1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа


Download 135.61 Kb.
bet22/22
Sana09.06.2023
Hajmi135.61 Kb.
#1474463
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-ЖН Диншунослик

Карматий мазҳаби. Карматийлар ҳам исмоилийлардан ажралиб чиққан шаҳобчалардан бири бўлиб, IX аср охирида Ироқда ўз фаолиятини бошлагандан сўнг Сурия ва Яманга тарқалган. Кўчманчи бадавийлар, деҳқонлар ва ҳунармандлардан ташкил топган бу мазҳаб ислом таълимотини Аллоҳга ва Муҳаммад пайғамбарга эътиқод қилишдан ташқари бошқа нарса ва буюмларга сиғинишни қоралаганлар. Шу ғояни ўз тарафдорларига сингдирган қараматийлар мусулмонлар зиёратгоҳи Каъбадаги Қора тош зиёратини, унга сиғинишни, бидъат, бутпарастлик деб ҳисоблаб, Х асрнинг бошларида (930 йили) ҳаж вақтида Маккага бостириб кириб, бир неча минг ҳожиларни ва Макка шаҳри аҳолисини қатл этиб, асрга олганлар. Шаҳарни ва Каъбани вайрон қилиб, қора тошни иккига бўлиб, ўз давлатлари Бахрайнга олиб кетганлар.
Қараматийларнинг бундай ҳаракатларини аксарият мусулмонлар жамоаси қоралаган. Макка ва Шаҳарни таъмирлаш ишлари амалга оширилиб 20 йилдан сўнг қора тошни қараматийлардан катта тўлов эвазига қайтариб олганлар.
Жаъфарий мазҳаби. Бу мазҳаб шиалик йўналишидаги имомат йўналишига (яъни 12 имомга эътиқод қилиш) кирувчи асосий мазҳаблардан биридир. Шиаликдаги 6-имом Жаъфар ас-Сиддиқни Исмоилийлар фиқҳ тизимини асосчиси деб тан оладилар. Ислом тарихидан маълумки, фиқҳга оид бу тизим IX-X асрларда бир қатор илоҳиётчилар томонидан яратилган. Бунда имом Жаъфарнинг иштироки бор ёки йўқлигини белгиловчи далил қолмаган. Чунки, ундан ҳеч қандай ёзма асар қолмаган. Аммо шиаликдаги диний-ҳуқуқийликка оид таълимот жаъфария номи билан аталади.
Жаъфария мазҳзаби ўрта асрларда Эронда ҳукмрон диний-ҳуқуқ тизимини ташкил этган. Бу мазҳаб ҳозирда ҳам Эрон ва Ироқда шиалар ўртасида ўз таъсирини йўқотмаган.
Ислом пайдо бўлган даврдан бошлаб, унинг турли минтақаларга тарқалиш жараёни, хусусан диний таълимотни талқин қилиш билан боғлиқ давлатни идора қилиш масалалари, ҳокимиятни эгаллаш ҳаракати ҳамда халифалик даврларда вужудга келган ички зиддиятлар натижасида исломда йўналишлар ва бир қанча мазҳабларни шаклланишига олиб келди. Аммо бу йўналиш ва мазҳаблар қайси минтақаларда мавжудлигидан қатъий назар ислом манбалари бўлмиш Қуръони карим ва ҳадис шарифга амал қилган. Бундай эътиқодга эга бўлган ҳар бир мусулмон қалбида у Аллоҳнинг бандаси эканлигини ҳис қилиб турган, гуноҳ ишларига қўл урушдан ўзини тийган, тоат-ибодат орқали ўз маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришга ҳаракат қилган.
Исломдаги йўналишлар ва мазҳабларнинг шаклланиши жараёнида вужудга келган диний эътиқод ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зиддиятлар туфайли содир бўлган қурбонлар, талон-тарожлар, исломнинг тарихий жараёни бўлиб, вақт ўтиши билан уларнинг кўпчилигига ўз таъсир кучини йўқота борган, асосан мусулмонлар томонидан эътироф этилган йўналишлар, мазҳаблар ҳозирги Шарқда ҳам Марказий Осиё минтақасида ҳам сақланиб қолган. Уларнинг аксарияти ислом таълимотига амал қилиб, асрлар оша мусулмон халқлари ҳаётида ижобий рол ўйнаб, унинг айниқса маънавий-ахлоқий қадриятлари бу динга эътиқод қилувчи киши қалбига эзгулик уруғини сочмоқда.



1 Қаранг: Камилов Н. 1-китоб-Т.: 1996. Б-13.

2 Қаранг: Камилов Н. 1-китоб-Т.: 1996. Б-13.

3 Керимов Г.М. Шариат и его социальная сущность.-М., Наук, 1978. -С. 15.

Download 135.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling