1-мавзу. Дарс машғулотларининг мақсади, вазифалари, мазмуни ва ўтказиш методикаси


Ҳар бир дарснинг мақсади 3 га бўлинади.: таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи


Download 1.97 Mb.
bet2/3
Sana08.03.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1251452
1   2   3
Bog'liq
01-мавзу. Дарс машғулотларининг мақсади, вазифалари, мазмуни ва ўтказиш методикаси

Ҳар бир дарснинг мақсади 3 га бўлинади.: таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи.
Таълимий мақсад: ўқувчига билим, кўникма ва малака беришга қаратилади.
Тарбиявий мақсад: ўқувчини баркамол шахс этиб тарбиялашга қаратилади.
Ривожлантирувчи мақсад эса таълимий ва тарбиявий мақсадларнинг уйғунлигидан келиб чиқади.
Ривожланиш деганда, шахснинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топиш жараёнини тушунилади.

Дарсни самарали ташкил этиш учун қуйидагиларни эътиборга олиш шарт:


- давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлари асосида фаннинг мақсад ва вазифаларига мос бўлган педагогик технологиялар ва интерфаол методларни қўллаш;
- Кўрсатмали воситалардан ўринли, унумли фойдаланиш, назарий билимни амалиёт билан боғлаш;
- дарсда ўқувчиларнинг ижодий ва мустақил фикрлашга йўналтирувчи методлардан фойдаланиш;
- илғор иш тажрибаларни кузатиш ва уларнинг тажрибаларига ижодий ёндашган ҳолда дарс жараёнига татбиқ этиш;
- Ўқувчиларни Ватанимизни севадиган, ўз билими ва истеъдодига суянадиган ҳамда мустақил равишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда билим оладиган қилиб тарбиялашдан иборатдир.



Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги

Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.

ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзуда қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштириб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади.

Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади



Дарсга қўйиладиган талаблар:

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling