1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Юнон фани вас анъати ривожининг чўққиси


Download 0.81 Mb.
bet35/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

Юнон фани вас анъати ривожининг чўққиси.
Эллинистик даврида фан фалсафадан тўлиқ мустақил бўлиб қолади ва кейинги даврда бирон-бир олим Арасту каби инсон билимларининг деярли барча ҳажмини қамраб ололмайди. Алоҳида илмий дисциплиналар шаклланди, фан ривожининг асосий шарти ҳомийлик бўлди, у туфайли ҳақиқий тадқиқий институтлар яратилди. Масалан, Искандарияда Анатомик театр, Обсерваториялар, Зоопарк ва ботаник боғларни ўз ичига киритган Мусей каби ташкилотлар. Математика фанлар орасида ўзининг биринчи ўрнини сақлаб қолди, унинг ривожи шубҳасиз эди. Бунда математика дунёни идрок этишга хизмат қилди. Искандарияга Птолемей 1 Сотер томонидан таклиф қилинган Еврид милоддан аввалги 300 йилга яқин ўзининг “Ибтидолар” деб номланган китобларининг 15 та жилдини тузди. У ўзидан олдин қилинган барча тадқиқотларни тизимлаштириб, уларга ўз тадқиқотларини ҳам қўшди, хусусан, 5- постулатга тавсиф берди, биз уни Евклид номи билан биламиз. Евклид соддадан мураккабга асосий тамойилларга асосланган далиллар орқали ўтиб, тизимли ёндашувдан фойдаланади. Тарихан Евклид асарининг аҳамиятини адолатли баҳолаш лозим, чунки у яқиндагина янги математика кашф этилгунга қадар бу соҳадаги бутун инсоний билимларнинг асосини тақдим этган. Милоддан аввалги 267-200 йилларда яшаган Пергамлид Апполоний милоддан аввалги 200 йилда Искандария ва Бергамда дарс бериб, “Буюк геогметр” тахаллусига эга бўлган, унинг ишлари асосан “Пи” сони маъносини ҳамда конус кесишмаларини аниқлашга тегишли бўлган, уларга у биринчи бўлиб рационал тавсифни берган. Милоддан аввалги 287-212 йилда яшаган Архимед Сиракузалик ҳам математикага қизиққан, хусусан, у пи сони билан шуғулланиб, уни 3,1416га тенг деб аниқлаган. Бундан ташқари сферага қизиқиб, унинг ҳажми цилиндр ҳажмининг 3/1 қисмига тенглигини исботлаган. У гидростастиканинг рационал механикасининг асосчисидир, аммо ўзининг буюк назарий иши билан бир қаторда Архимед ўз истеъдодини амалий механика соҳасида ҳам намоён қилди. Ричагни, механик ўйинчоқлар, турли машиналарни ихтиро этди, Мисрда сунъий суғориш учун ишлатиладиган винт номи унинг исми билан номланган. Архимед ихтирочиликка бўлган томонларини намоён этиб, Искандарияда ажойиб муҳандисларда ҳам ихтирога бўлган лайёқатни намоён бўлишига кўмаклашади. Масалан, искандариялик муҳандис книдлик Сострад Искандария маёқининг меъмори бўлган. Математика соҳасидаги прогресс астрономияга ҳам хизмат қилди. Маълум бўлган дунёнинг чегараларининг кенгайиши Ер, унинг шакли ва коинотдаги ўрни, ҳаракатига қизиқишни уйғотди. Птолемей Эвергед даврида Искандарияда кутубхоначи бўлиб ишлаган Хриналид Эратоснет илмий географияга асос солди. У ер меридиани узунлиги содда услубда ўлчади. Сиена ва Александрия деярли битта меридианда жойлашган, ёзги қуёш туриши кунида Сиенада қуёш нурлари тўғри тушадилар, Искандарияда эса улар 7 градуслик бурчакни ташкил қилади. 2ла шаҳар ўртасидаги масофани билган олим меридианнинг узунлиги 252 минг стадия, яъни 39690 км га тенг деб ҳисоблаган, бу натижанинг аниқлиги лол қолдиради. Бундан ташқари у Ер юзининг хариталарини кенглик ва узунлик билан тузган. Родосни ўз координаталар маркази деб қабул қилиб, у узунликларни вақт бўйича фарқи бўйича ҳисоблаган, кенгликларни эса қуёшни қуёш туриш куни вертикалдан эгилишига кўра ҳисоблаган. Эратосфен илми хронологияни ҳам яратган, унда у Трояни қўлга киритилишидан бошлаб, Искандар вафотига қадар саналарни белгилаган. Милоддан аввалги 111 й илда Самослик Аростат қуёш ва ойнинг ўлчовларини аниқлаган ва уларгача ердан бўлган масофани ҳисоблаган. Бироқ у қуёш қимирламаслиги ва ер унинг атрофида айланганлиги ҳақидаги назарияни олға сурганлиги билан ҳақиқатда шуҳрат қозонган. У ер, ой ва бошқа сайёралар учун доира орбиталарини назарда тутган бўлсада (юнон фалсафаси доирани ягона имкониятли бўлган қийшиқ деб ҳисоблайди), уни Коперникнинг биринчи аждоди деб ҳисоблаш мумкин (Гелиоцентрик назария Бобиллик салавқий томонидан ривожлантирилган). Бу тахмин ҳақиқий жанжалга олиб келди ва унинг тарафдорларидан энг буюги бўлган Гиппар никейлик “обрўни сақлаб” Гелиоцентрик тизимни яхшилашга эришди, бунда у эксцентрик ва эпициклларнинг назариясини такомиллаштирди. Охирги, жуда мураккаб назарияга кўра, юлдузлар ер атрофида эмас, балки қандайдир нуқта атрофида айланади, бу нуқта эса ўз навбатида, ер атрофида айланади – бу сайёралар ҳаракатидаги кўриниб турган мунтазамсизликни тушунтиришга уларнинг тўхташи, орқага ҳаракат қилишини асослаб беришга имконият берар эди. Истеъдодли кузатувчи ўзининг Родосдаги обсерваториясида осмоннинг харитасини тузади ва бу харитада 800 дан зиёд қимирламайдиган юлдузларни белгилайди, ўз натижаларини халдейлар натижаси билан қиёслаб, тенг кунларнинг прецесиясини очади. У эклиптиканинг эгилишини, ойгача бўлган масофани, қуёш йилининг давомийлигини катта аниқлик билан ҳисоблайди, шу билан бирга у тригонометрия асосларини яратади, доирани 360 градусга бўлади, уларни ўз навбатида, дақиқа ва лаҳзаларга бўлиб чиқади. Апамеялик Посидомей буюк файласуф Стопик ҳам илмий тадқиқотларга мойиллика эга бўлган. У ўлчовларга, яъни меридиан узунлиги, атмосфера қатлами қалинлиги, юлдузларга бўлган масофа билан қизиққан, денгиздаги сув кўтарилиши, ой тортилиши туфайли бўлиши ҳақидаги ғояни олға сурди. Эллинизм даврида жонли организмлар ҳақидаги фанлар ҳам гуллаб-яшнади, буларга Арастудан мерос бўлган аниқ кузатувларга истак ҳамда тиббиётнинг ютуқлари сабаб бўлди. Искандария табиий билимларнинг энг машҳур мактабининг манзилидир. Айнан шу ерда мурдаларни ёра бошладилар, мумиёлаш амалиёти инсон қолдиқларини Грециядан кўра камроқ эъзозлашга асос бўлди. Бироқ Гиппократнинг ватани бўлган Кос Книд каби ўз шуҳратини сақлаб қолади. Асклепейнинг деярли барча хонагоҳларида, хусусан Эпи даври ва Пергамда мижозларни даволаш натижасида соғайиб кетиши бўлди. Милоддан аввалги 4 асрнинг охирида туғилган 2 та замондошнинг номлари энг машҳур эди: Халкетодлик Герофил анатомиядаги пионерлардан бири эди. У нерв системасини кашф қилиб, унинг фаолият юритишининг умумий тамойилларини тушунтириб берди, бош ва умуртқа мия ролини очиб берди, кўз ва кўз нервини ўрганди, пульс асосида ташхис қўйишни ишлаб чиқди. Кеослик Эрасистрад физиологиянинг асосчиси эди, у қон айланишини махсус ўрганди, каппиляр томирларнинг ролини кашф этди. Эросистрад артелиярда ҳаво мавжуд ва фақатгина веналар бўйича қон юради деб ҳисоблашига қарамай, унинг кашфиётлари Гарвейга қадар ўз долзарблигини сақлаб қолади. Шифокор юнон дунёсининг энг олий жаноб ижтимоий типи бўлиб қолди. Шарқ таъсирида бўлмаган ҳолда у дунёвий илмий тиббиётни амалга оширди, унинг манбаси Грециянинг буюк фалсафий тизимлари эди. Унинг фаолияти фақатгина даволаш механикаси эмас эди, у ахлоқий нуфуз ва обрўга эга бўлган эди, ундан руҳий ёрдам ҳам кутишар эди. Подшоҳлар саройида, хусусан, Птолемей саройида шифокорлар энг катта қиёслаб бўлмайдиган нуфузга эга эдилар. эллинистик давр илмида чегаралар мавжуд эди, математика янги соҳаларга кириб келишига қарамасдан, сонларни белгилашнинг қатъий тизими мавжуд эмас эди, бирликлар, ўнликлар, юзликлар грек алифбоси ҳарфлари билан белгиланар эди. Бу тизим савдо эҳтиёжларига монанд эди, бироқ фанни қондира олмас эди. Эрамизнинг 3 асрига келиб диофанд алгебранинг энг содда унсурларини ва ибтидосини белгилаб берди. Бундан ташқари кузатув инструментларининг йўқлиги табиий фанларнинг ривожига ўз таъсирини ўтказди. Лейбниц айтишича, “Архимед ва Апполонини тушунганлар замонавий олимларнинг ишидан камроқ даражада лол қоладилар”. Бу ривожланиш шу даражада ҳам аҳамиятлики, чунки бу антик фаннинг якуни эди. Римликлар бу соҳада греклар билан ҳеч қачон тенглаша олмадилар ва инсоният тикланиш даври кашфиётларига қадар Искандария, Родос ва Бергамда тўпланган илмий капитал ҳисобига яшайди. Агарда фалсафа ва фан бизни кириш фақатгина хабардорларга мумкин бўлган “сокин эхром”ларга жалб этса, санъат бизни кундалик ҳаётга қайтаради. Ҳақиқатда ҳам бирон-бир давр рассомларга оддий ҳаётни безатиш санъатида бу даражада талабчан бўлмаган. Бадиий маҳсулотлар ҳажми улкан эди, катта қурилишлар амалга оширилар эди. Қазилмалар туфайли биноларни безатиш учун мўлжалланган минглаб ҳайкал ва ҳайкалчалар топилди. Ҳеч қачон олдин шунча меъмор ҳайкалтарош ва рассом меҳнат қилмаган. Бунинг сабаблари биринчидан Эллада дунёси фаровон бўлганлиги ва гуллаб-яшнаганлиги туфайли ҳукмдорлар уларнинг пойтахт ва саройларини шон-шуҳратини ва машҳурлигини юқорига кўтара оладиган одамлар билан ўраб олишига интилишидадир, иккинчидан, кўп сонли ва бой буржуазия санъат ва адабиётга ҳомийлик қилганида, ҳомийларнинг анъаналари бу муҳитда сарой каби кенг ривожланди. Санъат дунёвий характерга эга бўлди, чунки энг катта буюртмачилар поодшоҳ ва шаҳар аҳолисининг бой қатламлари эди. Бунда албатта диний меъморчилик ва ҳайкалтарошлик йўқ бўлиб кетмади, чунки грек шаҳарлари илоҳлар маъбудларсиз бўлиши мумкин эмас эди. Бироқ 1 та 2 та истиснодан ташқари худоларга бўлган ҳақиқий эътиқодни бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Эхромлдар деярли ҳеч қачон янгиланмаган, уларни анъанавий намуналардан фойаланиб барпо этганлар. Ҳайкалтарошликда худолар одамлар каби тасвирланар эдилар ва аксарият ҳолларда диний рельефлар ўрнига жанр саҳна кўринишлари тасвирланган. Бундан ташқари кўплаб фуқаро бинолари барпо этилган, улар ажойиб рационал тарзда режалаштирилган шаҳарларда барпо этилган. Сарой ва хусусий уйлар бойлик ва қулайликда рақобатбардош эди. Шарқнинг таъсири деярли сезилмас эди, туб аҳолининг санъати барбод бўлди. Ҳеч қандай янгилик бера олмади ва грек намуналарига риоя қила бошлади. Эллинизм барча жойда ҳукмронлик қилди ва мактаблар ўртасида аниқ фарқларга қарамасдан, бу жараённи ягона бадиий тилни ишлаб чиқиш сифатида тавсифлаш мумкин. Диний меъмрочиликда, яъни мумтоз давр санъатини афзал кўрган меъморчилик жанрида янгилик кам эди, кўплаб янги эхромлар анъанавий меъёрларга кўра барпо этилди. Доро ордери камдан-кам қўлланила бошланди, шунга қарамасдан, биз Бергамада унинг яхши намуналарини топамиз, улар ионик ордер таъсири остида енгиллаштирилган, булар қаторига Гера Басилейя ва Афина Полиянинг эхромлари киради, бу ердаги устунлар енгилроқ, метоп ва триглифлар кўпсонлидир, режаси соддалаштирилган. Ионик ордер хусусан, Анадолияда кенг тарқалган, бу ерда меъморлар Пифей (милоддан аввалги 4 асрда яшаб ижод қилган меъмор, у Приена шаҳрида Афина Полиянинг эхромини барпо этган, бу эхромнинг ғояси Искандар даврида пайдо бўлган, бироқ милоддан аввалги 2 асрдагина қурилиши тугатилган, эхром пропорциялар қонуни ифодаси бўлган, унга бағишлаб Пифей китоб ёзган. Бу эхромда кратна унсурларининг барчаси Перистел устунини цоколь тарафида) анъаналарида турли унсурлар ўртасида математик мувофиқликни топишга ҳаракат қилар эдилар. милоддан аввалги 2 асрнинг бошида пропорциялар ҳақидаги рисоланинг муаллифи Гермоген Теосда Дионис эхромини ва Менадр дарёсида Магнесияда Артемида Левкоф Риенанининг эхромини барпо этади. Артемиданинг эхроми (31х58 м) 7 та зинапоядан иборат бўлган баланд асосга барпо этилган, мумтоз эхромда атиги 3 та зина бўлган,у 2 қатор устунлар билан ўралган. Милоддан аввалги 4 асрда бошланган Анатолиянинг йирик Ионик эхромларини реконструкцияси давом этди. Милоддан аввалги 3 асрнинг бошида барпо этилган ва умумий қатордан ажралиб турган ягона бино бу Дидимейондир. У ниҳоят милоддан аввалги 5 асрнинг бошида ёнғиндан сўнг қайта қурилган. Бу улкан бино (116х52 м) узун томонлари бўйича 2 қатор устунлардан иборат перистасис ва фасади бўйича 3 қатор устунлар (ҳаммаси бўлиб 120 та устун) билан ўралган, Анатолия архаикасининг буюк бинолари анъаналарида барпо этилган ҳақиқий мармар ўрмон эди. Бу бинонинг режаси жуда қизиқарли эди. 12 устундан иборат пронаосдан сўнг кириш мавжуд, бу кириш оракумлар учун зал вазифасини бажарган. У ердан фақатгина балконга чиқиш мумкин эди, афтидан, балконда башоратларни эълон қилишган. Пронаосдан 5 метр қуйи, яъни пастда жойлашган кенг марказий ҳовлига катта монументал зинапоядан кириш хонасидан кириш мумкин, бошқа тоомндан эса, пронаосдан зинапоянинг икки томонидан ўтган иккита тунелдан кириш мумкин бўлган. Бу очиқ осмон остидаги ҳовли анъанавий эхром талабларига жавоб берган, бироқ унинг ўлчовлари ёки балки диний мавзулари уни ёпилишига тўсқинлик қилган. Ҳовлининг ичкарисида кичкина ионик прости эхроми жойлашган; тетрасти оракум боғлиқ бўлгна илоҳий булоқ ёнида жойлашган. Бу ерда Ксеркс ўғирлаган ва Экбатанадан Салавқий қайтарган Апполон Канахнинг архаик ҳайкали сақланган. Бундай ажойиб эхроми қурилиш сабабларини тасаввур қилиш қи йин: бу диннинг эхтиёжларими ёки янгиланиш заруриятими? Безаклар ионик анъанада катта бойлик билан ясалган. Эллинистик даврни иншоотларини ажратиб турувчи улканликка бўлган қизиқиш монументал мехробларни урушда ҳам кўринади, масалан, узунлиги 1 стадия бўлган Сиракузадаги Гигерон 2 мехроби; Пергамада Акрополдаги Зевз ва Афинанинг катта мехроби (Цоколь ўлчовлари 36х34х5,6 метр), бу мехроб асосан ўзининг ҳайкалтарошлик безаклари билан машҳур; Пергама мехробининг таъсири остида бўлган Приенадаги Афина мехроби (13х7 метр). Грек анъаналарига мувофиқ барпо этилагн мазкур иншоотларига маҳаллий эҳромлар ҳам қўшилган. Уларни ҳукмдорлар коҳин ва халқ оммаларининг ишончига кириш мақсадида барпо этишган ёки қайта таъмирлашган. Айниқса, Миср эҳромлари машҳур, бу ерда маҳаллий дин катта кўмак олар эди. Птолемейлар томонидан барпо этилган эҳромларни айтиб ўтамиз: Филада – Исида эхроми (Птоломей 2); Эфуда Хура эхроми (Птоломей 3, милоддан аввалги1 асрда якунланган); Эснада – Хнума –Ра эхроми (Птоломей 6); Ком – Омбода – Себек худо – тимсоҳнинг эхроми (Птоломей 6) ва шу шаҳардаги Гарвелис худо лочиннинг эхроми (Птоломей 6); Дендерсда – Хатхор эхроми (охирги Птоломейлар). Қурилиш режаси соф Миср режалигича қолган: Пилонглар, ҳовли, пронаос, гипостиль зали, илоҳ, мехроб. Аммо бу ерда ҳам ташкил қилувчи тенденция намоён бўлади: ҳар бир қисмни ўраб қўйишади, натижада эхром комплекси бири-бирида бўлган бир қатор ўралган ҳудудларга айланади. Бундан ташқари батафсил пропорция ва чизиқларнинг софлигини излашни кўриш мумкин. Янги ордер композит ордери пайдо бўлади ва ягона бўлиб қолади, афтидан, у Коринф ордеридан пайдо бўлган; ўсимлик орнаментлари ярус қатлам-қатлам қилиб жойлаштирилган. Умуман олганда, грек меъморчилиги бу иншоотларга ўз таъсирини ўтказганини инкор этиш мумкин эмас. Меъморчиликнинг ривожи уй-жойларнинг қурилишида ёрқинроқ намоён бўлди, уй-жойлар кенгроқ, чиройлироқ, қулайроқ бўлди. Бу соҳада милоддан аввалги 4 асрда бошланган ўзгаришлар чуқурлашди. Эндиликда полис фуқаросидан хусусий шахсга айланган инсон ўз вақтини Амордаги ва халқ кенгашидаги муҳокамаларда ўтказмайди, у кўпроқ ўз уйига қизиқади. Албатта, кўп сонлик харобалар ҳам бор эди. Искандарияда камбағаллар кўп қаватлик, ҳеч бўлмаганда 4 қаватли уйларда яшар эдилар. бой буржуазиянинг пайдо бўлиши қурилишнинг кучайишига олиб келади, бу ҳақда Приена ва айниқса, Делосдаги қазилмалар гувоҳлик беради. Бу қазилмалар бир-бирини тўлдиради, чунки уй-жойларнинг архитектураси Приенадан кўра, Делосда бойроқдир. Баъзи бир ёзма гувоҳликлар ҳам уй-жой характерини тасаввур қииш имкониятини беради: енон архивига кўра, ҳадя этилган Фаюма еридаги Диотим геподиойкетнинг вилласи маҳаллий материал қуёшда қуритилган ғиштдан қурилган, аммо Искандариядан келтирилган рассомлар томонидан безатилган. Приенада устунлар билан безатилган вестибюллик зал, кичикроқ заллар ва портик ҳовли атрофида гуруҳлаштирилади. Бош кўчаларнинг иккала томонида ер майдонлари қолдирилган, улар алоҳида дўконлар ўртасида бўлинган. Ҳозирда Ўрта Ер денгизи савдосининг йирик марказларидан бирига айланган Апполон оролида қазилмалар бир-бирига ёпишган кичик уйлар ҳамда бутун бир квартални эгаллаган ажойиб саройларни кўриш имкониятини берди. Бу саройлар айниқса, театр ҳудудида кўпсонлидир, уларда битта киришдан сўнг вестибюл очилади. Уй марказий ҳовли атрофида жойлашган бўлиб, аксарият ҳолларда баланд перистенд билан ўралади, булар қаторига меҳмонхона ва яшаш хоналари киради. Марказда мазаика билан безатилган бу сувсиз оролда зарур бўлган сувни тўплаш учун цистерна қўйилган. Уйнинг плани оригинал эмас, ва аввал бўлганларнинг давоми янгилик безакларнинг кўплиги ва бойлиги. Бош хоналарда пол юқори бадиий ранг-баранг мазаикалар билан безатилган, уларнинг энг диққатга сазовори бу “танасини кўрсатаётган Дионисдир”. Деворлари сувалган ва ёрқин бўёқлар билан бўялган, буларда турли саҳналар тасвирланган. Кичкина ҳайкал ва ҳайкалчалар ҳовли ва яшаш хоналарини жонлантиради. Масалан, буни биз “Гермес уйида” – бир неча қаватли бир-бирининг устида жойлашган перестелли ҳашаматли бинода кўрамиз. Бу бинода меъморий безаклар ҳайкал безаклари билан боғлиқ. Мармар стол ва ўриндиқлар уйғунликда бинони безатадилар. Делосда жойлашиб олган италялик савдогарларга бундай шинам ва шу билан бирга, кенг ҳавога тўла уйларда яшаш нега ёқишлиги ойдинлашади. Шаҳар ансамблини ўрганишда ҳам биз аниқ прогрессни кўрамиз. Камдан-кам ҳолатларда шаҳарни ривожланиши ўзидан-ўзи бўлган. Афтидан, Делосда ҳам шундай бўлган, чунки уйлар ажойиб тарзда бирин-кетин қурилган. Эллинизм даврида режали шаҳарсозлик қоидага айланди. Бунда анча олдин қурилган шаҳар қайта ўзгартирилиши ёки янги шаҳар қурилиши фарқланмас эди. Ўша пайтда бутун Шарқда барпо этилаётган шаҳарлар Геппотам тизими асосида қурилар эди, у кичкина Фаюмдаги Филаделфия каби шаҳарлар учун хос эди. Искандария ва Антиохия эстетика ва қулайлик қонунига жавоб берувчи мазкур тизимнинг амалга оширилишининг ажойиб мисолларидир. Жуда юқори акрополга эга бўлган Пергам эса Аттолиялар меъморларига шаҳар қурилишида ўзларини бошқа ғояларини намоён этишга имконият берди, бу шаҳарнинг қурилиши бир асрдан зиёд давом этган (Аттол 1 Сотер ва Эвмен 2 Сотер даврида фаол қурилиш олиб борилган). Пергам гўёки 3 шаҳарнинг бирлашмасидир, бу шаҳарларнинг ҳар бири ўз эхромига эга. Шаҳарлар эгри-бугри йўл ва улкан зинапоялар билан бирлашган айвонларга осилиб чиқаётгандир. Улар текислик устида ҳукмронлик қилаётган қирнинг ён бағрига илинган ажойиб театр декорацияларига ўхшайди. Гипподам тизимига кўра, барпо этилганми йўқми, аммо эллинистик шаҳарларнинг планлари ғоянинг улкан нафислиги ҳақида гувоҳлик беради. Атрофдаги пейзажга мослашиш (ундан Пергам ўз қудратли гўзаллигини олади) – текислик шаҳарлари учун ҳам масалан, Искандария шаҳарлари учун ҳам мажбурий қонундир. Искандарияда ҳамма нарса Порт атрофида жойлашган. Бу сув ва иншоотларнинг узвий иттифоқида рассом, меъмор ва мазаика яратувчилар доимо иилҳом оладилар. Эллинистик шаҳарлар ҳисобланган ўйланган планировкалик шаҳарлар каби бир хил бўлмаган, уларда қадимги замоннинг бетартиб эркинлиги ҳис этилмасада, ўз буюклиги ва гўзаллиги билан лол қолдирувчи бинолари бўлган. Искандария узра Маёқ қад ростлаган, у дунёнинг 7 мўжизасидан бири бўлиб, бир-бирини устига қўйилган параллелепипед, 8 бурчак ва цилиндр шаклида қурилган. Пергам эса Зевз ва Афинанинг улкан мехробини намоён қилади, бу ўз ўлчовлари ва гўзаллиги бўйича бетакрор мехроб бўлиб, худоларнинг энг буюги ва унинг суюкли қизига муносибдир. Эллинистик даврининг охирида кўчалар хусусан, Сурия ва Анатолияда кенгроқ ва устунлар билан қурилган. Тошда ташкил этилган бу маконларни режалаштирган шаҳарсозлар доимо уларда ҳам математик ҳисоб-китоб, ҳам театр фантазиясини ифода этишга интилганлар, аммо бунда амалий эҳтиёжларни ҳам унутмаганлар. Масалан, бизга ёзма манбалардан шаҳар ҳукуматини кўча кенглиги ёки уйлар ўртасидаги масофани тартибга солиш бўйича бир қатор кўрсатмалари маълум. Акведуклар бўйича оқаётган сув кейинчалик Рим шаҳарларида муҳим рол ўйнамаган ҳолда тасқимланар эди. Чиқиндиларни йўқотиш учун махсус хизмат ташкил қилинган эди. Эллинизм даврида ижтимоий биноларни қуриш айниқса ривожланди. Кенгаш мажлислари зали аксарият ҳолларда мегополнинг терсилионининг (милоддан аввалги 4 асрда Аркади иттифоқи учун барпо этилган 10 минглар кенгаши зали) режасини такрорлаган. Бундай залларнинг энг яхши мисоли милоддан аввалги 2 асрнинг бошида барпо этилган Приенани булевтели режада квадрат бўлган бу иншоот Агоранинг катта портикига чиқади. 3 томондан мехроб атрофида Анфитеатр шаклида ўтириш ўриндиқлари мавжуд, диаганал бўйича жорйлашган устунлар чиқиб турган тўсинларни ушлаб турадилар. Сиёсий ҳаётни кучсизлашганини энг чиройли бинолар аҳолининг дам олиши ва қулайлиги учун мўлжалланганлигидан билиш мумкин. Меъморлар шаҳар ансамблига монументаллик берувчи ҳамда қуёш ва ёмғирдан бекорчи ва файласуфни ҳимоя қилган портикларга алоҳида эътибор қаратганлар. Римликлар бу конструкцияга баъзи бир ўзгартиришларни киритиб, ўзлаштириб оладилар. Аксарият ҳолларда портик мехробга буюклик (Делосдаги Антимон Гонат ва Филипп 5 нинг портиги) ато этиш учун ёки дастлаб мавжуд бўлган шаҳар пейзажини таъкидлаш (Аскрепил ва Дионис эхромларига олиб борувчи Афина Акрополининг Жанубий тарафидаги Эвмен портиги) учун алоҳида ишлатилган. Аксарият ҳолларда у Агора четида барпо этилган ва иншоотни чегаралаш ва тартибга солиш учун хизмат қилган. Ҳозирги пайтгача бозор майдони бўлган Агора Милетнинг намунасига кўра, портик билан чекланган тўртбурчак майонга айланди. Делосда порт ёнида бир нечта Агоралар мавжуд эди, бу ерда савдо оролининг ҳаёти мужассам эди. Коринф, Фасос, Меандрдаги Магесияда кенг ва уйғун Агоралар мавжуд эди, улар ичидаги энг ажойиб Афина агораси ўрта, Жанубий ва Шарқий портиклар билан ўралган эди, Шарқийсини Аттал 2 совға қилган эди. Инсонпарвароқ бўлган тамаддун дам олишга хизмат қиладиган ижтимоий биноларни кўпайтирди, барча жойларда қирв а адирларнинг ён бағирларида тошдан ясалган театр бинолари барпо этилди. Эллада театрларидан Дельф, Додон, Ороп, Делос, Приена, Пергам, Сиракуза ва Эгейетдаги театрлар улкан бўлган. Математик тадқиқотлар театрларни илмий барпо этилган композицияларга айлантирди, улар планига киритилган катта ўзгаришлар доиом фаолият юритувчи ҳақиқий саҳналарни яратиш имкониятини берди. Аввал актерлар проскени олдидаги ёғочдан ясалган баландликда жойлашган бўлгналар, эндиликда улар проскениларга чиқар эдилар. Бу ўзгариш айниқса, Приена театрида сезилади, у милоддан аввалги 150 йилда қурилган. Гимнасия, Палестра (курашчилар машғулоти учун бинолар), стадионлар, эркин тарбия асоси бўлиган жисмоний машқларга муҳаббатдан далолат беради. Мунтазам тарзда ёш авлод йиғиладиган гимнасиялар шаҳарнинг университет марказига айланди. Гимнасияда ўқитувчилар адабиёт, фанлар, фалсафа, мусиқадан дарс берар эдилар, бу ерда бошқа шаҳардан келган депламаторлар ҳам чиқиш қилганлар. Гимнасияларнинг мазкур фаолияти милоддан аввалги 3 асрдан бошлаб ёзувларда қайд этилган ва мазкур асрнинг давомида Афиналарда грамматик, ритор, нотиқ ёки софистлар одатда бу ерда учрашув белгилар эдилар. вужудга келаётган эҳтиёжларга янги хона ва бинолар жавоб берар эди – машғулот учун хоналар (Акротериялар) ва кутубхоналар, улар атрофида файласуфлар сайёҳат қилишлари учун боғлар барпо этилар эди. Суҳбатдан баҳраманд бўлиш учун Гермес худоси ва севикли юнон қаҳрамони Геракл ҳомийлиги остида бўлган тана ва руҳнинг мазкур мехробларига нафақат ёшлар, балки катталар ҳам келар эди. Гимнасиялар шаҳар ансамблига уйғунлик билан қўшилди. Агарда уларни дастлаб шаҳар чегарасидан ташқарида қурган бўлсалар, эндиликда улар Агора билан ёнма-ён эди. Йирик савдонинг ривожланиши биз Делосдаги қазилмалар туфайли яхши таниш бўлган янги иншоотлар характерига ўз таъсирини ўтказди. Милоддан аввалги 3 асрдан бошлаб грекларга аллақачон маълум бўлган шубҳасиз келиб чиқиши Шарқий бўлган режа бўйича катта Гипости барпо этилди (Элевсиндаги телестеон ва Мегалаполдаги терсилион), уни савдо биржаси билан қиёслаш мумкин (ҳар бир қаторда 9 тадан бўлган 5 қатор устунли зал, ташқи тарафидан дорик, ички тарафидан иолик; потолок билан беркитилмаган тўсинлар, бинонинг марказида қуёш тушиши учун тешик). Бундан ташқари хорижий савдогарларнинг ҳамжамиятлари ўша ерда милоддан аввалги 2 асрда чиройли хона ва кичик эхромлар билан улкан омборларни ташкил қилган, уларни ҳақиқий карвонсарой деб номлаш мумкин). Беридлик Посидомга эхтиром кўрсатувчиларнинг коллегияси илоҳий кўл ёнида бой ва чиройли иншоотга эгалик қилар эди. Бу ерда ажойиб ҳайкаллар, жумладан, Афродита, Пан ва Эроднинг ҳайкаллари топилган. Италиялик савдогарлар ўз Агораларига эга бўлганлар, у дўкон ва ишхоналари билан ўралган, император даври Остиясининг “Корпорациялар майдони”нинг прообрази. Юнон дунёси фаровонлиги ва гуллаб-яшнаши ҳамда бу давлат аҳолисининг дам олиши ҳақида бу баркамол шаҳарлар каби ҳеч нарса ёрқин гувоҳлик бермайди. Бу шаҳарларда ҳамма нарса тартиб ва гўзаллик билан тўйинган, яъни агора, театр, палестр ва ҳаттоки, утилитар иншоотларда буларни кўриш мумкин. Шаҳарлар санъатнинг тасаввурни лол қолдирадиган улкан сонли асарлари билан тезатилганини ҳам таъкидлаш жоиз. Этолия иттифоқининг маркази бўлган Терм шаҳрини Филипп 5 эгаллаб олганида, Полили бу шаҳарда 2 мингта ҳайкални ҳисобга олган, бу кичик шаҳар бўлган. Дастлабки даврлардагидек, грек инсони ҳайкалларсиз меъморчилик иншоотларини тасаввур қила олмаган. Тарихда эллинлар даврида ҳайкал ва барельефларни севган каби даврларни топиш қийин. Албатта, бу асарларнинг барчаси ҳам олий ва юқори сифатда бўлмаган: эҳтиёж ва талабни кўпайиши сўзсиз санъатнинг пасайишига олиб келади. Шунга қарамасдан, ҳайкалтарошлик эски анъаналарни давоми билан чекланмаган жонли санъатлигича қолди. Санъатнинг ўзида афтидан, 2 тенденция ғолиб бўлган. Бир томондан, барча тасвирларда патетика мавжуд бўлган; ҳайкалтарошлик руҳларга қўрқув ва раҳмни ато этиш учун гўёки трагедиянинг ўрнини босган эди. Ҳайкалтарошлар манбаси замонавий тарих ва шу билан бир қаторда афсоналардан қўрқинчлик жазо бўлган қонли кўринишларни яхши кўрар эдилар. Таналар титроқда, азобдан ўзгарган юзлар инсон мавжудлигига қарғишни ифода этар эди. Бундай романтизм Пергам ва Родосда пайдо бўлди, бошқа томондан, рассомлар ўша давр биолог ва шоирлари намоён қилган кузатувчанликни намоён қилдилар. Реалистик ёндашув авваламбор, подшоҳларга сиғиниш ва индивидуализм ривожланиши билан айниқса, кенг тарқалган жанр – портрет жанрида кучайди. Реалистик ёндашув одий, реалистикка қизиқишдан кўра, натуралистикка қизиқишда намоён бўлади. Бунинг ёрқин мисоли Фивалик Мироннинг асари – “Сархушт кампир”дир, бу ерда қўлида шаробни ушлаб турган ва қалтираб қолган май ичувчи тасвирланган, яна бир асар - Бахтсиз изтиробли юзли қовурғалари чиқиб турган инсон тасвирланган асар – “Балиқчи”. Ҳайкалтарошлар аввалги идеал гўзалликка интилишга тўйинган санъат ўз эътиборининг четида қолдирган болалик, қариялик, жисмоний ногиронлик, қашшоқлик каби категориялардан воз кечмадилар. Бароккони эслатувчи услуб пайдо бўлди, жумладан, уни кичик, хоналар пластикасида ёки рассомчилик деб аталадиган рельефларда (уларни Искандария деб тезда аташди, аммо улар Осиё ҳудудида ҳам тарқалган эди) кўриш мумкин. Греция ҳайкалтарошлигида эллинизм даврида янгиликлар деярли йўқ эди, бу ерда кўп асрлик ҳайкалтарошлик кўп сонли шедеврларга бой анъаналар билан қониққанлар. Ҳайкалтарошлар аксарият ҳолларда ғояларини тушунмасларда, кечки мумтоз даврнинг буюк усталарига тақлид қилганлар. Праксител ва унинг ўғиллари санъатига яқин бўлган мавзулар кўп ишланди, бу ҳолат буюк устанинг меросини сақланишига кўмаклашди. Асталик билан суянган ажойиб йигитлар, най чалувчи сатерлар, эрот, ёш гўзал аёллар образлари сақланиб қолди. Уста учун энг хос бўлган белгилар йўқ бўлиб кетади, праксителнинг бундай давомий ютуғи тасодиф эмас. Унинг маънавий қадриятини унутишаётган мафтункор санъати бутун эллада дунёсида тарқалаётган нафисликка интилиш каби хиссиётга мувофиқ эди. Ғамгин реализм устаси бўлган Скопасга у Пергам ҳайкалтарошлари ичидан ўзига бевосита меросхўрларни топишига қадар Грециянинг ўзида ҳам тақлид қилишган. Далил сифатида кўп сонли “Ўлаётган Искандарларни” келтириш мумкин, уларнинг юзида тантанавор ифода, нигоҳи юқорига қаратилган – буларнинг барчаси Тегейдаги эхром фронтонларидаги бошларни эслатади. “Самофракиялик Ника” асарининг номаълум муаллифи ҳам буюк парослик устанинг шогирди бўлган, аммо унинг услуби эркиндир. Аёл худонинг эгилган танаси чиқиб турган бўксалари ҳақиқий ҳаёт билан тўйинган ва уларга денгиз шамолида хилпираб турган эркин кийимлар мосдир. Аста секин академик йўналиш тарқалди. Милоддан аввалги 150 йилдан бошлаб, неоаттик мактаб ўтмишдан намуналар олар эди, улар ҳаётни кузатишдан четга чиқар эди. Бу мумтоз давр ҳайкалтарошлигининг ёрқин муваффақиятлари билан тўйинган совуқ ва қатъий санъат жаҳонга фарқланмайдиган асарларни ҳадя этди, бунда Афина Парфенусни чексизликка қадар такрорлади. Бу санъат Римда ҳам ўз издошларини топди, унинг энг ёрқин вакили Праксител (милоддан аввалги 1 аср) эди, у ҳайкалтарошлик санъатига бағишлаб, 5 та китоб ёзган эди. Аммо эллинистик ҳайкалтарошлик нафақат бу анъанавий тез қотиб қолган санъат билан чегараланмади. Осиё ва Искандарияда янгилик руҳи билан илҳомлантирилган буюк асарлар пайдо бўлди, Осиё яна қайнаб тошишни бошлади. Кўпсонлик новаторлик устахоналардан энг кўпи Пергамда жойлашган эди. Ёвузлик ва саробларни идрок этган дунё Пергамнинг энг баланд Атрополида ўз ифодасини топди. Родосда ҳам ҳайкалтарошларнинг ажойиб мактаби мавжуд эди, у Осиё услубига риоя қилар эди. Унинг асарлари хилма-хилдир: архаик услубда бажарилган “гекатадан” энг модернистик ҳайкал “Афродита Дой Дале”ни такрорловчи “нимфа”га қадар. Ҳақиқий шедевр бу “лаокоон” гуруҳидир (милоддан аввалги 50 йилга яқин), бу асарда Пергама услубини эслатувчи потетика намоён бўлган, аммо бу даҳшатли илонлар томонидан бўғиладиган болаларни кўрсатиш зарурияти туфайли бироз ўзгартирилган. Худди шу каби “Азиятлар анатомияси” (Ш.Пикар) биз Тралда “Фарнес буқаси” улкан гуруҳида кўрамиз (милоддан аввалги 100 йилга яқин). Ҳайкалтарошлар бу асарда антиопанинг 2 ўғли томонидан Диркани жазолаш ҳақидаги афсонани тасвирлаганлар. Қоянинг тепасида йигитлар Диркани қатл этишга тайёрланяптилар, Дирканинг титраб турган танаси ёвоййи буқага боғланган, кейин эса пастга ташланади. Улкан пирамида ҳаяжоннинг юқори даражасини ифодалайди. Анатолия Шимолида 2 та буюк уста ишлаган. Фивиниялик Дой Дал ҳаммомда чўккалаб ўтириб, ўз танасига сув қуяётган Афродитани тасвирлаган. Бу жанр саҳнаси бўлиб, бу ерда аёл худо фақатгина Вертуос, моҳирона техникани намоён қилиш учун баҳонадир. Ҳалкедонлик Боэт дунёга “Ғоз билан болакай” деган асарни ҳадя этди, шу туфайли болаликка қизиқишнинг янги тўлқини вужуджга келди. Сурия мактаби мумтозлигича қолди, унинг вакиллари дўмбоқ аёлларни тасвирлашни яхши кўрар эдилар. бу мактабнинг энг характерли асари Делосда топилган, бу “Афродита, Пан ва Эрот” асаридир. Ш.Пикарнинг фикрига кўра, аёл худо кўпроқ абадий яшамайдиган дўмбоқ аёлга ўхшайди, уни Левакта грациясига эга гўзал қиз деб номлаш мумкин. Осиё мактабларининг бойлиги ва хилма-хиллигига қарамасдан, Птолемей давридаги Мисрнинг ҳайкалтарошлиги у билан бир хил бўлган, хаттоки уларни баъзида фарқлаш қийин. Фаюмда яратилган “Галат” Пергамда яратилган “Галат”га жуда ҳам яқин, дўмбоқ искандариялик Афродита эса ўзининг суриялик опа-сингилларини эслатади. Праксителнинг таъсири Искандарияда бошқа жойлардан кўра кучлироқ сезилади, у асосан, сон-саноқсиз аёл тасиврларида намоён бўлади, бу тасвирлар аксарият ҳолларда аёл худо билан фақатгина умумий номга эга: Афродита Анадионеми, яъни сувдан чиқаётган Афродита, сочларини ёйиб турган ёки туфлисини қадаётган Афродита, ўзининг дўмбоқ танасини қисмларини беркитиб турган иффатли Афина. Праксителнинг намуналарига энг гўзал тақлидлардан бири Искандария билан яқин қўшни бўлган марказдан, яъни Керенада ясалган “Кереналик Винера” асаридир (мил. авв. 2 аср). Ҳайкалтарош ва рассомлар воқейликни диққат билан кузатганлар ва биз бу реализмда мумтоз санъатдан келиб чиққан юнон таъсири ва Миср таъсири уйғунлашган деб тахмин қилишга асосга эгамиз. Қизиқарли вазиятлар тобора кўпроқ акс этилди, диний характердаги саҳна кўриниш ўрнини жанр саҳналари эгаллади. Бу ерда ёқимтой дўмбоқ юзлик амурлар ва оддий ҳайвонлар тасвирланган. Ҳайкалтарошлар хилма-хил ижтимоий турларни тасвирлашни яхши кўрадилар ва бизнинг кўз ўнгимизда камбағал бўлган денгизчи, деҳқон, балиқчи, мазхарабозларнинг ҳаёти кўз ўнгимизда гавдаланади, буларнинг барчаси кундалик ҳаётни ўрганиш учун қимматли далилдир. Ҳайкалтарошлар буюк Искандария кўчаларида учрайдиган одатий бўлмаган этник типлар, нубиялик, ливияликларни ҳам тасвирлаганлар. Искандария санъатининг оригинал асарларидан бири бўлган рельефда ҳайкалтарошлар камтарона доира ичига бутун бир пейзажни жойлаштирганлар, идиллияларда куйланган пейзажга ўхшаган қишлоқ ёкеи шаҳар пейзажини. Ҳаётнинг барча кўринишига бўлган муҳаббат жанр саҳналари ва чиройли рельефларда, подшоҳ портретларида кўриниб туради. Подшох портретларининг энг яхшиларида чуқур психологик таҳлилнинг натижаси кўриниб туради. Кўз ўнгимизда биринчи Птолемейларнинг ажойиб бюстлари, аёл подшоҳлардан охиргиси бўлган буюк Клеопатра ўтади. Искандарияда юнон санъати ҳаётни ифода этишга интилганида анъанавий Миср санъати йўқ бўлишни бошлади. Ҳайкалтарошлар Фиръавн даври қонунларига кўра ишлашни давом этдилар, бунинг далили “Филантроп Птолемей 4 тахтга ўтириши” рельефидир. Бу асарда ҳукмдор юқори ва қуйи Миср аёл худолари билан ўралган ҳолда Фиръавн кўринишида тасвирланган. Бу вафот этаётган санъат эди, унда шартлилик бевоситаликни ўрнини босар эди. Мил.авв. 4 асрнинг охирида вужудга келган аралаш санъат жоизабадорроқдир, уларни биз Пет –оссириснинг мақбара ёдгорликларида кўрами, Пет –оссирис мисрлик коҳин бўлиб, юнон услубида қаҳрамронлаштирилган, унинг тасвири туширилган барельефлар маҳаллий мотив ва юнон турларининг қизиқарли аралашмасидир. Думалоқ, доирасимон ҳайкалтарошлик ҳам ажойиб асарлар намунасини қолдирган. Копенгагенда сақланаётган яшил слайнецдан ясалган катта бош (тахминларга кўра Птолемей Эвергетнинг боши) Аппалонга ўхшаш юзни тасвирлайди. Британия музейида африкалик номи остида сақланаётган бошқа бош ҳам яшил слайнецдан ясалган бўлиб, ҳомий турдаги инсоннинг портретидир, сочлари бироз жингалак юзида эса ҳажв, қаттиқ қўллик ва сир ифодаси мавжуд. Бу буюк асарда 2 та техника ва 2 та донишмандлик уйғунлашади. Рассомдан ҳамда ҳайкалтарошдан бир пайтнинг ўзида ҳавотирлантириш ва ўзига жалб этиш маҳорати талаб қилинади. Эллинизм давридаги рассомчилик бир нечта наёб асл асарларни кашф этилиши туфайли яхшироқ маълум бўлди, булар Делосдаги уйларнинг ва Волосдаги музейнинг безакларидир. Биз булар билан асосан фреска ва мозаика туфайли танишмиз, хусусан гепуланум ва пампеяда, бу ердаги ижодкорлар эллин мактабларининг шедеврларидан доимо нусха кўчирадилар. Ижодий портлашнинг манбаларини Грециядан излаш нотўғри ва яна ижодий ўсишнинг манбаларини Грециядан ташқарида излаш лозим. Пропонцида ва Осиё мактаблари ўз пафоси билан ажралиб туради. Мана 2 та характерли инсон - Византиялик Титомах бир неча дақиқадан сўнг ўлдирилиши керак бўлган ўз болаларига ҳаяжон билан қарамоқда; болалар эса мехробда ўйин ўйнамоқдалар, сўнг тарбиячиси кўз ўнгида ўлдириладилар. Афтидан, бу композиция жуда ҳам оммалашган, Геркулаунда бутун саҳнанинг нусхаси топилган Помпеяда эса биттагина медеянинг тасвири топилган. Пергамалик рассом “Телефа Аркадия лимфаси ва Геракл билан” расмини чизиб томошабинга ўз таъсири ўтказади. Лимфанинг нигоҳи узоққа қаратилган гўёки у бу бола асос соладиган сулолани кўраётгандек. Геракл эса Телефага қараб турибди, уларнинг ёнида мевага тўла катта сават турибди, ёнида эса Сатир ва ёш қиз, буларнинг барчаси Аркадия пейзажининг рамзидир. Александрия мактаби учун Буколик пейзаж фонидаги ишқий саҳналар хос, улар орасида Афродита цикли кенг тарқалган. Шўх ва қаттиққўл амирчалар ўз ёвуз қилиқларини қилмоқдалар, бу қилиқлардан одамлар азоб чекадилар, худоларнинг ўзлари ҳам баъзи бир саҳналарида тасвирланган. Бу асарлар аксарият ҳолларда мафтункордир, бироқ баъзида ўзига замондош бўлган шеърият каби қўпол эротика даражасигача тушиб кетади. Рассомчиликнинг сўзсиз прогресси нафақат техниканинг бойитилиши, масалан, янги бўёқларнинг пайдо бўлиши, балки эмоционалликни чуқурлашиш билан ҳам боғлиқдир. Идиллия саҳналари энг кўп сонли саҳналарга айланди, аксарият ҳолларда машҳур афсонавий жуфтликлар тасвирланган. Масалан, Лимфа чанқаган сатирга сув бериши, Афродита Арес билан ноз-карашма қиляпти, Артимида ҳайрон бўлиб қараб турган Гипполитни жағидан ушлаб тургани, ДИонис ухлаб ётган Арианани томоша қилиши, Адонис Афродита қўлида вафот этиши. Мазкур идиллиялар учун мажбурий фон сифатида бўлган пейзаж баъзида мустақил жанрга айланган, айниқса, жаннат иффори келиб турган боғлар, ҳамда сайёҳатга таклиф этувчи порт пейзажлари оммалашган эди. Рассомлар йиртқич ҳайвонларни ва фантастик маҳлуқларни тасвирлашни яхши кўрар эдилар. Балиқ ёки паррандалар ҳам учраб туради. Бу тасвирлар мевага тўла саватлар билан бирга грек санъатидаги илк натюрмортлардир. Инсон кўзини хурсанд қилишга қаратилган бундай асарлар билан бир қаторда кўплаб персонажлар тасвирланган катта фрескалар ҳам мавжуд, уларда инсоннинг ва диний ғоя томошабиннинг идрокига қаратилган. Ватиканда сақланаётган “Алдобрандинедаги тўй” деб номланган асар янги келинни онаси, хизматчилари билан бирга тасвирлаган. Бу ерда Афродита ва Пейто ҳам бор. Бу қаҳрамонларнинг юзида акс этиб турган хиссиётлардан нозикроқ хиссиётни тасаввур қилиш қийин. Помпеядаги “Мистерия лимфалари” янада ажойиб, бу композиция император Август даврига тегишли бўлиб, афтидан, унвон бериш залини безатган бўлса керак, бу асар кўплаб мураккаб саволларга сабаб бўлди: биз Ариаднага суяниб турган Дионисни кўрамиз, сиринк чалаётган Сатир, транзга кирган Минадани, маросимий жазоланаётган ёш қизни, дугонасини қучоқлаб юзини беркитиб турган бошқа қизни ва илоҳий китобни ўқиётган хорда куйлайдиган болани кўрамиз. Бу ерда фақатгина умумий маъно аниқдир: буларнинг барчаси бағишланганларга худоларга севги орқали қутилишни ваъда беради. Бу асар ўзининг гўзаллиги ва техник такомили ва шу билан бир қаторда уни тўйинтирган диний хиссиёни кескинлиги билан эътиборга лойиқдир. Мозаикаларда аксарият ҳолларда расм мотивлари қўлланилади, мозаикалар ишлов берилмаган тошлардан қилинган давр, яъни мил. авв. 4 асрдаги илк тажрибалардан сўнг мозаика махсус ишлов берилган рангли тошлар қўлланилганлиги туфайли жадал ривожланди. Бу ўзгариш қаерда? Искандария ва Сицилияда юз бердими, бу ҳақда хали ҳам баҳс юритишмоқда, аммо биттаси аниқ дастлаб, иккинчи даражали бўлган санъат сарой ва уйларни безатишда биринчи ўринга чиқмоқда. Пелладаги Макидония подшоҳлари саройларида яқинда олиб борилган қазилмаларида мил.авв. 3 асрга тегишли бўлган Дионисни сиртлон устида ўтиргани ва ов саҳналарини тасвирлаган ажойиб мозаикалар топилган. Неоплдаги музейда сақланаётган “Армелдаги жанг” асари афтидан, Эритреялик Филоксеннинг асарини нусхасидир. Рассом перспектива билан тажриба қилишга ҳаракат қ илади: осмонни тасвирлайди, от фигураларининг мураккаб чизғиларини беради. Қуритилган дарахт пейзажнинг рамзидир, мураккаб кўп фигуралик композиция Дарийнинг ҳаяжонли умидсизликка тўла ишораси билан мувозанатга келтирилади. Делоснинг мозикалари мазкур асарлар эллинистик санъатнинг ҳақиқий асарлари эканлиги билан қадрлидир. Бой уйлар хоналарининг поллари геометрик нақш, натюрморт, ҳайвонлар, аксарият ҳолларда делфинларнинг тасвири, ёки мифологик саҳналар билан безатилган. Мозаикалардан энг машҳури ва ажойиби бу “Танаси билан лол қолдирувчи Деонис”. Цивилизация ўзини нафақат тасвирий санъатнинг йирик асарларида, балки декоратив амалий санъат буюмларида ҳам намоён қилган. Бу соҳада эллинистик давр тамоман ўзига хос тарзда ифодаланган, сопол ишлаб чиқариш барбод бўлган, идишлар асосан ўсимлик нақши билан, камроқ инсон фигураларининг тасвири билан безатилган. Расмлар баъзида оч, баъзида тўқ фонда қилинган. Кундалик ҳаётда ҳақиқий гул солинган идишларга мумтоз даврдагидек каби алоҳида эътибор қаратилмаган. Бу ерда расм солинган сополни аввал камдан-кам учраган рельеф нақши билан безатилган идишлар билан рақобатга учрайди. Бу ишлаб чиқариш эллинистик даврда тез ривожланди, арзон, “мегар” деб номланган идишлар торевтиканинг энг яхши намуналарини қайта тиклайдилар, улар Афиналарда мил.авв. 250 йилда пайдо бўлган. Дастлаб уларни ўсимлик нақши билан безатишган бўлса, кейин фигуралар билан безатдилар, Мегар идишлари мил.авв.100 йилга қадар Афиналарда ишлаб чиқарилган. Мил.авв. 3 асрдан бошлаб уларни ишлаб чиқариш марказларининг сони кўпайди (Пергам, Коринф, Аргос), мил.авв.2 асрнинг охиридан бошлаб эса, устахоналар Италияда ҳам пайдо бўлди. Металдан ясалган базалар жуда ҳам оммалашди, Искандарияда ҳам, Пергамда ҳам торефтлар олтин, кумуш, бронза билан ишладилар. Нормандиядаги Бертувил-Бернедаги машҳур хазинадаги нарсаларни аксарияти айнан эллинистик даврга мансуб. Уларнинг энг яхшиларида Ахилнил қайғуси ва вафоти тасвирланган, ўлигини қалъа девори атрофида судраб, кейин эса осилган Гекторнинг тақдири ҳам фожеали тарзда акс этилган. Бундай патетик ва панд-насиҳат руҳидаги саҳналар тасвири туширилган вазалар афтидан, Пергамда ясалган. Эллинизм даврида грек санъати тикланмаган, чунки у ўлмаган эди, у доимо тикланиб, турли йўллар билан ривожланган. Унинг ўзига хос характерли томони инсонни қайғу, ғами ва шодлиги билан моҳиятини ифодалашдир. Умуман олганда, мазкур асарларда акс этилмаган хиссиётлар топилмаса керак, улар мурожаат қилмаган сюжетлар ҳам деярли йўқ: грек ва варварлар, қария ва болалар, мутлоқ гўзаллик ва хунуклик. Ва мазкур санъат асосан, элита, бойлар учун мўлжалланган бўлишига қарамасдан, бу санъат кўпинча камбағаллик, қашшоқлик дунёсидан илҳомланган, мазкур санъат риоя қилмаган услубнинг ўзи йўқ, бу санъат пергам романтизмидан барокогача бўлган услубларни қамраб олади. Бироқ у доимо грек санъати бўлиб қолган ва инсоннинг бирон-бир нарсаси унга ўзга эмас.
Муҳокама учун саволлар:
1. Нима учун Искандар Зулқарнайн томонидан яратилган “Жаҳон империяси” буюк саркарданинг фақатгина ғояси эди?
2. Эллинизм фан ва санъатининг жадал ривожланишига нима кўмаклашди?



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling