1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet32/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

Муҳокама учун саволлар:
1. Қадимги Миср цивилизациясининг узоқ муддат мавжуд бўлганлигини қандай тушунтириш мумкин?
2. Узоқ қадим замонда урф-одат ва анъаналардан бизга нима кириб келди?


Ғарбий цивилизациясига бошқа цивилизациялардан кириб келган: агарда Хитой ва Ҳиндистон ўз ҳаётида доимо ўз ўтмишини давом этган бўлса, Ғарбий тамаддун учун узоқ ўтмишдаги халқларнинг ўтмишини чексиз давоми сифатида пайдо бўладиган ибтидо хаосдир, уларни Ғарб тамаддуни ўзлаштиради, қайта ишлайди ва ўзгартиради. Масалан, яҳудийлардан диний ташаббуслар кирган бўлса, юнонлардан фалсафий кенглик куч ва фикрнинг ёрқинлиги, Римликлардан “рим ҳуқуқи” ва давлатнинг юқори даражада ташкиллаштирилганлиги кириб келган. Ғарб христианлик асосида вужудга келган. Ғарбий онг учун тарихни ўқиб, Исо Масиҳ, яъни Хрестосдир. Христианлик Ғарб тамаддуни учун инсон руҳини ташкил қилинишининг энг катта шакли бўлди. Аммо унинг таъсири нафақат руҳий ва сиёсий, балки Ўрта аср давридан бошлаб Ғарбий озодликнинг асосий манбасига айланди. Ғарбдаги гуманизм таълим ва онгнинг шаклига айланди. Аммо Ғарбий тамаддун янилик бетакрорликни киритди: илм ва унинг техникадаги натижалари дунёни ичидан ва ташқарисидан инқилоблаштирди, бу билан инсониятнинг жаҳон, глобал тарихига асос солинди. Хитой ва Ҳиндистон каби ёпиқ қитъалардан фарқли равишда Ғарб ҳудуди хилма-ихлдир. Шунинг учун Ғарб мамлакатлари ва халқлари ўзига хос ва турли қиёфага эга. Агарда Хитой ва Ҳиндистон сиёсий эркинликка эга бўлмасалар, Ғарб сиёсий эркинлик ғояси ва унинг ҳақиқийлиги билан танишдир. Ғарб рационалликни идрок этмоқда: юнон рационаллиги Шарқ тафаккуридан изчиллиги билан фарқланади, у математика, формал мантиқ, давлатнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришга имконият берди. Ғарб инсонни ўзи барчанинг ибтидоси ва ижодкорлигини англади, у барча нарсаларнинг ўлчови ва қадр қиммати, мутлоқ “мен”идир; Ғарбнинг чексиз динамикаси истиснолардан келиб чиқади, бунда доимий безовталик, қониқмаслик, мунтазам ривожланиш, янгиланишга бўлган интилиш келиб чиқади. Агарда Шарқ бу бирлашиш ва кескинликни йўқлиги ҳолати бўлса, Ғарб тобора ўсаётган руҳий ва маънавий энергияни талаб қилган руҳий ва сиёсий кескинликдир. Ғарб бу давлат ва черков, христианлик ва маданият, империя ва алоҳида халқлар, католицизм ва протестантизм, фалсафа ва теология ўртасидаги доимий кураш. Барча нарса шубҳа остига қўйилади, ибтидоисидан бошлаб, Ғарбий дунё Ғарб ва Шарқнинг ички қарама-қаршилиги, ички қутблашиши доирасида ривожланган. Юнонлар Ғарбий тамаддунга асос солганлар, аммо уни шундай қилдиларки, Ғарб Шарқ билан фарқланади, Шарқдан йироқлашади, аммо ҳар сафар Шарққа ўз нигоҳини қаратади. Инсонни бир авлод ҳаёти мобайнида мунтазам ўзгариши Ғарбий турдаги тамаддуннинг хусусиятидир. Катта авлоднинг тажрибаси эскиради ва ёшлар томонидан рад этилади. Бу ердан “ота ва болаларнинг” абадий муаммоси, ёшларни катталар ҳаёт тарзини қабул қилмаслиги келиб чиқади. Ўтмиш панд-насиҳат, дарс сабоғини олиш сифатида материал тарзида идрок этилади. Жамият келажакка ҳаракат қилишга йўналтирилган. Юнон-лотин тамаддуни илк бор мураакаб саволни қўйди ва уни ҳал этди: жамиятда баркамолликка эришиш учун яхши қонунлар керак. Бу қонунларда шахс ва унинг ҳуқуқлари бирламчи бўлса, жамоат, жамоа иккиламчидир. Юнон-лотин дунёсидаги демократия тенг имкониятлар тамойилига асосланган барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқлиликни назарда тутган. Давлат фуқароларининг хусусий ҳаётига аралашмаган, аралашсада жуда аҳамиятсиз даражада аралашган. Бу тамаддуннинг қудратли, ягона руҳий асоси шаклланмади ва у 5-6 асрларда зиддиятлар юки остида барбод бўлди. Кўплаб асрлар мобайнида европаликлар яшил маконларни ўзлаштирдилар: 1492 йилда – Колумб Америка қирғоқларида 1418 йил – Васко де Гама Ҳиндистон қирғоғига етди, 1522 Магеллан дунёни айланиб чиқиб, саёҳатини якунлади. Цивилизация жараёнлари инсон атрофидаги маконни қулайлаштиришга, уни яхши ташкил қилишга ҳам бир пайтнинг ўзида қаратилган эди. 1670 йилда инглиз банки ташкил топди: 1709 йилда Абрахам Дарви кокос печини қуради, 1712 йилда эса Томас Ньюмен биринчи буғда ишлайдиган машинани яратади, 1716 йилда Швециянинг Мартин Кривал иссиқ сув ёрдамида марказлаштирилган иситиш тизимини яратади, 1668 йилда англиялик Исак Ньютон телескопни ихтиро қилади, немис Габриэл Даниэл Фаринге симобли градусникни ихтиро қилади, 1709 йилда италиялик Бартоломео Крестофи пионинони яратади, 1704 йилда Берлинда илк бор биринчи абонимент кутубхонаси очилади. 18 асрнинг ўзида Европада “цивилизация” тушунчаси шаклланади. Цивилизация адолатли тарзда ҳаётий қулайлик билан тенглаштирилади, турли майда ихтиролар пайдо бўлиши билан тавсифланади, бундай кашфиётларсиз минглаб йиллар яшашган, аммо улар кашф этилганидан сўнг уларнинг йўқлиги ғалати, ноқулайдай туйилади, мсаалан, хоналарни ёритиш учун газ, электр, сув ўтказмайдиган плаў, фото сурат. Европа учун цивилизация тушунчаси яқиндагина фақатгина халқлар ўртасида фарқларни аниқлаш борасида маданий тарихий қизиқишга эга эди. Бугунги кунда тамаддун тушунчаси Европа халқларининг бирлигини акс этувчи Умумевропа уйининг қадриятларининг умумийлигини акс этувчи тоифага айланди.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling