйга таклиф қилишни ва уларнинг муносабати яхши дастурхон ва арзимаган қўшимча тўлов билан юмшатишга ундайди. Афтидан, бундай пора бериш яхши натижага олиб келди, чунки бу кеча йигитни машғулотлардаги ҳаракати учун мақтовлар билан тугади, унинг билим олиши эса бу ёш йигитни ўз тенгдошлари орасида биринчи бўлишига олиб келади. Крамер катталиги почта откриткаси билан тенг бўлган лойлик табличкани таржима қилишга муваффақ бўлди, бу табличкада шумерлик шифокор терапевт ўз рецептларини ёзган эди. Шумерлик шифокорлар оддий минерал, ҳайвон, ўсимликлардан олган дориларни қўллар эдилар. хлорлик натрий (туз) ва калий нитрати (селитра) кўплаб рецептларда учрайди. Бундан ташқари илонлар териси ва тошбақанинг қобиғи ҳам учрайди. Кўп дорилар ўсимликлардан тайёрланган эди, улардан қилинган ҳар хил кремлар ташқи қўллаш учун ишлатилса, вино, шароб ёки пивода эритиб тиндирилган ўсимликлар ички даво учун қўлланиларди. Агарда Ниппур Шумернинг энг катта таълим маркази илоҳий шаҳри бўлган бўлса, Киш бутун Шумерни бирлаштирган биринчи шаҳар давлат эди. Аммо Гилгамеш (Шумерда милоддан аввалги 2500 йилларга келиб илоҳийлаштирилган қаҳрамон, унинг жасорати кейинчалик Бобил адабиётида тасвирланиб улуғлаштирилган) бошқаруви остида бўлган Урук Кишдан ҳокимиятни тортиб олди, кейинроқ Урук шаҳридан Шимолий Шарқ тарафга 35 мила узоқликда жойлашган Лагаш шаҳри йирик шаҳар давлатга айланди, тез орада унинг раҳбари бўлган Эннатун подшоҳи ўз ҳукмронлигини бутун Шумерга тарқатди, бунда у Урук, Ур, Киш, Мари ва ҳаттоки, Эрондаги марказ устидан ғалаба қозонди. Саргон Аккат подшоҳи даврида Месопотамиянинг шаҳар давлатлари дунёдаги илк империяга бирлашди, бу милоддан аввалги 2330 йилда содир бўлди ва ўртадаги уруш ва жанжаллар ўтмишда қолди. Саргонлар сулоласи 200 йилдан камроқ ҳукмронлик қилсада, бу сулоланинг дунёдаги биринчи тамаддунни бошқаруви учун ягона яхлит ҳокимият концепцияси узоқ пайт амалда бўлади. Саргоннинг меросхўрлари кўп эди, Саргон ўзи эса Шумер эмас, балки Аккавий эди, яъни Семит қабилаларининг авлодидан эди. Бугунги кунда семмит тиллари оиласига араб, эфиопия ва қадимги яҳудий тили киради, булар Шумер тилини маъмурий ёзувлар юритишда алмаштирган аккат ти лининг узоқ қариндошидир. Аккат тилидан Саргон ишлари ёзиб олинар эди, Аккадада Саргон дунёдаги илк мунтазам армияга бошчилик қилар эди, армия 5400 та аскардан иборат бўлиб, камонлар билан қуролланган енгил пиёдани ташкил қилар эди, кўп сонли аравалар тез юрар эди. Пиёдалар эса ҳужум ва мудофаанинг сир-асрорларини яхши билар эдилар. аккат янги пойтахтга айланиб, Саргон забт этган подшоҳликларлардане солиқ оладиган империянинг марказига айланди. Саргон кўплаб подшоҳликлардан кемаларни қабул қилиб, ўз қўшинларини Марказий Анатолия (ҳозирги замонавий Туркия)га, Крит ороли ва номаълум “Қўрғошин мамлакати”га юборар эди. Шумернинг қадимги шаҳарларида Саргон ўз ҳокимиятини Шумер ва Аккадларнинг диний анъаналарига моҳирона киритди. Унинг қизи (Саргон унга шумерча Энхедуанна исмини берган) Урадаги ойга сиғинишнинг бош коҳинига айланди. Она тили бўлмаган шумер тилида у бехато гапириб, эхром мадҳияларини устакорлик билан ёзар эди. Унинг тасвири ва исми туширилган плита ҳам топилган. Бироқ, Шумер худолари билан алоқалари ва зобитларига қарамасдан, Саргоннинг ўғиллари Римуш ва Маништуту (кейинчалик булар ўлдирилган) ҳукмронлик пайтида норозиликлар исёнга айланиб кетди. Бу исённи Саргоннинг набираси Нарамсингх бостирди. “Аккаднинг қарғиши” деб номланган эпик поэмада Намарсингх дунёнинг 4 томонининг илоҳий худоси унвонини олиб, худоларнинг қахрига учради ва ўз империясини барбод қилди: ерда очарчилик ҳукмронлик қилиб, қароқчилар кўпайди, Аккад бўшаб қолди. Нарамасингхнинг ўғли Шаркалий Шарри отасидан кейин яна 25 йил ҳукмронлик қилди, бироқ охири йўқ исёнлар, Эрондан ёввойи Гутей қабилаларининг ҳужуми империяни барбод қилди. Шаркалий Шаррининг вафотидан сўнг тахминан милоддан аввалги 2193 йилда империя йўқ бўлди ва анархия ҳукмронлик қила бошлади. Гутей ўрдалари бу ерга ҳужум қилдилар, Аккад таслим бўлди, унинг халқи тарихда тарқалиб кетди. Ҳозирги пайтгача шаҳарнинг қаерда жойлашганлиги ҳам аниқланмаган, аммо 1974 йилда италиалик археолог Сурияда қазилмаларни бошлаб, 20 мингта табличка топди, бу кутубхона тамаддун ҳақида бизга тўлиқ маълумот берди, чунки бунга қадар мазкур тамаддун ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Янги кашфиётлар қадимги Яқин Шарқдаги ҳаёт аввал тасаввур қилингандан кўра ҳам мураккаброқ ҳам бойроқ эканлигини кўрсатди. Ёзувли табличкаларда ифодали матал ва мақоллар, қарғиш ва ҳазилларнинг кичик намуналари келтирилган. Мисол тариқасида баъзиларини айтиб ўтамиз: “қарзга олиш севги билан шуғулланиш каби осондир, лекин қарзни қайтариш ҳомилани кўтариб юришдек қийиндир”, “қадимги харобаларга бор ва у ерларда сайр қил: оддий ва буюкларнинг бош чаноқларини томоша қил, улардан қай бирлари гуноҳкорларга, қай бирлари эса беайблиларига тегишлидир?”, “ўз рақибинга иблисни қайтарма, ўз рақибинга адолатли бўл, эзгулик қил. Ҳаётингни ҳар кунида яхши бўл”, “шошилиб айтган сўзлар ҳақида кейи нроқ афсус чекиш мумкин” табличкалар ўқилганидан сўнг ҳамма хайратда қолди, бу топилмаларга қадар 3-минг йилликдаги Сурияни ўрганиш лозим деб ҳисоблашмаган, бу табличкаларнинг ўқиш натижасида Эбла номли шаҳар давлатда 260 мингта аҳоли бўлгани, шаҳарнинг ўзида 22 минг одам яшагани аниқ бўлди. Уларга 11170 та касби маъмур бўлганлар бошчилик қилар эди, бу маъмурлардан 4700 таси шаҳарда жойлашган 4 та саройда ишлаган, қолганлари жойларда. Бу чиновниклар ривожланган саноат иқтисодини бошқарар эдилар, бу иқтисодда металл ва матоларни ишлаб чиқариш ва экспорт устуворлик қилар эди. Ҳисоб-китоб, сарф-харажат, даромад табличкаларида Эбланинг товарларин Евфратнинг юқори оқимидаги Маридан тортиб, Тигрдаги Оссуриянинг келгуси пойтахти Оссургача, яъни Мисргача бўлган ҳудуддаги 200 та географик жойларга юборилганлиги маълум бўлди. Бироқ бой шаҳар Аккад империясининг қудратига қарши чиқа олмаган ва милоддан аввалги 2275 йилда йўқ қилинган. Саргон аскарлари томонидан олов қўйилган шаҳар ёниб кул бўлди, аммо табличкалар сақланиб қолди. Подшоҳларнинг Шумер рўйхатида Гутей ўрдаларининг 21 та ҳокими санаб ўтилган, бу рўйхат 100 йил учун тузилган, унинг асосида ҳокимлар барқарор ҳукмронлик қилмаганлиги ҳақида хулоса иқла оламиз. Афтидан, гуттейларнинг сони кўп бўлмаган, шунинг учун урбанистик тамаддун уларнинг таъсирига дуч келмаган. Шумер сиёсий қудрати Лагашдан 50 милда Жанубий Ғарбда жойлашган қадимги Урук шаҳрида тикланди. Милоддан аввалги 21-20 йилда Урукда Утухегал исмли подшоҳ тахтга ўтирди, у Гуттей ҳукмронлигини йўқ қилди. Бу подшоҳнинг буйруқларига ҳеч ким қарши чиқмас эди, аммо у кўп пайт ҳукмронлик қилмади, унинг вафот этишининг сабаблари сирлидир. Унинг ўрнига тахтга Урнамму ўтирди, “Ур 3-чи деб номланган” давр бошланди. Урнамму буюк қурувчи эди, 4 минг йиллик ғиштларнинг аксариятида унинг тамғаси бор. Пойтахтни янги катта девор билан ўраб, 175 акрни қамраб олди, янги каналларни барпо этди, эхромларни қурди в атаъмирлади. Урнаммуннинг асосий хизмати – Шумер ҳуқуқининг тикланишидир. Прологда шундай ёзилган: “бош аскар, Урнинг подшоҳи Урнамму, шундай иқлди, Шумер ва Аккаднинг подшоҳи ерда адолатни ўрнатди, сув истеъмол, зулм, келишмовчиликларни йўқ қилди, етимларни бойлардан, беваларни мулкдорлардан ҳимоялади”. Урнамуннинг қарорлари компенцация тамойилига асосланган – кумуш билан тўлов жисмоний жазони ўрнини босар эди. Бошқа одамни оёғидан махрум қилган кумуш билан товон тўлар эди. Урнаммуннинг ўзи тизимининг фаровонлиги в агуллаб-яшнашини кўрмади: 18 йил ҳукмроник қилганидан сўнг жангда вафот этди. Унинг ўғли Шуйи 48 йил ҳукмронлик қилди, унинг ҳукмронлик даври ҳақидаги 30 мингта табличка сақланиб қолган. Асл Шуме заминидаги ҳар бир шаҳар-давлат провинция етакчиси томонидан ҳарбий бошлиқ, катта офицер, одатда, подшоҳнинг қариндоши томонидан бошқарилар эди, бу офицер бевосита подшоҳга ҳисобот берар эди. Давлатнинг пойдевори бюракратия эди. Шумер тизимида “Эдубба” - хаттотлар мактаби муҳим ўринни эгаллаган эди. 1 та шумер топишмоғида шундай дейилади: “унга кўзи ёпиқ кириб, ундан кўзи очиқ чиқади”. Айнан шу мактабнинг битирувчилари дунёдаги энг мураккаб тил бўлган шумер тилини ўрганиш билан бир қтаорда давлат бошқаруви сирларидан воқиф бўлар эдилар, аммо Шумернинг барбод бўлиш пайти яқинлашар эди. Қуриб қолган ерга ҳаёт ҳадя этувчи Евфрат дарёси ўз оқими ўзгартириб, қирғоқларида турган Шумер шаҳарларидан кетди ва уларни ҳосилсиз ерларда қолдирди. Сурия ва Арабистоннинг Аморий қабилалари цивилицазиядан хабари йўқ кўчманчилари, “донни билмайдиган, уйни билмайдиган, шаҳарни билмайдиган” халқ Шумернинг барбод бўлишини жадаллаштирди. Шарқий чегаралардан Элламийлар ҳужум қилди. Шусингнинг ўғли Ипсина қашшоқлашаётган ва қисқараётган давлатнинг тахтида ўтирар эди. Тарихда Иписина ва унинг ёрдамчилари ўртасидаги ёзув сақланиб қолган, бу ёзувлар империянинг барбод бўлишидан гувоҳлик беради: нархлар 60 баробар ошган, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмас эди, Амморий қабилалар ҳужуми кучаётган эди. Милоддан аввалги 2004 йилда Амморийлар қабиласи қадимги Ур шаҳрини эгаллаб олдилар, Иписина ўз кунларини Элламда асир сифтаида ўтказди. Шумерлик шоир барбод бўлган Урни шаҳарнинг илоҳи ва ҳимоячиси бўлган Наимнинг жахжаси Нилгавсга мурожаат этиб, шундай дейди: “Оҳ, қудратли аёл, шаҳринг барбод бўлди, сен унинг эгаси эмассан, сенинг халқинг қиличдан ўтказилди, сен унга хоним эмассан, сенинг кўз ёшинг ғалати кўз ёш, сенинг еринг еғламаяпти, сенинг уйинг тор-мор қилинди, қалбинг қандай чидади, эхроминг бўлган Ур шаҳри кўкларга совурилди”. Амморийлар Шумерга бостириб келиб, унинг маданияти таъсирида бўлдилар, ўз навбатида, улар Шумернинг бир янги – Бобилнинг буюк тамаддунига айланишига кўмаклашдилар. Шумер цивилизациясидан Вавилон цивилизациясига ўтишда Шумер анъаналри асрлар давомида Оссурия ва Вавилонда ўз таъсирини кўрсатди, аммо охирида Шумер унутилди, фақатгина 4 минг йил ўтгандан кейинги Шумернинг аввалги қудратини археологлар қайтарди. Эндиликда Ур шаҳрининг шоири тили билан айтганда: “шаҳрим сен талон-тарож қилинган бўлсангда, номинг хали ҳам мавжуд”. Йўқ бўлган цивилизациянинг кўп сонли Пантеони шуни кўрсатадики, барча нарса токи мусиқа, хайкалтарошликдан тортиб, касаллик ва ҳосилгача, хаттоки сезиб бўлмайдиган донолик, садоқат каби нарсалар Шумерда илоҳий кучдан фаолият юритган. Шумерда асосан, 3 та худо – Ан- самоларни яратувчиси, Энлил- ҳаво яратувчиси, Энки – сув яратувчиси худоларнинг иерархиясининг бошида турган. Бундан ташқари ҳосил ва урушларнинг илоҳи бўлган Инания ҳам Шумерда муҳим бўлган. Одамлар илоҳлардан қўрқиб яшаганлар, улар илоҳларда ҳимоя ва раҳм топишга интилганлар, шунинг учун илоҳларга атаб, озиқ-овқат, кийим, ичимлик ҳақида қайғурганлар. Ўрат ер денгиз ҳудудидаги ўрмонлардан келтирилган ифорларни тарқатиб Шумер аҳолиси илоҳлар яшайдиган эхромларда маросимларда иштирок этганлар. Илоҳларни ясатиб, едириб-ичириб уларга қурбонлик келтирганлар. Эхромларни барпо этиш подшоҳларнинг муҳим мажбуриятларидан бири эди, ажойиб эхромларни барпо этган ҳокимлар бу билан мағрурланар эдилар. қадимги замонлардан бошлаб, юқори жойлар одамларда илоҳлар билан тенглаштирилар эди: қадимги мисрликлар улкан пирамидаларни ўз илоҳлари учун барпо этганлар, Мусо пайғамбар Синай тоғидан 10 та завед олиб келган, ҳиндулар ўз қабилаларини бутун Шимолий ва марказий Америка ҳудудида баланд қирларда тошдан барпо этганлар. Шумерлар Латформаларга эхромларни қуриб, илоҳлар уйини самога яқинроқ жойлаштирганлар, вақт ўтгани сари битта эхром устига бошқа эхром барпо этилган, буларнинг барчаси муҳандислик санъатининг ютуғи эди.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling