1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
-Маъруза: Эллада дунёси: Ғарбий цивилизация ибтидоси сифатида
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Искандар Зулқарнайн жаҳон империяси ҳақидаги фикри. Эллада давлатлари.
7-Маъруза: Эллада дунёси: Ғарбий цивилизация ибтидоси сифатида.
Режа: 1. Искандар Зулқарнайн жаҳон империяси ҳақидаги фикри. Эллада давлатлари. 2. Эллада фани, маданияти ва санъати. 1. Искандар Зулқарнайн жаҳон империяси ҳақидаги фикри. Эллада давлатлари. Павсани ҳанжари вафот этган Филипп милоддан аввалги 306 йилда ўз тахтини ўғли 20 ёшли Искандарга ташлаб кетади. Арасту томонидан олий Эллада маданияти намуналарида тарбияланган Искандар Геродот, Еврипит, Пигдарларни яхши билиб, отаси тоомнидан Гераклл, онаси тоомнидан эса Аххилда келиб чиқишига ишонар эди, шунинг учун унга ҳамма нарса мумкин чунки у ўзи ҳамма нарсага жавобгардир. Ўз рақиблари ва тахтга даъвогарларни тезда йўқ қилиб, Искандар Болқон ярим оролидаги исённи бостирди, Фивани йўқ қилди, кейин эса улкан армияни ташкил қилиб, тахтга ўтирганига 2 йил бўлмасдан, Осиёни забт этишга йўл олди. Тарихчилар кўп маротаба Искнадар қўшинини Осиёга бостириб келиш сабабини тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Баъзиларнинг фиркича, Искандар Онотомия Юнонистонини Варварлардан озод этиш ва Юнонистонга юнон-форс урушлари пайтида етказилган талофатлар учун қасос олиш ғояси билан бу юришни амалга оширган. Бошқаларнинг фикрича, у Шарққа юнон маданиятини тарқалиши ҳақида қайғурган. Искандар деярли бутун кичик Осиёни эгаллаб олади, Анатолияни заб этиб, у Сурияга етиб келади ва милоддан аввалги 333 йилда Иссада энг буюк подшоҳ Доро 3 устидан ғалаба қозонади. Подшоҳ жанг майдонида онаси хотинини ташлаб, биринчи бўлиб қочади, аммо бироздан сўнг ўзига келган Форс подшоҳи Искандар билан музокаралар бошлашга тайёр бўлиб Искандарга ўз яқинлари учун товон тўлашини айтади, унга ғолиб Доро унга тўлиқ бўйсуниши керак деб жавоб беради. Денгиздаги форсларнинг қудратини йўқ қилиб, Тир, Ғазони мағлубиятга учратган Искандар Мисрга кириб келади, бу ерда уни озод этувчи сифатида қабул қилишади. Айнан шу ерда у Александрияга асос солади. Милоддан аввалги 331 йилнинг баҳорида Искандар Дорони тўлиқ мағлубиятга учратади. Форс империясининг пойтахтлари – Бобил, Суза, Персиполь, Экбатан, Парфия, Гирканияларни бирин кетин мағлуб бўлдилар. Искандар ўз империяси чегарасини Сирдарё Ҳиндуқуш бўйича белгилади. Отаси Искандарга қолдирган мерос, яъни Мокидония подшоҳлигига у кўплаб мамлакатлар ҳудудини қўшди. Бунда жаҳон забт этилган жанговор кучларнинг сонини камлиги лол қолдиради: Осиёдаги урушда 40 минга яқин зобит, Ҳиндистонда – 120 минг, ҳаётининг охирида 80 минг. Буюк қўмондонлардан энг буюги, қаттиққўл подшоҳ Искандар ўзини истеъдодли ташкилотчи сифатида намоён қилади. Империя бир киши туфайли мағлуб эди, у ғайри инсоний даражада меҳнат қилиш қобилиятига эга эди. Мокидонияга деярли солиқларни солмаган ва Грецияга умуман солиқ солмаган Искандар етарли даражада мураккаб фискал (солиқ) тизимини яратади: ҳар бир сатаия солиққа тортилишининг махсус тизимига эга эди (божхона, ишлаб бериш, киши бошига солиқ, мулк солиғи), бу эса катта даромадк елтирар эди. Маҳаллий бошқарув лавозимларига у туб аҳоли вакилларини тайинлайди, чунки фақатгина улар анъананинг нафис томонлари ва тилларни тушунганлар. Искандар заб этилган халқларни йўқ қилишга эмас, балки греклар билан ягона яхлитликка айлантиришга ҳаракат қилган. Мазкур мақсадга эришишнинг энг яхши услуби деб подшоҳ аралаш никоҳларни ҳисоблаган. У ўзи намуна бўлиб Суғдиёна ҳукмдорларидан бирининг қизи Роксанага уйланган, кейин эса, 3 та Форс маликасига уйланган.ҳиндисондан қайтганидан сўнг унинг ҳарбий қўмондонларининг аксарияти ва 10 мингта зобити бир кунда тантанали равишда маҳаллий қизлар билан никоҳландилар, бу воқеа “Сузадаги тўй” деб номланди. Искандар 34 та шаҳарни барпо этиб, уларга ўз исмини берди. Бу шаҳарлар юнон маданияти ва тилини тарғиб этар эди. Искандар 37 мингта эронлик болаларни грек маданиятида тарбиялашга буйруқ берди, аммо у ўзга дин ва маданиятни қаттиқ ҳурмат қилиб, одамларни кўчишига кўмаклашиб йўл, канал, кемаларни қурган. Ўзининг истеъдодига ишонган ҳолда Искандар империяда яхлит пул бирлиги Макидония пулини жорий қилди, аттика ўлчов стандартига кўра, чиқарилган бўлиб, Осиёдаги оғир дариклар ўрнини босди. Искандар юнон фалсафий тафаккур ва Шарқнинг монархик анъаналарини изланишида шаклланган подшоҳга сиғинишни жорий этди. Искандар кутилмаганда малариядан вафот этди, бунда у милоддан аввалги 336 йилдан бошлаб, 323 йилгача, 12,5 йил тахтда ўтирган. Уни грек ва варварлар ўртасидаги фарқни инкор этувчи инсонларнинг яхлитлиги, бирлиги идеали, унинг буюк ихтиролари – бу Плу тарихининг баъзида тарих битта буюк инсонга боғлиқ деган фикрининг тасдиғидир. Пирр ва Цезарь ҳам Искандар Зулқарнайнга ҳавас қилган, атиги 33 йил яшаган Искандар янги дунёни яратишга муваффақ булди. Юнон деб номланган давр Искандар вафотидан бошланиб, Рим ютуқлари билан якунланди. Бизгача, бошқа тамаддунлардан кўра, ўша даврдаги ҳужжатлар кўпроқ етиб келган, улар орасида папирус – алоҳида услубда ўсимлик толаларидан тўқилиб тайёрланган вароқлар алоҳида ўринни эгаллайди. Баъзилари Миср тилида (демотик ёзув), баъзилари юнон, яъни грек тилида, кечкилари лотин тилида ёзилган. Папируслар бизга хилма-хил ҳужжатларни етказиб берганлар: подшоҳларнинг хатлари (иш бўйича ва шахсий ёзишмалар, мактаб дафтарлари, наториал архивлар). Улар орасида энг қизиқарлилари давлат бож ва солиқлари ҳақидаги қонунлар ҳамда Зеноннинг архивидир. Кучли урушлардан сўнг Искандар Зулқарнайн барпо этилган давлатнинг чегаралари ўзгарди ва 3 та катта давлат ажралиб чиқди: Птолимей 1 нинг ўғли Птолимей 2 чи бошчилигида Миср давлати, Антиох 1 раҳбарлиги остида Салахкийлар давлати ва Антигон 2 Гонат подшоҳлик қилган Макидония давлати. Грециянинг ўзида бир нечта полислар қолди, бу авваламбор Афина ва Корнф. Искандар империясининг бўлиниши катта сиёсий янгилик монархия институтининг аҳамиятини тасдиқлади: империя ҳудудида кичик ва катта подшоҳликлар пайдо бўла бошлади. Искандарнинг давомчилари буюк маданият ва санъатни ўз ичида мужассам этган кўплаб шаҳарларни барча жойда барпо этдилар. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling