1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Хитой
3-МАЪРУЗА. ХИТОЙ ЦИВИЛИЗАЦИЯ/ТАМАДДУНИ
Режа: 1. Хитой цивилизация/тамаддунининг ибтидолари. 2. Хитой цивилизация/тамаддунига мансуб бўлган инсонларнинг менталлиги/фикрлаш тарзини шаклланиши. 3. Коинот ва инсон, синергетика ибтидолари, ахборот майдони ғояси – Хитой цивилизация/тамаддуни тушунчалари. 4. Хитой цивилизация/тамаддун маданиятининг ўзига хослиги. 1. Хитой цивилизация/тамаддунининг ибтидолари. Русча “хитой” номи мўғулларнинг Кидан қабиласи номидан келиб чиққан, бу қабила X-XI асрда Хитой империясининг шимолини забт этиб, шу ерда ўз давлатини ташкил қилган. Хитойликларнинг ўзлари эса, азалдан ўзларини хан деб номлайдилар, бу ном мамлакатда милоддан аввалги III асрдан бошлаб, милодий III асрга қадар 500 йил ҳукмронлик қилган сулола номидан келиб чиқади, бу сулола анаъанавий хитой давлатчилиги ва маданиятига асос солган. Мамлакатнинг номига келсак, қадим замонлардан бу мамлакат Чжоунго деб номланган, яъни “Ўрта подшоҳлик”, “ўрта империя” деб номланган. Бу ўз-ўзини номлаш атамасида ўзини атрофдаги дунёга қарши қўйиш, ўзини қандайдир марказ сифатида англаш ётади. Бунинг учун асослар ҳам мавжуд эди. Хитой тамаддуни азалдан ҳам Уанхе дарёсининг бассейнида шаклланган. Бу дарёнинг жанубий қирғоғида Анян жойлашган, бу шаҳарга ҳар йили минглаб одамлар битта мақсадда: тарихи 3 минг йилдан зид бўлган қадимги Хитойнинг буюк тамуддунининг қолдиқларини кўриш мақсадида келадилар. Бу шаҳар Шань сулоласининг пойтахти бўлиб Аньян шаҳридан 2 чақирим узоқликда шимолий-ҳарбда жойлашган. Ҳозирги пайтда Шань билан боғлиқ бўлган барча нарсалар қабул қилинади, Аньян атрофидаги жойлар эса дунёдаги энг ишланган археологик жой ҳисобланади. Минг йиллар давомида сирли Шань тарихчиларни ҳаяжонга солган, уйдирма ва фантазияларнинг маркази бўлган. Милоддан аввалги 6 асрда яшаган Конфуци исмли хитойлик файласуф Шань ҳақида шундай дер эди: “Уларни маросимларида қандай гапириш мумкин? На ҳужжатлар қолган, на уни кўриб билган одамлар қолган”. Шань даври ҳозирда Хитойда қадимги Хитойнинг “Олтин аср”и сифатида эъзозланади. Қолган 2 сулола бу Шаньдан олдин ҳукмронлик қилган Ся сулоласи ва Шаньдан сўнг тахтга эришган Чжоу сулоласидир. Биринчи 2 тасини ҳисобга олмаган ҳолда, аксарият тарихчи ва археологлар Хитой тарихи Чжоу сулоласидан бошланади деб ҳисоблашар эди. Бунинг сабаби Ся ва Шань сулоалаларига мансуб бўлган ёдгорлик ва буюмларнинг йўқлигидир. Эхром ва саройлар сақланиб қолмаган: ҳар битта кейинги сулола дстлабки сулоланинг биноларини бузиб, унинг харобаларида ўз тарихини шакллантирган. Шаньнинг архивлари пойтахти чжоулар ғалабага эришиб, қўлга олганларидан сўнг йўқ қилиниб ташланган, бу воқеа милоддан аввалги II асрнинг ярмида бўлган, соғ-омон қолганлар эса аста-секин йиллар ичида йўқ бўлиб кетдилар. Ер остида кўмилиб қолган Хитойнинг улкан тарихий мероси кўп йиллар давомида қатъий таъқиқ остида эди, бу таъқиқ вафот этганлар билан боғлиқ эди. Аммо милодий 281 йилда қароқчилар У дввлатига келдилар ва Хуанхе ва Янзди дарёларини бирлаштириш учун сув йўлини барпо этиш буйруғини бердилар. Бу канал Хан Гоу деб номланган бўлиб, унинг узунлиги деярли 100 минг, у ҳозирги пайтда Ханчжоу ва Пекинни бирлаштирувчи буюк каналнинг қисмидир. Ли томонидан милоддан аввалги 250 йилда барпо этилган тўғон ва канал ва шлузларнинг тизими шу қадар такомил эдики, унинг қисми ҳозирда ҳам Сичуан провинциясида унинг қисми амалдадир. Шарқий Чжоу даври усталари бронзадан ҳаддан зиёд мураккаб ва ажойиб безакли буюмларни тайёрлашган, озиқ-овқат ва ичимлик учун идишлар, аёллар безаклари, камарлар, кумуш ва олтиндан тайёрланган бўлиб, ишнинг нафислиги ва моҳирлиги билан лол қолдиради. Юнонлар нотиқлик санъатини қай даражада эъзозлаб ҳурмат қилган бўлсалар, шу даражада Хитой анаъанасига кўра, ўқиш ва ёзиш қобилияти ҳам эъзозланган. Хитой ёзувининг пайдо бўлиши минг йиллар олдинги тарихда сир бўлиб қолмоқда. Радио углерод услуби ёрдамида илк лойдан ясалган идишдаги ёзувларнинг даври аниқланган, бу милоддан олдинги 5-4 асрлар. Хитой ёзувини ўзлаштиришга хитойликларнинг ўзи ҳам хаттоки, 10 йил сарфлайди, бироқ маданий жиҳатдан бунда улкан мукофотга эришилади: Хитой ўтмишининг барча мумтоз матнларини ўқиш мумкин. Конфуцийни ўқиш замонавий шеъриятда мураккаброқ эмаслиги лол қолдиради. Қазилмалар пайтида тасодифан топилган предмет, узоқ ўтмиш билан юзма-юз келиш имкониятини беради. Масалан: Тутанхамон – мисрлик Фиръавннинг қабрида топилган кумуш най ва Мая қабирларида топилган кичик лойдан ясалган буюм ўтмиш ва ҳозир пайтни боғлайди. Хитойда ҳам худди шундай воқеа бўлди: 1979 йилда Хенань провинциясининг 2400 йил олдин Хитой задагони дафн этилган мақбарада 26 та қўнғироқ топилди, улардан ҳар бири 2 ҳар хил товушдаги нота чиқарар эди. Қўнғироқларнинг чети ва ўртасига кичкина болғачалар билан урилганда улар жуда нафис овоз чиқарадилар. Ва ниҳоят, 1988 йилда бу қўнғироқларда мусиқа чалиб ҳар бир қўнғироқнинг товушини ёзиб олишга қарор қилдилар. Америкалик Норман Дерки исмли бастакор Вашингтон штатидаги Сиэтль шаҳрида қўнғироқлар кўргазмасини ташкилотчилари буюртмасига кўра, бу қўнғироқлар учун пьеса ёзди. Кўргазмага ташриф буюрганлар қадимийликнинг ажойиб мусиқа асбобида яратилагн ажойиб мусиқани эшитдилар. Хитой циклик турдаги тамаддуннинг мумтоз намунасидир: қадимдаёқ мазкур мамлакатнинг тарихида маятник механизми аниқлиги билан амалда бўлган маълум ритм борлиги аниқланди. Ҳар бир янги сулола янги циклни бошлар эди, гуллаб-яшнаб фаровонликка эришар эди. Бироқ маълум пайтдан сўнг мамлакатда пасайиш кузатилар эди, деҳқонлар қашшоқлашиб, провинциялар марказий ҳокимиятдан мустақиллик учун курашишни бошлардилар, мансабдор шахслар порахўрга айланар эди. Халқ исёни барбод бўлишининг охирги нуқтаси эди. Милоддан аввалги 206 йилда Хан сулоласи ҳокимиятга келди, бу сулолага исёнкорларининг раҳбарларидан бири оддий деҳқон асос солди. Империя жадал ривожланиб, яхши бошлаганига қарамасдан, милодий 2 асрнинг ўртасига келиб барбод бўлиш даврига келди. 3 асрда Хитой 3 та мустақил давлатга ажралиб кетди, аммо янги Цзин сулоаси бир неча ўн йилликка яхлитликни тиклашга муваффақ бўлди. 4 асрдан бошлаб Хитойга мамлакатни бўлакларга ажратиб ташлаган кўчманчилар кириб келди. Суй сулоласи Шимол ва Жанубни бирлаштиришга муваффақ бўлди, аммо у ҳам 7 асрнинг бошида Тан сулоласига ҳокимиятни бўшатиб берди, Тан сулоласи 10 асргача ҳукмронлик қилганидан сўнг унинг ўрнига мамлакатни 13 асргача бошқарган Сун сулоласи келди. Хитойга кўчманчи қабилаларни кириб келишининг янги тўлқини сабаб мўғулларнинг Юан сулоласи пайдо бўлди (1280-1368). Барбод бўлган иқтисод мўғулларни ҳокимиятидан норози бўлганларнинг сони тобора ошиши исёнга олиб келди, унга Чжоу Юан Чжан раҳбарлик қилди. У ўзини Мин сулоласи деб эълон қилди. Мазкур сулоланинг гуллаб-яшнаши фаровонлиги 7 асрнинг бошида Цин сулоласини ташкил қилган Манжурлар бостириб келиши туфайли тугатилди. Булар Цин сулоласини бошлаб бердилар. Цин сулоласи ХХ асрнинг бошларигача ҳокимият тепасида бўлиб, ўз ичида Конфуцийчилик маданияти ва Хитой тамаддунининг анаъаналарини уйғунлаштирди. Хитой тамаддуни ривожининг циклилиги ХХ аср воқеалари билан тасдиқланди. Буюк Мао ва унинг сиёсати Хитойни тўлиқ барбод қилди, бироқ бу буюк тамаддун ХХ асрнинг якунига келиб бутун дунёни иқтисодининг кўтарилиши ва ривожланиши билан лол қолдирди. Хитой тамаддунини доимо ривожланишнинг қуйироқ босқичида турган қабилалари ўраб турган. Шимол ва Ғарбдан чўл кўчманчилари, Яо ва Мяо қабилалари Жанубдан, Шандун тоғларидан келган тоғликлар – буларнинг барчяаси хитойликлар тоомнидан ёввойи, “дунёнинг 4 томонидан келган варварлари” сифатида қабул қилиниб, уларни маданиятини Хитой маданияти билан ҳеч қанақасига таққослаб бўлмас эди, чунки улар хаттоки, ёзувга эга эмас эдилар. Кечрой Хитой чегараларида Бунлар пайдо бўлдилар, уларнинг ўрнига мўғуллар келдилар. Хитой ўз чегараларини Шарқда денгизгача, Жанубда субтропикларгача кенгайтирди, аммо бу ҳудудлардаги бошқа халқлар маданий ривожланишда Хитойдан анча ортда эдилар. Хитойга кетма-кет кўчманчилар ўрдалари ҳужум қилдилар, уни қисман ёки тўлиқ эгаллаб олдилар: 4-6 асрда турклар, Кидоний Журжонийлар 12-13 асрда, мўғуллар 12-14 асрда, манжурлар 17-19 асрда. Бироқ уларнинг барчаси қум сувни шимиб олгандек ўрта империянинг кўп миллионлик аҳолиси томонидан “шимилиб” кетар эди, чунки бу халқлар Хитойнинг минг йиллик ва маданиятига қарши ҳеч нарса қўя олмасдилар. Хитойда доимо тамаддун ва маданият жуда юқори баҳолангандур, маданият “вен” иероглифи билан белгиланар эди, унда “дэ” руҳий фаровонликни кўришар эди, у эса ўз навбатида, мутлоқ “дао”дан келиб чиқар эди. Вен инсоннинг бирламчи табиатига тарбия орқали сингдириларди, бу хитойликларни ривожланмаган инсондан фарқловчи ўзига хос руҳий нақш эди. Шунинг учун ҳам маданият қўпол кучдан юқорироқ эъзозланиб ҳурмат қилинар эди, фуқаро хизмати эса ҳарбийдан афзалроқ ҳисобланарди. Қиёслаш учун Ғарбий ҳукмронлар ҳарбий кийимларни кийиб мақтанишини, Шарқий ҳукмронлар эса ўзларининг нафис адабий сўзини шакллантириб, ривожлантирганини қайд этиш мумкин. Хитойнинг деярли ҳар бир ҳукмрони – Хан подшоҳлик уйи асосчиси У Дзи императоридан бошлаб, токи раис Маога қадар барчалари шеърият билан машғул бўлганлар. Ўрта империянинг ҳокимлари ўзларини само ости ҳокимлари сифатида номлар эдилар. Шунинг учун улар элчилар билан учрашганда сюзерен вассалга, яъни жаноб хизматчига қилган муамилада бўлар эдилар, улардан совғаларни солиқ сифатида қабул қилиб 9 маротаба салом беришни талаб қилар эдилар, ўз элчиларини бошқа мамлакатларга юбормас эдилар. Хитойликлар европаликларни варвар деб ҳисоблар эдилар: биринчидан, улар иероглифларни билмас эдилар, демак хитойликларнинг нуқтаи назаридан саводсиз бўлганлар. Иккинчидан, Хитой маросимларини билмас эдилар, демак энг охирги каламушдан баттар эдилар. Барча европаликлар хитойликларнинг манманлигини таъкидлаб ўтар эдилар. 1904 йилда Санкт-Петербургда “Хитой ва унинг ҳаёти” деб номланган муаллифи номаълум бўлган немис нашрининг рус тилига таржимаси чоп этилди. Бу асарда “Хорижликларга нисбатан менсимаслик” деб номланган махсус боб бор эди. Муаллиф шундай ёзади: “Улар бизни механикадаги ўз кашфиётларимиз билан олдинда деб тан олсаларда, бу кашфиётларни фойдасиз деб ҳисоблайдилар”. Механик цивилизацияни қабул қилмаслик хитойликларнинг халқ онгида оқ юзли (ёвузлкининг рамзи) ва анаъанавий Хитой соч турмаги қилинмаган сариқ сочли деб тасаввур қилган “денгиз ортидаги шайтон” деган салбий образидан келиб чиқади. Павел Влоренскийнинг фикрича, “культура” атамаси “культ” сўзидан келиб чиқади, шунинг учун динни култура, маданият ясовчи роли улкандир. Хитой тамаддунининг бирламчи маданият ясовчи асосини “Уч таълимот” (“Сан Цзяо”) – конфуцийчилик, даосизм ва буддавийлик шакллантирган. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling