1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Хитой цивилизациясига мансуб бўлган инсонларининг менталлиги тарзини шаклланиши
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
2. Хитой цивилизациясига мансуб бўлган инсонларининг менталлиги тарзини шаклланиши
Конфуций шогирдлари томонидан “Мулоҳаза ва суҳбатлар” деб номланган китоб тузилган, бироқ конфуцийчилик сўзини европаликлар киритган, аслида Хитойда бу ҳодиса доимо киточилар мактаби деб аталган, чунки у узоқ ўтмишнинг донишмандлигидан ўз ибтидосини олган. Конфуций таълимотининг бош фикри бу “табиати дунёсида инсоннинг ўрни”. Қадимги одам ўзгараётган дунёда яшаётганини аниқ кўрган, бу эса, машҳур “Ўзгаришлар китоби”да акс этган. Ўзгаришлар ҳаракатланаётган доира сифатида тасаввур қилинган, тарих ҳаракатининг ибтидоси конфуцийчилик таълимоти тарафдорига “олий қадимийлик” деб қабул қилинган, унга у доимо ўз руҳий нигоҳини қаратган. Конфуций: “қадимийликни севаман ва бунга ишонаман” деб айтган. Бу иборада қадимги замонлардан қолган барча нарсани имкон қадар эҳтиёткорлик билан сақлашга бўлган талаб келиб чиқади, конфуций “етказиб бераман, аммо ижод қилмайман” деган ибораси раҳбар ғоя бўлган. Конфуцийчилк Шарқ халқлари ҳаётида 2,5 минг йилни қамраб олагн ҳолда, бутун бир даврни яратди. У таълимот ижтимоий инсонга қаратилган эди. Инсон бу дунёга келганида хулқ-атворнинг қоғозга тушурилмаган меъёрларини тушунмаган ҳолда туғилади, бироқ бу қоидалар инсон ҳаётида тери ва ҳаво каби зарурдир. Айнан шунинг учун “Ли” – қоидалар хизмат қилган, булар қаторига этикет, маросим, урф-одат, ретуаллар кирган. Фақатгина “Ли”га бурканган инсон инсон унвонига лойиқдир, лисиз инсон каламушдир. Ли бўлмаса, дунё барбод бўлади, унда ҳеч қандай қадрият қолмайди. Шунинг учун хитойлик доимо “ўз юзини йўқотишдан” қўрқади, бу фуқаро ўлимига тенгдир. Ли хитой тилини ҳурмат, одобнинг стандарт иборалари асосида шакллантирди, бироқ ли бу ҳиссиётларнинг кўриниши, инсон шахсини ўз-ўзини баркамолликка эриштириш ғояси. Конфуций ташқи шакллар ҳақиқатда олий жаноб инсонни шакллантириши ҳақида орзу қилган. Шакллар дунёси хитойликларни тартибсизлик, хаосдан қутқарган, Ли туфайли ҳар бир инсон, ҳар бир муайян вазиятда қандай ҳаракат қилишини тасаввур қила олган, ҳар бир инсон ўз ўрнини билган. Ўтмишга қаратилган қадимги Хитойда асосларнинг асоси аждод, ота-она ва катталар бўлган: Хитойда доимо “илдиз”ни афзал кўришган бўлса, Ғарбда эса фақатгина шох – яъни болалар, фарзандлар қимматли бўлган. Фарзанднинг қадрияти уни уруғни давом этиш вазифасидан иборат бўлган, чунки конфуцийчиликнинг “ўғил фарзандларнинг эхтиром, ҳурмат китоби”да ота-оналарга эхтиром ва ҳурматсизликнинг энг ёмони жазоси деб фарзандсизликни кўрсатган. Хитойнинг 1,5 млрддан ортиқ аҳолиси қадимги таълимотнинг асрлар оша сақланиб қолганлигидан далолатдир. Само ости империянинг абадийлигининг гарови конфуцийчилик таълимотига кўра, қуйини юқорига тобелигидадир: фуқаро – давлатга, фарзандлар – ота-онага, хотинни –эрга, аммо конфуций таълимотида юзадаги бошқарув ҳақидаги фан асосий бўлмаган, конфуций таълимотидаги асосий бу ички чуқур маъно – инсонни ички жиҳатдан ўз-ўзини баркамолликка эриштириш ҳақидаги таълимотдир. Конфуций “ўзини бошқара олмасанг, инсонларни қандай бошқа оласан” деб ўргатган. “Мулоҳаза ва суҳбатлар” китоби конфуцийнинг энг бош мулоҳазаси билан бошланади: “ўқимоқ ва доимо такрорламоқ – бу хурсандчилик эмасми?. Конфуций ахлоқий баркамолликка эхтиросларни йўқ қилиш ҳисобига эришиш мумкин деган фикрдан йироқ бўлган. Дао роҳиби конфуций учун идеал бўлмаган. “Агарда осмонга қарамаса, ерни ободонлаштириш мумкин эмас, аммо ерни ободонлаштирмасанг, осмонни кўра олмайсан” деб ўргатган конфуций. Конфуцийчилик инсонни ўзини-ўзи баркамолликка эришишини Жень – инсонпарварлик орқали амалга оширилиши лозимлигини кўрсатади. Жень атамаси “Мулоҳаза ва суҳбатлар” китобида 109 марта учрайди. Бу сўз конфуцийчиликнинг калитидир. Жень таржима қилинганда инсонийлик, инсон ибтидоси, инсонпарварлик, виждон, раҳм маъносида келади. Женьнинг моҳияти “инсон инсон бўлиши керак” деган фикрдан иборат, у конфуцийнинг асосий таълимотиданк елиб чиқади ва ўз ичига 2 та тамойилни қамраб олади: биринчидан, график жиҳатдан жень иккита белгидан иборат, биттаси инсонни тасвирласа, иккинчиси иккини, яъни 2 та инсон. Инсон сирини ижтимоий мақомидан қидириш лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз тақдири мавжуд, демак вазифа инсон социумини яратишдан иборат, чунки инсоннинг вазифаси бошқа инсонларга тўғри муносабатда бўлишдан иборатдир. Иккинчидан, инсонни тўғри танловининг мезони ва меъёри бу “ўзаролик”дир. Европаликларда бу “ўзинга хоҳламаагн нарсани бошқаларга қилма” деган иборада ўз ифодасини топган”. Конфуций “цивилизациялик/ тарбияланганлик, зиёлилик кутилмаган эхтиросларнинг ўрнига чуқур ўйланган сўз келишидан иборатдир” деб таъкидлаган. Бундан таълим, маданият, тарбия муҳимлиги келиб чиқади. “Агарда инсонда табиийлик тарбиявийликдан юқори бўлса, у саводсиздир, агарда акси бўлса бу китобийликдир. Икки фазилатнинг мувозанати инсонни олий жаноб қилади” деб ўргатади Конфуций. Шундай қилин, Жень, Ли, Венлар каби муҳим тушунчалар идеал шахснинг томонларидир. Олий жаноб тушунча зиддиятлигидир: олий қатлам мавжуд, бу ерда мукаммал ва олий жаноб бўлиш бу ижтимоий мажбуриятдир, аммо конфуцийда “инсоннинг мукаммаллиги мукаммал жамиятга олиб келади”. Олий жаноб инсон доимо инсонпарварлик тамойилига риоя қилиши лозим. Хоҳ овқат есин, хоҳ банд бўлсин, хоҳ муваффақиятсизликка учрасин, бу – Жень. Олий жаноб ўзини қоида, анаъана, маросим, урф-одатлар, яъни Ли билан чеклаши лозим. Олий жаноб инсон доимо ўқиши лозим – Вен. Олий жаноб бўлиб туғилмайдилар, олий жаноб бўлиб шаклланадилар. Шаклланиш жараёни учун икки томон муҳим: биринчидан, инсон ўзига ва бошқа инсонларга қандай муносабатда бўлиши, иккинчидан, унинг ҳаётий фаолиятида амалий хулқ-атвор ва китобий билим қандай мутаносибликда эканлиги. Олйи жаноб инсон барчага бир хил муносабатда бўлиб, инсонлардан яхши нарсани ўзлаштириши лозим, чунки одамлардан ҳар доим бирон бир нарсани ўрганиш лозим. Инсон қандай мансабда бўлмасин, уни инсонларга таъсир қилишнинг биттагина воситаси бор – бу ўз хулқ-атворининг олий жаноблиги ва бенуқсонлигидир. Олий жаноб инсоннинг зиддияти бу “қуйи” инсондир, унинг мақсадлари фойда олиш, у жанжалли яхши кўради, барча одамларни айблайди, қўпол, одобсиз ва ўзи хоҳлаганни қилади. Бунинг барчаси ўзига нисбатан ёмон муносабатда бўлганнинг оқибатидир. Бундай инсонга “ўзаровийлик” ғояси ёддир. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling