1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Эллада фани, маданияти ва санъати
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
2. Эллада фани, маданияти ва санъати.
Афтидан, инсон ўз шахсини фақатгина жамоада ривожлантириши мумкин: милоддан аввалги 5 асрнинг охирида ривожланишни бошлаган индивидуализм, индивидуал фалсафага бўлган йўналиш ривожланмасдан тўхтаб қолди. Шоирлар жамоаларга йиғилиб мушоиралар қилар эдилар. бадиий мактаб анъаналри тасвирий санъат ривожида бирламчи ролни ўйнади, аниқ ташкилий тузилмага эга бўлган мактабларла фалсафа ва фан гуллаб-яшнади. Биринчи 2 та Птолемей ўз пойтахтига Мусей ва кутубхонани ҳадя этдилар. Мусей (сўзма-сўз илҳом париларининг жойи) тадқиқий марказга айланди. Олимлар монархнинг сахийлиги билан тўлиқ таъминланиб, иш учун барча зарурий нарсалар, яъни коллекция, инструмент, бтотаника ва зоология боғларига эга эдилар. кутубхона фондлари доимо ўсиб борар эди, унга сотиб олинган Арасту кутубхонаси ва Цезарь давридаги 700 мингта асар ҳам киритилган эди. Сиракуза, Таренто, Пергама шаҳарларида ҳам кутубхоналар пайдо бўлди. Аста-секин юқори интелектуал адабиётга қизиқиш ривожланди, трагедия йўқ бўлиб, унинг ўрнига комедия келди. Милоддан аввалги 4 асрдан сўнг пайдо бўлган комедия ҳаётни аниқроқ тасвирлашга интилган эди, унда қуллар ҳақидаи сюжет, зобитларнинг мақтовлари, пародиялар пайдо бўлди. Масалан, Мендадирнинг “Ўзини –ўзи жазоловчи”, “Третей суди”, “Жаврайдиган одам” деб номланган комедияларда муҳаббат, қаричилик, оилавий муносабат, бой ва камбағаллар ўртасидаги муносабат, қулчилик, бидъат ва дин асосий мавзуга айланди. Эллинизм давридаги шеърият Искандария шеърияти деб номланади, чунки машҳур шоирларнинг аксарияти айнан Александрияда саройда яшаган, бундан монархни чексиз мақташ мотиви келиб чиқади. Сиракузада туғилган Феокрит Сицилия пейзажини “Сиракузалик аёллар” ва “Жодугарлар” деб номланган поэмаларда кўрсатиб беради. “Сабаблар”, “Элегия”, “Мадҳиялар” муаллифи олим Каллимах Искандарияда кутубхоначи бўлиб қолди. Арпат исмли шоир “Феноменлар” деб номланган асарда Ебдокс книдликнинг астрономик тизимини баён этиб, энг юқори фалсафа шеърият билан ҳамнафас бўлишини кўрсатди. Бу шеърият асрлар давомида санъат учун санъатга интилганлар учун табиий намунага айланади. Милоддан аввалги 3 асрда Эллинлар даврида буюк тарихчиларнинг асарлари яратилди. Бизгача уларнинг фақатгина фрагментлари етиб келган,у ларнинг муаллифлари тарихий материални баён этиш услубига кўра ва истеъдоди билан фарқланади. Масалан, Кардиялик Иероним Макидония подшоҳлари саройида хизмат қилган ва воқеаларга бевосита дуч келган. Шунинг учун унинг “Диадохлар тарихи” ва “Эпигонлар тарихи” деб номланган асарлари Искандар вафотидан сўнги 50 йил ҳақида ёзилган асарлардан энг аҳамиятлисидир, бу асарлар Плутар томонидан кенг қўлланилган. Самослик Дуриснинг “Греция тарихи” ва “Макидония тарихи” деб номланган асарлари милоддан аввалги 370 йилдан бошлаб, 280 йилгача бўлган воқеаларни тасвирлайди, Филарх эса милоддан аввалги 220 йилгача бўлган воқеалар ҳақида ёзади. Филархнингнинг асарлари баёнининг образлилиги ва динамиклиги билан жалб этади. Милоддан аввалги 3 асрдаги энг йирик тарихчи бу “Сицилия тарихи” асарининг муаллифи Табромимейниялик Тимейдир. Тимей ўзининг танқидий тафаккурининг мисли кўринмаган кучини намоён қилиб, асл ҳужжатларда Афина, Спата, Олимпиа, Аргос тақвим тизимлари санасини ягона тизимга келтиради. Аммо Полибий (милоддан аввалги 210-125 йиллар) ҳақиқий шуҳратга эришди, у тарихда инқилобни амалга оширди. Турли хиссиётлар, яъни қизиқувчанлик, тафаккурга муҳаббат, аниқлик ва батафсилликка интилиш, фанга ишониш каби хиссиётлар асосида у аниқлиги бўйича бетакрор бўлган “Тарих” асарларини яратади. Бу олим воқеалар бўлган барча жойларга ўзи ташриф буюриб, барча шахсий архивларни ўрганиб, файласуф, тарихчи, географларнинг асарларини ўқиб чиқади. Шу даврда фалсафа билан шуғалланиш касбга айланади. Афина фалсафий тафаккурнинг йирик марказига айланди. Файласуфларнинг ўзига хос мактаби бу “Киник”лар мактаби бўлди – бу мактабга тўлиқ материализм ва хулқ-атворнинг қабул қилинган қоидаларидан воз кечиш асос бўлди. Афлотун мактаби ва Афлотун академияси милоддан аввалги 268 йилдан бошлаб 241 йилгача фаолият юритиб, шуҳрат қозонди. Афлотун ажойиб нотиқ бўлиб, эхтимоллик назаричсидан оғзаки дарс берар эди. Милоддан аввалги 2 асрда Карнеат таълимни тизимлаштириб, хатодан ҳақиқатни фарқлаш имконияти йўқ деб ҳисоблаб, скептикларнинг мутлоқ шубҳаси ва стоикларнинг буюк гипотезалари ўртасида йўл топиш керак деб ҳисоблар эди. Милоддан аввалги 1 асрда академияда 2 та буюк файласуф Филон ва Антиох фаолият юритишди, улар таълимотини тингловчи сифатида Сицерон ўрганди. Стептиклар эса ўзлари ҳақида милоддан аввалги 4 асрнинг охирида Пиррол орқали эълон қилдилар, у йирик мутафаккир бўлиб, Стоиклар догматизмига қарши чиқди. Скептиклар мактаби Римликларнинг ғалабасидан кейин ҳам гуллаб-яшнайди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling