1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Ҳинд тамаддуни халқларининг минталитетини шаклланиши. Жонли этика


Download 0.81 Mb.
bet23/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

2. Ҳинд тамаддуни халқларининг минталитетини шаклланиши. Жонли этика.
Буддизм қадимги Ҳиндистоннинг буюк илми ва билимидир. Охирги 2,5 минг йил ичида мавжуд бўлган барча тамаддунлар буддизм таъсирида бўлган, яҳудийлик, христианлик ва ислом динлари буддизмдан анча кеч пайдо бўлган. Христианлик Фаластинда вужудга келаётган пайтда буддизм 600 йилдан зиёд бутун ривожланган дунёда асосларини тарқатган. Шарққа Искандар зулқарнайн босиб келгандан сўнг шу йўл орқали буддизм Ўрта Ер денгизи мамлакатларига кирибк елди, сўнгра у сирли мамлакат Россия ва Польшага ҳам кириб келди. 2,5 минг йил аввал овчи найзасидан ўлдирилган 125 ёшли Кришна ўз жисмоний танасидан чиқиб кетади. Орий ирқи учун Қоронғу аср бошланди: Ҳиндистонда кастачилик қонунлари ҳукмронлик қилди, улар шу қадар қаттиқ эдики, Ведалар мамлакати зиндонга айланди. Туб аҳоли, яъни шудралар рад этилган бўлиб, ҳар қандай эхтиёткорсизлик билан айтилган сўз нигоҳ учун жазоланганлар: уларнинг оғиз ва қулоқларига қиздирилган ёғ қуйилиб, томоқларига қиздирилган ханжар тиқилар эди, одамлар Веда худоларига сиғиниб, ўз ҳаётларини ўзгаришини ва бир-бирларидан уялиб қўрқишларини тўхташини илтижо қилиб сўрар эдилар. Кўп асрлик илтижо ва сиғинишлар шу қадар кучли эдики, қабилалар жамоасининг норозилиги шу қадар куйдирувчи эдики, инсоний умидлар мамлакага энг юқори қатламлардан қутқарувчи озод қилувчини чақириб олинишига сабаб бўлди( Ҳинд афсоналарида шундай ҳикоя қилинади).
Қутқарувчи-озод қилувчи Ҳималай тоғларидан келди, у ёш, гўзал ва доно эди, энг олий кастадан, яъни подшоҳ тахтининг вориси бўлган эди ва Ҳиндистоннинг бутун Шарқий ҳудудида енгил тортиш оҳи янгради, муҳаббатнинг буюк руҳи янги инсоний руҳни яратишга киритди. Будда бу исм эмас, бу онг ҳолати, инсондан юқори бўлганнинг билимининг олий даражаси. Будда бу – ёритилган, ҳақиқатга эришган, хоҳлаган пайтида, лозим топганида ташлаб юбориши мумкин бўлган жисмоний танаси мавжуд бўлмаган инсондир. Албатта, бу жонли кийим ейишни, ичишни истайди, оғриқни сезади, аммо бу бошқа инсондир: Будданинг шахси мавжуд, аммо у ўзидан-ўзи мавжуд бўла олмайди, чунки у маънавий-ахлоқий тафаккурга бўйсунган бўлиб, руҳан ёритилган материя ҳисобланади: “бу оппоқ кийимларда фақатгина мутлоқ гўзал илоҳий истак ва фикрлар ўтиши мумкин”. Ер юзида биттагина будда бўлмаган ва “бутун дунё Будда Гаутама деб таниган Ҳиндистоннинг буюк ўғлони инсониятни миллионлаб йиллар давомида ўқитган Тафаккур ўғлонларининг илоҳий сулоласининг биринчи ва охирги вакили эмасдир. Бу буддалардан, яъни Гаутама будданинг қадимги аждодларидан 11 таси Атлантлар ирқига ва 24 таси ибтидодан бошлаб, 5-ирқига мансуб бўлган”. “ Бу буюк Махатма ёки буддалар умумий бойликдир, улар тарихий донишманддир, улар битта гуруҳдан 97 та буддага ва бошқа гуруҳдан 53 та буддага танлангандирлир”. Гаутама будда Шакямуннинг – 53 тадан иборат бўлган буддалар гуруҳидаи 27 чисидир. У гўёки ёрқин оловдек, олов учқунларга майдаланиб учиб кетади, руҳнинг ядроси чексиз майдаланиши мумкин, у милоддан аввалги 621 йилда туғилган. Будда бу кўриниб турган коинотнинг барча нарса ва ҳодисаларнинг “мутлоқ нореаллигини” идрок этган инсондир. Коинотнинг барча ҳақиқий нарсаларри, масалан, қуёш, ой, Ер кўринмайди, уларни хис этиб бўлмайди, эшитиб бўлмайди, шундан “нореалликни тушуниш” дегани нима эканлиги тушунар­ли­дир. Будда инсон Ердаги ҳаётимизнинг ташқи шаклларининг сароблигини англаган, булар ҳаммаси фақатгина онгсиз, руҳсиз, ўткинчи қобиғлардир, ҳақиқий инсон, буюм, ҳодисаларнинг кийимларидир, улар кўз ва қулоқдан беркитилган. Жисмоний одамни сезиш бу муваққат нарсадир, ердаги ҳаёт энг қўпол, энг приметив, ёлғончи, сохта ва тез ўтувчидир. Нима учун будда одамлар орасида? Бунинг сабаби қуйи мавжудот, билимсизлигидан азият кечаётган, мукаммал бўлмаган инсонларга раҳмдир. “Аммо будда –христос, тақдирга аралашиш ҳуқуқига эга эмас ва инсонни бошқа йўл билан юришга мажбурлай ололмайди, у фақатгина йўл кўрсата олади, инсон эса эркин равишда танлайди”. Будданинг ҳолати ер юзидаги инсон имкониятининг юнг чўққиси ва унинг чегарасидир. Бундай мукаммалликка фақатгина ягоналар эришади. Буддавийликка ўхшашга эришган охирги инсон бу Цзон Хава (14 аср). 600 йил ичида бирон бир ҳам янги шахс чиқмаган. Шаҳзода роҳиб этик таълимотни яратган, бу юрак ҳаёт таълимоти ёки жонли ҳаётий этикадир. Гаутама жаҳонда биринчи бўлиб инсонларнинг тенг ҳуқуқлиги ҳақида эълон қилди. Узоқ қадим даврда Гаутама Будда Ведаларни барча инсонларга очиб берди, у тафаккурнинг эркинлигига ўргатиб, шундай дер эди “кимдир ишонгани учун ишонма, тадқиқотчи бўл, ҳақиқатни ўзин топ. Шундай ишониб, ўйламасдан ишониб, ҳеч нарсани амалга ошириб бўлмайди”. Аммо ҳақиқатни тушуниш учун соф ақл ва юракка эга бўлмоқ лозим. Гаутама “ҳақиқат бу эркинлик” деб ўргатган. Тахт ва бойликлардан воз кечиб, қашшоқлик пиёласидан ичмоқчи бўлган шаҳзода динлар тарихида ўз маърузаларини ҳаётга татбиқ этган биринчи инсон бўлди. Унинг маърузалари ҳиндларнинг юрак ва қалбларини ларзага келтирар эди. Гаутама будда 3 асосий жаҳон динларидан бирининг асосчяисидир, бироқ унинг таълимоти дин эмас эди, бу этик таълимот эди: инсон ўз ҳаёти тушунарли, осон, ёруғроқ бўлишини хоҳлаган ҳар бир инсон учун амалий тавсиялар эди. Гаутама будда таълимотининг асосий қоидалари нимадан иборат? Худо бу инсон ва унинг кучи барчанинг фаровонлигига меҳнат қилишдадир, меҳнат бу инсоннинг намози ва ибодатидир. Гаутама будда биринчи бўлиб, жамоада меҳнат қилишга асос солган. Деярли 2,5 минг йил аввал у жамоа меҳнати, жамоа тарзида хўжалик юритишнинг асосини барпо этган, у “коинотда ҳам хорлик ва ўзаро ёрдамсиз ҳеч нарса мавжуд бўлмайди”, деб ўқитган. Фақат ўзини-ўзи ўйлайдиган ва саводсиз мағрур инсон ёки халқ коинот қонуни кучи билан эртами кеч ҳаёт оқимидан тушиб қолади. Гаутама самодаги қуёш ва юлдузларнинг Коинотда уйғунлиги жаҳон ҳамжамияти ғоясига ёрдам бериши учун кўп асрлар ўтишини билар эди. Аммо “тарқоқ инсонлар онгига жамоа билан яшаш ва ҳамкорлик қилиш уруғларини экиш пайти келди”: инсониятнинг шахсий “мени” қолган кўплаб бошқа “менлар” билан узоқ давр ва қийинчилик билан бирлаштириб уйғунлаштиришга ўрганади. Жамоа онги – бу руҳнинг энг қийин саъй-ҳаракатларидан биридир, у инсоний ҳиссиёт ва фикрларнинг нафислигини талаб қилади. Гаутама мулкнинг қули бўлмаслигига ўргатган, у инсоннинг ахлоқий қиёфасига юқори талаблар қўйган. Унинг таълимоти руҳий ва жисмоний меҳнатдан қўрқмаган, ўзини-ўзи баркамолликка интилтирувчи инсон учун жонли этика бўлган. Гаутама шогирдларидан қўрқувни тўлиқ бартараф этиш, яъни фикр ва ҳаракатнинг жасурлигини талаб қилган. Гаутама эволюцияни коинот билан ижодкорона ҳамкорлиги ва узоқ дунёлар билан мулоқот сифатидаги мақсадини кўрсатди, будда таълимотидаги инсон ўлимдан қўрқадиган кучсиз, гуноҳкорона мавжудот эмас, будданинг инсони жаҳон ва дунёларнинг соҳир қиролидир. Коинотнинг акси бўлган инсон ўз имконият­ларида чексиз қобилиятга эга. Инсониятни қутқарувчи шахсий худо ҳояси Гаутама будда учун тўғри келмайди, чунки у бутун коинотда мавжуд бўлган инсондан сабабчиси ўзи бўлган ўзининг қийинчиликларидан ўзини-ўзи озод этиш учун шахсий саъй-ҳаракатларни талаб қилган универсал карма қонунига тўғри келмас эди. Будда инсон руҳи ўзгармайди, деган фикрни рад этган, у гарчи ҳамма нарса доимий тарзда ўзгарса, руҳ ҳам ўзгаради деб ўргатган. Акс ҳолда, эволюция ўз маъносини йўқотар эди, натижада ҳаётнинг ўзи ҳам маъносини йўқотар эди. Гамутама будда ўз шогирдлари зиддиятларнинг жуфтлигини тушунишини талаб қилар эди, масалан, + ва -, руҳ ва материя, юқори ва қуйи, ҳа ва йўқ, ёвузлик ва яхшилик. Буларсиз инсон онги ривожланмайди ва кенгаймайди, у нафис бўл олмайди. Будданинг таълимотига кўра, бизнинг тақдиримиз, бизнинг кармамиз бу аввало бизнинг фикримиздир. Фикр эзгулик ва ёвузликни вужудга келтиради, чунки ўз ичида айтилган инсоний фикр маконга чиқиб кетади, у ёвузлик ва яхшиликни олиб ҳаракатланади, инсон тақдирини яратиб, Ер, атмосфера аурасига ёвузлик ёки яхшиликнинг яна бир қисмини парчасини ҳадя этади. 500 йилдан сўнг христос худди шу нарсаларни аллигория тарзида ўргатади: “дунёда барчага маълум бўладиган ҳеч қандай сирли нарса йўқ, шунинг учун қоронғуликда айтганингизни, ёруғликда эшитасиз, бироннинг қулоғига уй ичида айтганиз, уйнинг томида янграйди”. Шундай қилиб, барчанинг асосий унсури бу фикрдир, фикр ҳамма нарсадан юқори, ҳамма нарса фикр ёрдамида амалга оширилади. Будданинг таълимоти шундай деб ўргатади. Бугунги кунда ҳам буддизм ўз асосий қонунларида ўзгармасдан қолган: ўлдирма (чунки мавужд бўлган нарса яхлитдир), ҳасад қилма (чунки тинчлик нималигини унутасан), ўғирлама (чунки юз баробар тўлайсан), ўзинга илоҳ яратма (яунки дунёни акс эттирувчи инсон руҳидан нима буюкроқ бўлиши мумкин) ва ҳк. Буддизмда худо эмас, инсон эътиборнинг бош объекти – бош қадриятидир. Айнан шунинг учун буддизм мавжуд бўлган барча динлар орасида ягона мутлоқ қонсиз диндир, у барча эътиқод ва динларга бағри кенг бўлиб, умумий оға-инлик ва раҳмдилликни тарғибот қилувчи эркин диндир. Христианлик ва ислом учун хос бўлган қилич ва уруш билан динни киритиш буддизмга хос эмас. Гаутама қуйидаги сўзларни такрорлар эди: “ҳар бир оқибат сабабга эга, ҳар бир сабабнинг оқибати бордир. Инсон ўзини-ўзи яратади, мунтазам яратади, ўз тақдирини ўзи яратади”. Инсон буддизмда ўз пешонаси, ундан ўлароқ пули билан худолалардан кечрим сўраши лозим эмас, у ўз хато ёки жиноятларини англашга ва ижобий ҳаракат билан уларни тўғҳирлашга мажбур. Инсон ўз онгидан ҳайдаб юбориши лозим бўлган нарса бу инкор: инкор этиб инсон руҳий энергиянинг ривожини тўхтатади, унинг онги турғун сувда айланади. Инкор – бу руҳнинг ўлимига олиб келувчи йўл. Эволюциянинг чексиз ҳаракатини билган Будда шундай дейди: “Мен ерга келган биринчив а охирги Будда эмасман, керакли пайтда доноликка эга бўлоган бутун коинотни ўз ичига олган бахтли бўлган бошқа Будда вужудга келади. У сизларга мен таълим берган абадий ҳақиқиқатларни очиб беради”. Деяри 17 аср давомида, яъни милодий 12 асрга қадар Будданинг таълимоти Ҳиндистонда асосий бўлди. Кейинчалик буддизм брахманизмдан аста-секин вужудга келган ва шаклланишига буддизмнинг ўзи таъсир кўрсатди.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling